1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
-§. Меҳнат таълимига оид методик ишлар
Download 1.22 Mb. Pdf ko'rish
|
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Методистнинг фаолияти
20 -§. Меҳнат таълимига оид методик ишлар
Меҳнат таълими ўқитувчилари билан олиб бориладиган методик ишларнинг асосий вазифаларидан бири уларнинг методик-педагогик махоратини оширишдир. Меҳнатга оид ишларнинг методик жихатдан тўғри йўлга қўйилиши меҳнат таълими ўқитувчиларнинг фаоллигини ва ижодий мустақиллигини ривожлантиришга, уларнинг методик махоратини оширишга ѐрдам иберади. Методик машғулотларнинг мақсади меҳнат таълимининг ўқитувчиларида устахонада машғулот ўтказиш вақтида ҳам, дарсдан ташқари вақтларда ҳам методик-педагогик талабларнинг умумий бўлишига эришишдан иборатдир. Методик бирлашмани ишига хафтада 1 кун ажратилади. Методик бирлашма ишида барча меҳнат ўқитувчиларининг қатнашиши мажбурийдир. Мактаб дректори меҳнат ўқитувчиларининг метод бирлашмасининг самарали ишлаши учун нормал шароит яратиб бериш керак. Метод бирлашманинг аъзолари ўқув йилининг бошида мактаб дректорининг буйруғи билан белгиланади ва унинг рахбари тайинланади. Метод бирлашманинг иш режаларини тузади бирлашма йиғилишида мухокама қилади ва мактаб дректори томонидан тасдиқланади. Меҳнат бўйича методик бирлашманинг иш режаси туман метод бирлашмасининг иш режаси билан мувофиқлаштирилади, шунда масалалар такрорланмайди. Мактаб метод бирлашмаси таълим жараѐнидаги ўзгаришларни кузатиб боради ва меҳнат таълими ўқитувчиларини ўз вақтида огохлантиради. Метод бирлашмага мактаб 86 жамоаси ичидан илғор, тажрибали ўқитувчилардан бирини методист сифатида бошлиқ қилиб белгилаб қўйилади. Методистнинг фаолияти: Таълим тизими ходимларининг касбий ва ахборотларга бўлган эхтиѐжларини ўрганади ва мониторингини олиб боради; Таълим муассасаларида илғор педагогик технологиялар асосида ўқувчи- ѐшларга таълим-тарбия бераѐтган ижодкор, ташаббускор ўқитувчилар ҳақида ахборотлар банкини ташкил этади; Таълим муассасаларидаги методик ишларни ўрганиш ва тахлил қилиш орқали уларнинг фаолиятини таколимлаштириш йўлларини аниқлаш; Таълим жараѐнида педагогларнинг дидактик ва методик эхтиѐжларини ўрганади; Таълим муассасалари ва педагогларнинг маниторинг натижаларини тахлил қилади. Таълим олувчилар билимида аниқланган бўшлиқларни бартараф этиш ва тўлдириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва унинг амалиѐтдаги ижросини таминлайди; Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling