1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


 - §. Синфдан ва мактабдан ташқари ишларни ташкил этиш


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

21 - §. Синфдан ва мактабдан ташқари ишларни ташкил этиш 
Мамлакатимиз таълим тизимида олиб борилаѐтган ислоҳатларнинг 
самараси синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг мазмунига ҳам боғлиқ. 
Айниқса тарбиявий ишларни мазмунан бойитишда синфдан ташқари 
ишларнинг ўрни беқиѐсдир. Инсон борки тарбия ҳам мавжуд. Тарбия ғоя 
маҳсулидир. Азалдан икки ғоя мавжуд бўлиб, жамиятда бир-бири билан 
рақобат тариқасида курашиб келмоқда. Бу бунѐдкорлик ва вайронкорлик 
ғояларидир. Вайронкорлик ғояси бизнинг мафкурамизга бутунлай ѐд ғоядир. 
Бунѐдкорлик ғояси замирида озод ва обод Ватан, фаровон ҳаѐт ва колим 
инсонни тарбиялаш ѐтади. Шу мақсад сари интилишлар, колим инсонни 
тарбиялаш бугунги ҳаѐтимизнинг асосий мақсадларидан биридир. 
Синфдан ташқари ишларнинг асосий мақсади ўқувчиларнинг таълим 
жароѐнида олган билмларини амалѐтга татбиқ этиши, ҳуқуқий- демократик 
жамиятга муносиб, ўз фикрни эркин баѐн эта оладиган инсонни тарбиялаш, уни 
руҳан ва жисмонан соғлом бўлиб етитиши жамиятимиз тараққиѐтига ўз 
улушини қўшишга тайѐрлашдан иборатдир. Синфдан ташқари ишларни 
ўтказишда: Биринчидан, ўқув йилининг бошида тасдиқланган иш режа, 
маънавият ва маърифат бўйича директор ўринбосари йиғилишида бир ойлик 
иш режасидаги мавзулар баѐн этилиб, ҳар бир ҳодимга аниқ вазифалар 
топширилиб, ўтказиш жойи, шароити, тартиби, муттасадди,масъул ҳодимлари 
аниқлаб олинади. Ҳар бир ойнинг режада кўрсатилган муҳим ва долзарб 
мавзуларга мактаб ўқитувчилари бириктирилади. Иккинчидан, тадбир 
ўтказилишини ойнинг биринчи кунларида болалар умумий йиғилишида иш 
режадаги мавзу эълон қилиниб, тадбир ўтказишга тайѐргарлик кўрилади. 
Таълим сифатини оширишда синфдан ташқари ишларнинг ўрни беқиѐс. 
Айниқса тарихий бадиий қадриятларимиздан фойдаланиш таълим ва 
тарбиянинг миллий негизларини мустахкамлашга хизмат қилади. Шу маънода 
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини маънавий, маданий қадриятлар 
билан таништиришда синфда, синфдан ва мактабдан ташқарида ўтказиладиган 
ўқув-тарбиявий тадбирларнинг аҳамияти каттадир. 
Ўқувчиларни мустақил ҳаѐтга, меҳнат фаолиятига тайѐрлашда, уларни 
турли касб-ҳунарларининг асосларини эгаллаб боришларига синфдан ва 
мактабдан ташқари ишларнинг ва бу ишларда ўқувчиларнинг қатнашишлари 
муҳим аҳамият касб этади. Бундай тадбирларнинг қулайлик томонларидан бири 
ажратилган вақтни, жойни, қатнашувчилар сонини, ўтказиладиган тарбиявий 
тадбирнинг мақсади ва вазифаларини белгилаш ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг 
ихтиѐридалигидир. Дарс машғулотлари эса, аҳамияти, мақсад ва вазифаларидан 
тшқари мактаб умумий ўқув режасига, дарс жадвалига кунлик ўқиш тартибига 
бўйсинишга мажбурдир. Синфдан ташқарида ўтказиладиган тадбирлар мактаб 
ўқув тарбиявий жараѐнинг ажралмас қисми бўлиб, ўқувчиларнинг бўш 


89 
вақтларини маҳсулли ўтказишдан ташқари таълим ва тарбиянинг маълум бир 
йўналишларини ривожлантиршга ҳам хизмат қилади.
Синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг аҳамияти, моҳияти ва 
самараси бизнинг фикримизча, меҳнат таълими машғулотларидан кам эмасдир. 
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларнинг меҳнат ва касбга 
йўналтиришга оид назарий ва амалий билим, малака ва кўникмалари қуйдаги 
турли унумли меҳнат жараѐни шаклларида бевосита иштирок этишлари 
жараѐнида мустаҳкамланиб боради. Умумий ўрта таълим мактаблари педагогик 
жамоаси етакчилигида ўтказиладиган синфдан ва мактабдан ташқари ишлар 
аввало тарбиявий мақсадларда уюштирилмоғи ва йиллик, ярим йиллик ўқув ва 
ташкилий ишлар режасига мос тушмоғи лозим.
Ўқувчиларни маҳнат ва касбга йўналтиришда кенг қўлланиб келинаѐтган 
ва ҳанузгача ўзининг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчилик аҳамиятини 
йўқотмаган,педагогик жиҳатдан самарали бўлган сифдан ташқари ишларнинг 
шаклларидан бири тўгараклардир. Амалий, ижодкорлик ва ишлаб чиқаришга 
йўналтирилган тўгараклар хусусан, наққошлик, ганч ва ѐғоч ўймакорлиги 
тўгараклари ўқувчиларнинг қизиқишлари, интилишларига мувофиқ умумий 
ўрта таълим мактабларида ва мактабдан ташқари муассасаларида ташкил 
этилади, ҳамда ўқувчиларнинг умумий ва махсус касбга йўналтирилган 
билимларини кенгайтириш ва таколимлаштиришга хизмат қилади. 
Синфдан ташқари ишларнинг афзаллик томони шундаки, бу 
машғулотларда назария билан амалиѐт йўналиши узвийликда олиб борилади. 
Масалан, касб таълими бўйича тўгарак машғулотлари фақат макеаб синф 
хоналарида эмас, ўқув лабораеорияларида, устахоналарида, ўқувчилар 
саройларида, ѐшлар ва ўсмирлар ижодиѐт уйларида (марказларида), оталик 
корхоналари, ишлаб чиқариш цехлари қошида, автомобиль ва трактор 
пракларида, ўйингоҳларида, синов майдонларида, шунингдек ҳалқ усталари ва 
ҳунармандларнинг ижодий устахоналарида ташкил этилиши мумкин. 
Умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабдан ташқари муассасаларида 
ташкил этиладиган тўгаракларда замонавий талаблар миллий, маҳалий 
хусусиятларни, ўқув-услубий, моддий-техникавий ва кадрлар таъминотини 
ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга молик. Миллий қадриятларимизнинг таркибий 
қисми ҳалқ хунармандчилигидан фойдаланишнинг аҳамиятли томонларидан 
бири шундаки, унда моддий-техникавий, хом ашѐ ва ўқув методик таъминотни 
йўлга қўйиш имкониятлари бир мунча кенгроқ. Ҳалқимизнинг юз марта 
эшитгандан кўра, бир марта кўрган маъқул ѐки юз марта кўргандан кўра, бир 
марта бажарган маъқул деган доно сўзлари бевосита ҳалқ хунармандчилигидан 
амалий ишларни бажаришга ҳам таалуқли. 
Ўқувчи ѐшларини миллий қадриятларга жалб этишнинг энг самарали 
воситаларидан биридир. Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурда юксак касбий 
салоҳиятга эга мутахассисларни тайѐрлаш замон талаби ва устувор вазифа 
сифатида таъкидлаб ўтилган. Айнан шу масалани ҳал қилиш касб-ҳунар 
коллежлари 
зиммасига 
юклатилгандир. 
Сир 
эмаски, 
умумтаълим 
мактабларининг 9-синф битирувчиларидан 90 фоизи келгусида жамиятда 
ўзининг ўрнини топиши учун касб-ҳунар коллежлари томон йўл олишади. 


90 
Шундай экан, эндигина катта ҳаѐтга дастлабки қадамини қўяѐтган ѐшларга 
қандай ѐрдам кўрсатиш, ҳаѐтий сабоқлар бериш мумкин? Уларнинг келгусида 
ўз касбларини аниқ, адашмасдан танлашлари ва уларни қунт билан 
эгаллашлари учун таълим муассасалари жамоалари қандай ѐрдам кўрсатишлари 
мумкин? 
Шу ўринда авваломбор ѐшларга касбни танлашга туртки бўлувчи 
олимларни кўриб чиқайлик. 
Маълумки, боланинг илк идеали бу ота-онасидир. Шу боис боладаги 
касбга қизиқиш энг аввало, оиладаги касбий муҳитдан келиб шаклланади. 
Кўпчилик ўсмирлар ота, қизлар эса она касбини танлаши сабаби ҳам шундан 
бўлса ажабмас. Бу ҳусусиятдан унумли фойдаланиш, ѐшларга касб танлашда 
амалий ѐрдам кўрсатиш учун таълим муассасаларида фақат қабул жараѐнини 
бошланиш арафасида эмас, балки ўқув йили давомида тез-тез ―Очиқ эшиклар 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling