1. Талаб эластиклиги. Кесишган талаб эластиклиги
Download 182.31 Kb.
|
1354963481 40725
- Bu sahifa navigatsiya:
- Талаб эластиклиги
www.arxiv.uz Режа:
1. Талаб эластиклиги. 2. Кесишган талаб эластиклиги. 3. Таклиф эластиклиги. 4. Бозор шароити ўзгаришларининг оқибатларини баҳолаш ва прогноз қилиш 5. Талабнинг нарх бўйича эластиклиги ёрдамида даромадларни таҳлил қилиш Талаб эластиклиги Маълумки, товарга бўлган талаб, унинг нархига, истеъмолчи даромадига ва бошқа товарлар нархига боғлиқдир. Худди шундай, таклиф товар нархига ва товарни ишлаб чиқариш харажатига боғлиқ. Масалан, лимоннинг нархи ошса, унга талаб камаяди. Лекин, биз шу товарга талабни ёки таклифини миқдорий жиҳатдан ўсиши ёки камайишини билмоқчимиз. Агар лимон нархи 15% га ошса, унга бўлган талаб қанчага ўзгаради? Ёки даромад 10% га ошгандаги талаб қанчага ўзгаради? Бундай саволга жавоб бериш учун, эластиклик тушунчасидан фойдаланамиз. Эластиклик - бир ўзгарувчининг бошқа бир ўзгарувчи таъсири остида ўзгаришини ўлчайдиган ўлчов; аниқроқ қилиб айтганда, бирор ўзгарувчининг бир фоизга ўзгаришини натижасида бошқа бир ўзгарувчининг маълум фоиз миқдорга ўзгаришини кўрсатадиган сондир. Бунга энг муҳим мисоллардан бири бўлиб, нархга боғлиқ бўлган талаб эластиклигидир. Бу эластиклик товар нархининг бир фоизга ўзгариши, унга бўлган талабниннг неча фоизга ўзгаришини кўрсатади. Бу кўрсаткични тўлиқроқ кўриб чиқамиз. Нархга боғлиқ талаб эластиклигини қуйидагича ёзамиз: (1) бу ерда - нинг фоиз бўйича ўзгариши; - нинг фоиз ўзгариши. Шуни эслатиш лозимки, фоиз ўзгариш, ўзгарувчининг абсолют ўзгаришини, ўзгарувчининг олдинги даражасига нисбатидир, яъни: . Демак, . (2) Агар талаб узлуксиз функция сифатида, яъни кўринишида берилган бўлса, унинг эластиклик коэффициенти қуйидаги формула бўйича аниқланади: . Нархга боғлиқ талаб эластиклиги манфийдир, яъни . Товар нархи ошганда, унга талаб камаяди, шунинг учун . (2) тенгламадан келиб чиқадики, нархга боғлиқ талаб эластиклиги, нархнинг товар миқдорига нисбатининг бирлик нархга тўғри келадиган товар бирлиги ўзгаришига кўпайтиришдан ҳосил бўладиган миқдорга тенг. Лекин, талаб эгри чизиғи бўйича юрганда ўзгариши ёки ўзгармаслиги мумкин, нарх ва товар миқдори эса ҳар доим ўзгариб боради. Демак, нархга боғлиқ талаб эластиклиги талаб чизиғининг алоҳида нуқтасида ўлчанади ва эгри чизиқ бўйича силжиганимизда, у ўзгариб боради. Реал статистик маълумотларга кўра, нуқтавий ва ёйсимон эластиклик коэффициентларини аниқлаш мумкин, нуқтавий эластиклик Талабнинг нархга кўра эластиклик коэффициентини ҳисоблаш формуласи: . Таклифнинг нархга кўра эластиклик коэффициентини ҳисоблаш формуласи: . Талабнинг нархга кўра ёйсимон эластиклигини ҳисоблаш формуласи: . Бу ерда ва Р1 талабнинг ва товар нархининг бошланғич қийматлари, ва Р2 - талабнинг ва товар нархининг ўзгарган қийматлари. Ёйсимон эластиклик ҳисобланганда, ва ларнинг базис кўрсаткичлари сифатида, уларнинг бошланғич ва ўзгарган қийматларининг ўртача қийматлари олинади. Мисол. Лимонга бўлган талаб 100 дона бўлганда, ҳар бир лимон нархи 21 сўмни ташкил қилади, талаб 200 дона бўлганда бир дона лимон 180 сўм бўлади. Ёйсимон эластиклик коэффициентини ҳисоблаймиз. . демак, битта лимон нархи бир фоизга тушганда, унга бўлган талаб 4,33 фоизга ўсади. Эластиклик коэффициенти қийматига қараб талабни эластик, ноэластик ва бирлик эластикликка эга бўлган талабларга ажратиш мумкин. Агар талабнинг нарх бўйича эластиклик коэффициенти бўлса, талаб эластик дейилади. Агар талабнинг нарх бўйича эластиклик коэффициенти бўлса, талаб ноэластик дейилади. Агар талабнинг нарх бўйича эластиклик коэффициенти бўлса, талаб бирлик эластикликка эга дейилади. Мисол тариқасида чизиқли талаб функциясини қарайлик: . Б у чизиқли функция учун бўлиб, у ўзгармасдир. Лекин бу чизиқ ўзгармас эластиклик коэффициентига эга эмас. 4.1-расмдан кўриниб турибдики, агар биз чизиқ бўйича пастга қараб юрсак миқдор камайиб боради, натижада эластиклик миқдори ҳам камаяди. a/b Download 182.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling