1. “Uzliksizta’limkonsepsiyasi”birinchimartakimtomonidantahlil qilingan?


Buyruqlar daftarlari saqlanish muddati


Download 1.15 Mb.
bet22/23
Sana12.12.2020
Hajmi1.15 Mb.
#165278
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Oxirgi jamlanma test


Buyruqlar daftarlari saqlanish muddati

Saqlanish muddati 75 yil 



Rejalashtirish, taqsimlash, nazorat qilish

 (lot., ing. reate ” – yaratish, “creative” – yaratuvchi, ijodkor 



O‘zbekistondagi “Ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi” qaysi organ tarkibida faoliyat yuritadi?

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzurida 



O‘zbekistonda endilikda 15 yoshli ta’lim oluvchilarning o‘qish, matematika va tabiiy yo‘nalishdagi fanlardan savodxonlik darajasini baholash uchun qanday tadqiqoti joriy etiladi?

PISA tadqiqoti 



Innovatsiya tushunchasining ilk va ulkan nazariyachilari kimlar?

I.Shumpater va N.Kondratevlar 



PISA xalqaro ta’lim dasturi qachon ishlab chiqilgan va qachon amaliyotda qo‘llanilgan?

 PISA xalqaro dasuri 1997 yili ishlab chiqilib, 2000 yilda ilk marotaba amaliyotda qo‘llangan. 



Yoshlarning ilmiy-tadqiqot va innovatsiya faoliyatini rivojlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasining “Xalq ta’limi tizimida ta’lim sifatini baholash sohasidagi xalqaro tadqiqotlarni tashkil etish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi 997-sonli qarori qachon qabul  qilindi?

2018 yil 8 dekabrda



Gomogen, yarim gomogen, gegeron yo‘nalishda tabaqalashtirib o‘qitish qaysi davlat ta’limiga xos?

Fransiya 



O‘zbekistonda endilikda 4 va 8-sinf ta’lim oluvchilarining matematika va tabiiy yo‘nalishdagi fanlardan o‘zlashtirish darajasini baholash uchun qanday tadqiqoti joriy etiladi?

TIMSS tadqiqoti 



Merit” dasturi qaysi davlat ta’limiga xos?

AQSH


O‘zbekistonda endilikda boshlang‘ich 4-sinf ta’lim oluvchilarining matnni o‘qish va tushunish darajasini baholash uchun qanday tadqiqoti joriy etiladi? 

PIRLS tadqiqoti



O‘zbekistonda endilikda rahbar va pedagog kadrlarning umumiy o‘rta ta’lim muassasalarida o‘qitish va ta’lim olish muhitini hamda pedagoglarning ish sharoitlarini o‘rganish uchun qanday tadqiqoti joriy etiladi?

TALIS tadqiqoti 


В.Беспалко

Педедагогик технология бу педагогнинг амалиётга жорий этиши мумкин бўлган педагогик тизим лойиҳасидир.,



Б. Фарберман

«… таълим жараёнига янгича ёндашув бўлиб, педагогикада ижтимоий-муҳандислик онги ифодасидир; у педагогик жараённи техника имкониятлари ва инсоннинг техникавий тафаккури асосида стандарт ҳолга солиб, унинг оптимал лойиҳасини тузиб чиқиш билан боғлиқ ижтимо,



ЮНЕСКО

Пед.технология бу...таълим шаклларини оптималлаштириш мақсадида техник воситалар, инсон салоҳияти ҳамда уларнинг ўзаро таъсирини инобатга олиб ўқитиш ва билим ўзлаштиришнинг барча жараёнларини аниқлаш, яратиш ва қўллашнинг тизимли методидир,



В. Монахов

«… аввалдан режалаштирилган натижаларга олиб борувчи ва бажарилиши шарт бўлган тартибли амаллар тизимидир»,



Н. Сайидаҳмедов

«… ўқитувчининг ўқитиш воситалари ёрдамида ўқувчиларга муайян шароитда таъсир кўрсатиши ва бу фаолият маҳсули сифатида уларда олдиндан белгиланган шахс сифатларини интенсив шакллантириш жа¬раёнидир



Ихтисослик билимдонлиги →

ўз фани ва предмети соҳаси бўйича чуқур ва ҳар томонлама мукаммал билимларга эга бўла олиши, ўз устида ишлаш қобилияти, 

Услубий билимдонлик →

барча билимларини, кўрган-кечирганларни ёшларга тушунарли, равон тилда етказа олиши, таълим технологияси ва методларидан самарали фойдаланиши, 

Ижтимоий билимдонлик →

дарс мобайнида аудитория билан самарали ўзаро муомала шаклини ташкил эта олиш, ёшлар билан тил топиш ва соғлом маънавий муҳитни ҳосил қила олиш қобилияти, 

Билиш қобилияти →

фанни ўқув курси ҳажмидагина эмас, балки анча кенг ва чуқуррок билади, ўз фани сохасидаги кашфиётларни ҳамиша кузатиб боради, материални мукаммал билади, унга ниҳоятда қизиқади, илмий тадқиқот ишларини ҳам бажаради, 

Кузатувчанлик кобилияти →

ўқувчи шахсини ва унинг вактинчалик рухий ҳолатларини тушуна билиш билан боғлиқ бўлган психологик кузатувчанлик. Бундай ўқитувчи кичкинагина аломатлар, унча катта бўлмаган ташқи белгилар асосида ўқувчининг руҳиятндаги кўз илғамас ўзгаришларни ҳам фахмлаб, 

Тушунтира олиш кобилияти →

ўқув материалини ўқувчиларга тушунарли қилиб баён эта олиш, ўқувчиларда мустақил равишда тўғри фикрлашга қизиқиш уйғота билиш. Ўқитувчи зарур ҳолларда ўқув материалини ўзгартира олиши, кийин нарсани осон, мураккаб нарсани оддий, ноаник нарсани тушунарли к

Адаптация – шахснинг нимагадир маслашиши.

Альтруизм – бошқалар фаровонлиги ҳақида беғараз ғамхўрлик қилиш, бошқалар учун ўз шахсий манфаатларидан воз кечишга тайѐргарлик.

Антропология – инсон ҳаѐт фаолияти тарихий, этноруҳий и ижтимоий-иқтисодий шароитларининг ўзига хос томонларини акс эттирувчи фикрлаш фаолияти тарихи.

Аҳлоқ – кишиларнинг биргаликдаги ҳаѐт фаолиятини ижтимоий-зарурий бошқарувчи, хулқ-атворининг ички моҳияти.

Аҳлоқий соғломлик – инсонларнинг (ѐки шахснинг) маънавий ҳолати, бу улар дунѐқарашининг, ҳиссиѐт ва олатларининг етуглигини ижтимоий тан олинишидан тавсифланади.

Аҳлоқий барқарорлик – мулоқотда ўз аҳлоқий ҳимояланганлигидан шахсий қаноатланиш, ўзаро аҳлоқий тушунишлик.

Ахборотни тушунтириш ва бериш – тадбирлар ва ғояларни очиқ муқокама қилиш ходимлар га ислоҳотларнинг зарурлигини улар амалга оширилгунча тушуниб етишга ѐрдам беради. Бунда ахборот беришнинг турли усулларидан, масалан, яккама-якка суҳбатлар, жамоа олдида сўзга чиқиш, тушунтириш, рисолаларини тарқатиш ва ҳоказолардан фойдаланиш мумкин.

Адолат – ҳар кимнинг шахсий қадр-қиммати ҳурмат этилишини кафолатловчи ижтимоий муҳофазаланганлик.

Бахт – олий даражадаги маънавий-руҳий қониқиш ҳолати, тўлиб тошган севинч туйғуси.

Буйруқ - рахбарнинг қўл остидагиларга муайян топшириқни бажариш учун берган ѐзма ѐки оғзаки талаби.

Билимлар тизими – илмий, илмий-тарихий, методологик, фалсафий, мантиқий, предметлараро боғлиқлиги ва шу кабилар.

Бурч – муайян маънавий мажбуриятларга амал қилиш зарурлигини идроклаш.

Бошқарув – ишга қобил ижтимоий тузилмани тузиш учун зарур шароитларини танлаш ва самарадорлаштириш бўйича олиб бориладиган ва қўйилган мақсадни амалга ошириш учун ундан фойдаланиладиган фаолият.

Бошқарув маданияти – умумий ижтимоий маданиятнинг ташкил этувчи компоненти сифатида маълум бир ижтимоий маданият матндаги бошқарув тушунчалари, муносабатларнинг ўзаро таъсир этиши натижасида шаклланади ва унда қатор: анъанавийлик, долзарблик даражаси, мотивлаштириш тизими; раҳбарлик услублари, ташкилий муҳитнинг сифати, раҳбарнинг касбий маданияти каби компонентлардан иборат.

Бошқарув назорати– бу бошқарув жараѐнининг фаол босқичларидан бири бўлиб, у бошқарувнинг барча функциялари билан боғлиқ бўлади. Умумий ҳолда назорат режалаштирилган натижа билан ҳақиқий эришилган натижаларни ўзаро солиштириш жараѐни бўлиб, у фаолиятнинг муваффақиятини аниқлашга имконият яратади.

Виждон – шахснинг маънавий ўз-ўзини назорат этишга ва ўз-ўзини баҳолашга бўлган эҳтиѐжи, кишилар олдида ўз хулқ-атвори учун масъуллиги.

Дунѐқараш – қарашлар, эътиқод ва рамзлар тизими шахснинг онги ва хулқ-атворини акс эттирувчи образ.

Дидакдик қобилиятлар – бу жамоани бошқаришда , турли вазиятларда кўзланган мақсаднинг мазмун ва моҳиятини, унга эришиш йўлларини ва мазкур йўналишдаги вазифаларни барча ижрочиларга аниқ ва равшан, тушунарли қилиб етказа олиш.

Жамоа – ривожланган шахслараро муносабатлар, уюшганлик ва умумий мақсадларга эришишга интилишлик билан тавсифланувчи барқарор ижтимоий гуруҳ.

Жўшқинлик (темперамент) – инсоннинг динамик ўзига хосликларининг тавсифи, тезкорлик, шиддатлик, суръат, унинг руҳий жараѐнлари ва ҳолатининг мароми.

Инсон – ижтимоий муҳитда ривожланишнинг нодиримкониятларига эга биологик мавжудот.

Инверсион технология – ахборотларни турли томонидан ўрганиш, ўрнини алмаштириш хусусиятига эга бўлиб, мустақил фикрлаш тизимини шакллантиради.

Интеграллашган технология – ахборотларни ташкил қилувчи чексиз, майда бўлаклардан ташкил топган қисмларнинг ўзаро чамбарчас боғлиқлиги, яхлитлиги, бир бутунлиги асосида тўғри хулоса чиқаришга имконият беради.

Инсоншунослик – шахсни ҳар томонлама ривожлантиришга йўналтирилган, унинг ҳаѐт фаолияти шароитларини самарадорлаштиришга қаратилган назарий-амалий, антропологик, табиий, гуманитар ва бадиий билимлар тизими.

Индивидуаллик – инсоннинг биоижтимоий ўзигахослиги, унинг такрорланмаслиги.

Инсонпарварлик – ўқувчи, ўқитувчи, ота-оналарга дўстона муносабатда бўлиш. Улар ҳурматини жойига қўйиш, эъзозлаш.

Инклюзив технология – ўқитувчи билан ўқувчининг ўзаро муносабатларида тенглик асосида таълим-тарбия жараѐнини ташкил этишга хизмат қиладиган технология.

Ишонтириш – тарбияусули, унингвоситасидаўзигайўналтирилганқоидалар, талабларнишахсонглиўзгаришгаэришади.

Нутқ қобилияти – раҳбарнинг ўз фикрини, ҳис-туйғуларини нутқ ѐрдамида, шу билан бирга мимика ва пантомимика ѐрламида аниқ ва равон қилиб ифодалаб бериш ҳамда уларнинг фаолиятини маълум йўналишда ўзгартириш ѐки керакли йўналишда ташкил қилиш қобилиятидир.

Карьера – касбий ўсиш, хизмат бўйича юқорилаш, ижтимоий танолиниш.

Камолотга интилишнинг йўқлиги – ўз устида ишлашдан бош тортган раҳбар қалтис вазиятдан ўзини олиб қочади, ўз имконият ва қобилиятини ривожлантириш устида ишламайди, таваккалга бормайди ва эски, одат тусига кирган хатти-ҳаракатлари доирасидан чиқолмайди.

Коммуникатив маҳорат - инсонларни тўғри тушуниш, улар билан ҳамкорликда ҳаракат қилиш, мулоқот қобилияти билан боғлиқ бўлган кўникмалардан ташкил топади.

Коммуникатив қобилият – ходимлар билан мулоқатда бўлиш, бўйсунувчиларга ѐндашувиши учун тўғри йўл топа билиш, улар билан педагогик нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ ўзаро алоқа боғлашга педагогик тактиканинг мавжудлигига қаратилган қобилиятдир.

Компетентлилик – билимдонлик, касбига мослик, малакалилик, тажрибалилик, масъулиятлиликни фаолиятига сингдириб бориш.

Конструктивлик – кучларни мувофиқлаштириш

Концепция – қарашлартизими, жараѐнлар у ѐкибуҳодисанитушунтириш.

Кооптация – раҳбарнинг фикрига кўра янгиликларни қабул қила олмайдиган ѐки уларга қаршилик кўрсатиши мумкин бўлган шахс ѐки шахслар ғурурига у ѐки бу тадбирлар ва янгиликлар юзасидан қарор чиқаришда етакчи роль беришни назарда тутади.

Когнитив технологиялар – ўқувчиларнинг атроф-муҳит тўғрисидаги билимлар доирасини кенгайтиришга қаратилган технологиялардир. Булар табақалаштирилган тафаккурни шакллантиради, билиш эҳтиѐжларини ривожлантиради.

Креатив технологиялар – тадқиқотчилик ҳарактери, хусусиятига эга бўлиб, ўқувчиларда мақсадга йўналтирилган ижодий тафаккурни жадал ривожлантиради.

Мағрурлик – ўзқадр-қиммати, ҳурматинияхшибилиш.

Мақсад – бу вақтнинг аниқ белгиланган даврида таълим муассасаси реал эришиши мумкин бўлган, исталган натижанинг муайян, сифатлий, айрим ҳолларда эса, сиполик билан микдорий тавсифланган қиѐфасидир.

Маневр ўтказиш – ўзгаришларнинг аниқ жадвалини тузиш, уларни босқичма-босқич жорий қилишни назарда тутади. Тажрибада жорий қилишни амалда қўллаш.

Мослаштирувчи (адаптив) технология – ахборотлардан фойдаланиш жараѐнини ўрганиш ҳамда ўргатиш учун қулайлаштириш ва мослаштириш асосида кутилган натижага эришиш.

Методика – бирор ишни мақсадга мувофиқ ҳолда амалга ошириш методлари, йўллари мажмуасидир.

Менежер – мутахассис ташкилоти, ишбилармон, ижтимоий ақлий раҳбар.

Менежмент – ишлаб чиқаришни бошқариш.

Миссия - 1) масъул топшириқ, вазифа; 2) махсус вакил бошчилик қилувчи бир давлатнинг бошқа давлатдаги доимий дипломатик ваколатхонаси; 3) миссионерлик ташкилоти.

Муносабат – кишиларнинг барқарор ўзаро алоқаси.

Музокаралар - янгиликларнинг маъқулланиши ва қабул қилинишини таъминлаш учун моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг барча воситаларидан фойдаланишни назарда тутади.

Мулоқот этикаси – кишиларга ташқи ҳурматли муносабат қоида ва йўриқлари, унга хайрихоҳликнинг намоѐн бўлиши.

Мониторингда меъѐр (меъѐрлаш) – мониторингнинг энг зарур шарти ва асосларидан бири ҳисобланиб, аниқ натижалар айнан у билан таққосланади. Ҳақиқий натижаларнинг таълим фаолиятидаги мезонлар ва меъѐрлар билан солиштирилиши, сўнгра уни мазмун жиҳатдан баҳолаш ва тузатиш керак бўлган мониторингнинг зарур таркибий қисми ва босқичларидан биридир. Мониторингдаанъанавий методлар – кузатиш, эксперимент, тажрибани умумлаштириш ва оммалаштириш, сўровнома ўтказиш, ички назорат, натижаларни чизма жадвал асосида таҳлил этиш, жадвал ва тарихий таҳлил.

Мониторингданоанъанавий методлар – ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини рейтинг тизими асосида аниқлаш, диагностика қилиш (ташхислаш) таълим жараѐни иштирокчиларининг фаолиятини рейтинг баҳоси бўйича аниқлаш.

Мониторинг объекти – таълим тизимига тегишли бўлган қарорлар-нинг бажарилиши, таълим муассасаси иш режасининг бажарилиши, ўқув жараѐни, тарбия жараѐни, услубий ишлар, инновацион жараѐн, ўқув-тарбия жараѐнини таъминланганлиги, таълим муассасасидаги психологик холат.

Мониторинг натижаларини расмийлаштириш – услубий қўлланма, тавсиянома ва дарс ишланмаси, ўқитувчиларнинг ижодий ҳисоботлари, билим, кўникма ва малакаларнинг чизма кўринишидаги (диаграммалар) таҳлили, қатнашчилар якуний рейтинги, сўровнома, ѐзма таҳлил, ютуқлар ва камчиликлар натижаси ҳамда муаммолар.

Ортобиотика – соғлиқнинг ўз-ўзи сақланиши ҳақидаги фан ва кишилар барқарор ҳаѐтий умидворлигининг қайта тикланиши.

Педагогика – тарбиячи (мураббий), ўқитувчи (мураббий), дарсберувчи (мураббий).

Педагогика предмети – таълим ва тарбия билан боғлиқ турли шакл ва турларда юз берадиган ходисалар, омиллар ҳисобланади.

Педагогик маҳорат - таълим жараѐни хусусиятларини билиш, уни ташкил этиш ва ҳаракатга келтира олиш кўникмаси ҳисобланади.

Педагогик диагностиканингбутунлик тамойили – объектни маълум ўзаро боғлиқ компонентлардан ташкил топган бутун бир тизим сифатида кўриш лозим, чунки бундай ѐндашув объектнинг амал қилиш механизмига киришга, унинг таркибий қисмлари ўзаро таъсир алоқаларининг кўринишини тузишга, уни тугалланган бир нарса сифатида кўришга имкон беради.

Педагогик диагностиканингбош занжир (бўғин) тамойили – бошқариш бўйича чораларни ишлаб чиқишга ва бошқа аҳамиятсиз ва тасодифий омилларнинг таъсирини камайтиришга имкон беради. Бироқ диагностика қилиш дастурини тузишда диагностик жараѐн вақтида бош занжир қўйилган вазифаларнинг ечилишига қараб ўзгариши мумкинлигини ҳисобга олинади.

Педагогик диагностиканинг ҳаққонийлик тамойили - ҳусусиятларни ўрганиб, ички ва ташқи алоқаларни таҳлил қила туриб, педагог мавжуд далилларни тушунтиришга, педагогик хулосалар чиқаришга, маълумотларга ўз муносабатини шакллантиришга ҳаракат қилади.

Педагогик диагностиканинг детерменизм тамойили - педагогик ҳолатларнинг сабаб-шартларини, улар орасидаги алоқалар ва боғлиқликларнинг турли қонуниятларини таъкидлайди. Сабаб ва оқибат орасидаги алоқа битта ҳолатнинг иккинчисини келтириб чиқаришидадир. Шунинг учун ушбу алоқани излаб топиш педагогик диагностика қилишда сабабларни аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Педагогик диагностиканингтаҳлил ва синтез тамойили – таҳлил ўрганилаѐтган объектнинг хаѐлан тақсимланиб кетиши сифатида қўлланилади. Таҳлил ѐрдамида диагностика қилинаѐтган объект қандай мустақил элементлардан тузилганлиги, қандай алоқалар, муносабатлар билан тавсифланиши аниқланади. Таҳлил объектнинг ажратилган қисмларини хаѐлан ягона бир жисмга бирлаштиришга йўналтирилган синтез билан боғлиқ бўлиши сабабли, таҳлил ва синтез диагностик жараѐнда бир-бири билан уйғунлашади.

Перцептив қобилият – жамоа аъзоларининг, педагогик ходимларнинг, шунингдек, ўқувчиларнинг ички дунѐсига кира билиш, психологик кузатувчанлик, бўйсунувчиларнинг вақтинчалик психик ҳолатлари билан боғлиқ нозик томонларини тушуна билишдан иборат қобилиятдир.

Покдомонлик - одамларга, ишга барқарор ҳалол муносабат, ғайриаҳлоқий хулқ-атворни инкорэтиш.

Прагматизм– ишнинг пировард натижасини кўра билиш ва унга эришиш, иш вақтидан унумли фойдаланиш, барча ички ва ташқи имкониятларни ишга сола билиш;

Психология – руҳият ҳақидаги фан.

Раҳбар маданияти – раҳбар одоби ва иқтидори ўртасидаги диалектик боғланиш. Бу боғланиш одоби, иймон, инсоф, адолат ва иқтидор каби фазилатлар мажмуидан иборат бўлади. Раҳбарнинг касбий маданияти деганда раҳбарнинг касбини билимдонлиги, унинг касбий бошқарув фаолиятини бажаришга тайѐргарлик даражаси тушунилади.

Раҳбар қобилияти – раҳбарда интеллектуал, касбий малака ва кўникма, чидамлилик, яратувчанлик, ташаббускорлик, ижодкорлик, ташкилотчилик, ўз фикрини яхши баѐн эта олиши-нотиқлик, ишонтира олиш, назорат, кузатувчанлик, талабчанлик, хотирада сақлаб қолиш, тарбиявий муносабатларда фаоллик ҳамда педагогик таъсир кўрсатиш, бошқарувчилик ва лидерлик хусусиятларининг шаклланганлиги.

Раҳбарнинг педагогик қобилияти – бу бошқарув жараѐнида раҳбарнинг педагогик фаолиятга яроқлилигини ва фаолият билан муваффақиятли шуғуллана олишини, шунингдек, педагогик жараѐнларни ташкил этиш ва бошқара олишини белгилайди.

Раҳбар масъулияти – раҳбар ходимнинг асосий хусусиятларидан биридир. Раҳбар масъулияти ҳамиша муҳим саналган. Масъулият, аввало, ҳар бир кишининг виждони, иймони, қолаверса, ўзлигига нисбатан масъуллик ҳиссидир.

Руҳият (психика) – инсон моҳиятини фаол аксэттиришдан иборат юқори даражадаги материянинг тизимли хоссаси.

Референтлик – шахслараро муносабатлар ўзаро хос хусусияти, субъектни гуруҳ бошқа аъзоларига боғлиқлигини ифода этади, унинг барқарор маънавий қадрияти, анъанаси, етакчилиги.

Резариус – заҳира.

Ривожлантирувчи инкорпорация (тизимли фаолият кўрсатиш) – турли ўқув фанларга оид билимларни умумлаштириш, таълимнинг мослашувчан шакли, метод ва усулларининг турли таълим муассасаларида қўлланувчанлиги.

Ривожлантирувчиуйғунлик – муайян ўқув фанларига оид ўқув материали мазмунининг шахсни ривожлантириш шакли, метод ва усуллари билан уйғун тарзда боғланиши.

Ривожлантирувчияратувчанлик – турли таълим муассасалари педагогларининг педагогик технологияларни яратиш имкониятлари.

Ривожлантирувчи табиийликни ҳис этиш – шахснинг генетик ва ижтимоий жиҳатларига асосланган ҳолда ўқувчиларнинг ўзига хослиги, шахсий хусусиятлари.

Стереотип – онгда қаттиқ ўрнашиб қолган тимсол, қадрият, хулқ-атвор тарзи.

Стил– йўсин, йўриқ, усул, рағбат, шахсга унинг моҳиятларини шакллантиришга кўмаклашувчи ташқи руҳий таъсир.

Стратегик кўра билиш – ташкилот ривожланиш йўналиши келажагини кўра билиш.

Стратегия – ташкилот мақсадига эришиш учун интилувчи раҳбарнинг ҳаракат тарзи.

Стратегияни амалга ошириш – қабул қилинган стратегияни амалга ошириш, уни бажаришни қўллаб-қувватлаш ва белгиланган натижаларга эришиш билан боғлиқ бошқарув фаолиятининг тўла мажмуи.

Стратегик бошқарув – бу таълим муассасасининг стратегик мақсади йўналишида муассаса имкониятларини педагогик ходимларнинг умумий манфаатлари билан мувофиқлаштиришни назарда тутувчи узоқ муддатга тузилган дастур, режа ва лойиҳалар асосида бошқаришдир.

Стратегик қарор – бундай турдаги қарорлар таълим муассасаси олдига қўйилган мақсадларга эришишда муҳим аҳамият касб этиб, унда муассасанинг узоққа мўлжалланган ривожланиш вазифалари ва мақсадлари белгиланади. Стратегик қарорларни қабул қилишда таълим муассасасининг истиқболли ҳаракат дастури асос қилиб олинади.

Стратегик режалаштириш – таълим муассасасининг мақсадларидан келиб чиқиб амалга ошириш зарур бўлган вазифаларни белгилаш, мазкур вазифаларни амалга ошириш учун бошқарув функциялари, методлари ҳамда мақсадларини аниқлаш ва амалга ошириш юзасидан стратегик режалар ишлаб чиқиш жараѐни бўлиб, бунда мақсад ва вазифаларнинг илмий асосланганлиги, белгиланган муддатларнинг аниқлиги ва объективлиги, ижрочиларнинг билими ва касб маҳорати, ташқи муҳит таъсири, фан-техника ва технологияларнинг ривожланиши, муассаса имкониятларини ҳисобга олиш.

Стратегик режа – бу муассасада таълим тизимини ривожлантириш, таълим-тарбия жараѐнида кўзланган мақсадларга эришиш – рақобатбардош битирувчилар тайѐрлаш йўналишида узоқ (уч, беш, ўн йил ва ундан кўпроқ муддатларни ўз ичига олади) муддатларга мўлжалланган вазифаларни ўз ичига олган дастур (истиқбол режа) бўлиб, у таълим муассасасининг ҳамда раҳбар ходимларнинг йиллик ва жорий режалари учун асос сифатида хизмат қилади.

Стратегик фикрлаш – раҳбарнинг таълим мазмунини такомиллаштиришдаги тенденция, мавжуд ва кутилаѐтган (ички ва ташқи) самаралар, шунингдек, рақобатчилар билан солиштирганда муассасанинг кучли ва ожиз томонларини таҳлил қила олиш қобилияти.

Тарбия – шахснинг маънавий ва жисмоний ҳолатини мунтазам ва аниқ мақсадли таъсир ўтказиш жараѐни.

Таҳлилий маҳорат – таълим жараѐнини чуқур ва пухта тушуниш, тизимнинг энг оддий ва мураккаб элементларини билиш, яхлитликни қисмларга ажратиш, аксинча, қисмларни яхлитлаш, ўз фаолиятини тафтиш ва таҳлил қила билишдан иборатдир.

Тарафкашлик – бизнинг фаолиятимиз қандай ва биз ўз мижозларимиз учун нима қилишни хоҳлаймиз? – деган саволга бошқарув жавоби.

Тарбия технологияси – тамойилларнинг илмий асосланган тизими, шахс маънавий дунѐсига, кишилар мулоқоти воситаларининг шаклланиш ва амал қилиш шароитларига тарбиявий таъсир ўтказувчи шакл, усул ва йўсинлар.

Таълимни демократлаштириш – таълимнинг ҳамма учун очиқлиги, унинг турини ва шаклини, ўқитиш ҳарактерини танлаш эркинлигини таъминлаш, лекин, авторитарлик ва буйруқбозлик бошқариш моделидан воз кечиш;

Таълимни фундаментлаштириш– материални бир мунча қатъий саралаш, тизим мазмунини таҳлил қилиш ва унинг асосий компонентларини ажратиб олиш ҳисобига умумий ва мажбурий предметлар ҳажмини қисқартирган (интеграциялашган) ҳолда фундаментал тайѐргарликни чуқурлаштириш;

Таълимни ўқувчилар ва ўқув меҳнатини индивидуаллаштириш – факультатив, иқтидорли ва истеъдодли ўқувчилар билан индивидуал ишлаш ҳамда электив курслар сонини кўпайтириш (яъни мактаб компонентидаги соатларни кўпайтириш ҳисобига), индивидуал режа ва дастурларни ѐйиш, ўқитиш шакли ва методларини танлашда ўқувчиларнинг индивидуал психофизиологик хусусиятларини ҳисобга олишга эришиш

Технологик маҳорат – конструктив ва ташкилотчилик қобилиятлари билан боғлиқ бўлиб, аниқ иш фаолиятини уддалаш, яъни ахборот олиш, уни етказиш, ишни ташкил этиш ва режалаштириш жараѐнини ўз ичига олади.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling