1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Ихтисос – касбдан жамиятда меҳнат тақсимоти натижасида вужудга  келган ва шахс томонидан мукаммал эгаллаб олинган тор меҳнат фаолиятидир.  Масалан


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

Ихтисос – касбдан жамиятда меҳнат тақсимоти натижасида вужудга 
келган ва шахс томонидан мукаммал эгаллаб олинган тор меҳнат фаолиятидир. 
Масалан: механик, токар, чевар, ошпаз, нонвой ва ҳоказо. Ишлаб 
чиқариш жараѐни – ҳар қандай машина, механизм ва ҳатто айрим деталларни 
яратиш. 
 
Технологик жараѐн – ишлаб чиқаришнинг бир қисми бўлиб, ҳар қандай 
буюмни яратиш учун ашѐлар ҳолатини ўзгартиришдан (қўйиш, қирқиш йўли 
билан ишлов бериш, йиғиш ва ҳоказо) иборатдир. 
Технологик операция- технологик жараѐннинг бир иш ўрнида битта 
ѐки бир нечта ишчилар охиригача бажарадиган қисмидир. 
Масалан: арралаш, эговлаш ва ҳоказо. 
Иш усули-ишчининг технологик операцияда айрим технологик 
ўтишларни бажаришдаги ҳаракатлари мажмуидир.
Масалан: эговни қўлга олиш, тўғри иш ҳолатида туриш, эгов билан 
илгариланма-қайтма ҳаракатларни бажариш ва ҳоказо. 
Меҳнат ҳаракати- ишчининг бирон технологик ўтиш элементини 
бажариши. Масалан: бир вақтнинг ўзида зубило ва болғани қўлга олиш учун 
нерв-мускул фаолиятини ишга солишдир.
Иш ҳаракати- ишчининг бирор технологик ўтишни бажариш учун, 
масалан, болға билан зубилони уриш каби меҳнат ҳаракатларининг 
мажмуидир.
Муҳокома учун саволлар 
4. Дидактик тушунчаларини изохланг 
5. Дидактик тушунчалар учрайдиган соҳалар мехнатини тушунтиринг 
Хулоса 
Меҳнат таълими жараѐнида қўлланиладиган дидактик тушунчалар мазмуни 
билан тўла таништириш ва ишлаб чиқаришда жуда кўп учрайдиган 
ихтисосликка доир тушунчалар мазмунини тўла очиб бериш ва ихтисослик 
тушунчалари учрайдиган соҳалар тўғрисида маълумотлар бериш мақсадга 
мувофиқдир. 
12 -§.  Меҳнат таълимининг дидактик системалари 
Меҳнат таълимининг бешта асосий системаси мавжуд. Дастлаб 
буюм системаси пайдо бўлган. Бу системага биноан ўқувчи ўзлаштираѐтган 
касб учун характерли бўлган буюмлар мажмуасини тайѐрлаган ва бундан 


50 
буюмлар мураккаблиги ортиб борган. Буюмларни тайѐрлаш жараѐни 
алоҳида операцияларга ажратилмаган. Ўқувчилар айрим меҳнат усулларини 
бажариш билан таништирилмаган, фақат мутахассиснинг иши ва меҳнат 
харакатларини бажаришган. Бунда буюм тайѐрлашда ўқувчилар ўз билим ва 
малакаларидан фойдалана олмайдилар натижада буюмни тайѐрлашда ишни 
қайтадан ўрганишга мажбур бўладилар, бу эса системанинг асосий 
камчилигидир. 
Операция буюм системаси бўйича ўқитишда ўқувчилар ўзлари 
эгаллайдиган касбнинг мазмунини ташкил қилувчи меҳнат операцияларини 
ўрганишади. Шу сабабли улар хар қандай буюм тайѐрлаш бир хил 
операциялардан иборат, бунда фақат операцияларнинг бажарилиш тартиби 
ва ишлов бериш аниқлигига қўйиладиган талаблар бир-биридан фарқ қилади 
деган тушунчага эга бўлишган. Буюм системасига нисбатан операция 
системасининг асосий афзаллиги—бирор касб доирасидаги универсал билим 
ва малакалар билан қуроллантирганлигидадир. Бу система ҳам бир қатор 
камчиликларга эга . операциялар буюмларни тайѐрлаш жараѐнида 
ўзлаштирилади, яъни ўқувчилар меҳнати унумли меҳнат характерига эга 
бўлмайди, натижада уларнинг ишга қизиқиши сусайиб кетади.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling