1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Амалий дарсга тайѐргарлик
Download 1.22 Mb. Pdf ko'rish
|
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалий машғулотлар қуйидаги турларга бўлинади
Амалий дарсга тайѐргарлик
Амалий машғулот жараѐнида дастур мавзунинг мазмуни очиб берилади. Меҳнат таълими ва тарбиясининг мақсадлари, вазифалари амалга оширилади. Демак амалий машғулот деганда ўқувчиларнинг ўқув материалини фаол, онгли ва мустахкам ўзлаштириши мақсадидамеҳнат ўқитувчиси рахбарлигида амалга 52 ошириладиган ҳам жамоа ҳам якка тартибдаги иш турларини ўз ичига олган ўқув меҳнати фаолиятини аниқ ташкил этишни тушуниш керак. Амалий машғулотлар қуйидаги турларга бўлинади: Янги техник- технологик ва меҳнат жараѐнларини ўрганиш; Билимларни, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш; Мухокама қилиш, текшириш ишлари; Экскурсиялар ўтказиш ва хакозаларга ббағишланган маълумотлар бўлиши мумкин. Лекин амалий машғулотларни турлари хилма – хил бўлишига қарамасдан, уларнинг ҳаммаси қуйидаги умумий талабларга мос келиши лозим; 1. машғулотнинг мақсади ва вазифалари аниқ ва равон ифодаланган бўлиши; 2. машғулотнинг тузилиши дидактик жихатдан ўзини оқлаган ва ўқув материалининг мазмунига тўлиқ жавоб берадиган бўлиши; 3. машғулот объектти тўғри танланиши, ижтимоий фойдали ахамиятига эга бўлиши, ўрганиладиган меҳнат жараѐнлари ва усулларининг талабларига мувофиқ келиши; 4. машғулотларда фойдаланиладиган методлар дарс талабларига ва ўқув материалларининг мазмунига тўлиқ жавоб бериш; 5. машғулотларнинг ташкилий методик тузулиши ўқувчилар билан жамоа тарзида ва якка тарзда иш олиб боришни назарда тутиши; 6. машғулотларда ўтказиладиган таълим ишлари тарбиявий ишларга эга бўлиши, яъни ўқувчиларда маънавий сифатлари таркиб топтиришга ѐрдам бериши керак. Амалий машғулот турларининг ҳилма – хил бўлишига қарамасдан, улардаги дидактик томонларни ҳам таъкидлаб ўтиши керак, булар: ўқувчиларни навбатдаги ўқув материалини ўзлаштириш учун жалб қилишга қаратилган машғулотларни уюштириш; ўқувчилар олдидаги машғулотларда ўзлаштирган билим, кўникма ва малакалари даражасини текшириш; янги материални тушунтириш ва меҳнат жараѐнини ҳамда амалий ишларни бажариш вақтида меҳнат усулларининг кўрсатиб бериш; ўқувчиларнинг янги мавзуга оид жараѐнларни ва шуларни бажариш вақтида уларни билиши, меҳнат усуллари даражасини аниқлаш; меҳнат усулларини шакиллар билан мустахкамлаш ва уларни дастлабки меҳнат кўникмалари даражасига етказиш, бунда ўқитувчининг пухта мухокама қилиши ва ўқувчиларнинг ўз-ўзини мухокама қилишиг аэришиш; амалий топшириқни мустақил бажаришни ва машғулотларнинг намуналарига якун ясашдан иборат. Ушбу жараѐнлар амалий меҳнатнинг таркибини ташкил этади. Амалий машғулотларнинг таркиби эса дидактик томонларнинг изчилиги ва ўзаро боғланишидаги нисбатдир, уларни эса машғулот мақсадлари ва ўқув материалларининг мазмуни тақоза этади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling