10-боб юксак замбуруғлар. Локулоаскомицетлар – локулоаскомицетес


Тартиб: Мириангиалес (Myriangiales)


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/25
Sana17.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1208115
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25
Bog'liq
biyalogiya

Тартиб: Мириангиалес (Myriangiales). Фақат бу ҳамда Arthoniales тартибларига 
хос бўлган белги – аскостромалари ўсиши индетерминат эканлигидир. Аскостромалари 


170 
йирик, локуллари устьицага эга эмас, улар строманинг фертил қисмида ѐки тартибсиз 
жойлашган, гаматециал тўқималари йўқ. Локуллар чатнаб очилади ѐки строманинг қобиғи 
парчаланади. Ҳар бир локулда битта аск мавжуд бўлади. Асклари шар ѐки кенг тўқмоқ 
шаклли, чатнаб очилиши фисситуникат типида. Аскоспоралари оч ѐки қизғиш тусли, бир 
ѐки бир неча ҳужайрали ѐхуд мурал шаклли, кўп ҳолларда ассимметрик тузилишга эга.
 
10.3-расмMycosphaerella tulipiferae турининг ривожланиш цикли 
(P. B. Higgins, 1936 расми, Alexopoulos et al., 2007 дан олинган). 
Анаморфалари целомицет (меланконий) ларга хос, конидиялари стромалардаги 
ложаларда ѐки спородохийларда ҳосил бўлади. Псевдотецийлар қисман ўсимлик тўқимаси 
ичида ѐки бутунлай тўқима устида жойлашади. Турлари ўсимлик баргларида доғлар, поя 
ва меваларида яралар ҳосил қилади, бошқалари қалқондорлар билан алоқада ҳамда 
ўсимлик қисмларида сапротрофлар ѐки микопаразитлар сифатида яшайди.
Оила: Мириангиацеа (Myriangeaceae). Бу оила турларининг аксарияти тропик ѐки 
субтропикларда тарқалган. Мириангиум (Myriangium) туркуми турлари ўсимликлар ва 
қалқондорлар билан алоқада яшайди. Стромалари нотўғри гумбаз шаклли, локуллари 
уларнинг устки қисмларида жойлашади. Стромаларининг остки қисмлари қаттиқ 
қатламдан ташкил топган. Локуллари қаттиқ, мўрт, ички қисми юмшоқроқ, ичида асклари 
тартибсиз жойлашади. Аскларининг апикал камералари ноаниқ, эндотуникаси учида 
брильянт кўк бўѐғи билан бўяганда кўринадиган доирачаси мавжуд. Локуллар 
намланганида улар сувни шимиб, шилимшиқланади, ичидаги асклар шишиб, ўлчами 2-3 
марта ўсади ва уларнинг ичидаги мурал шаклли аскоспоралар куч билан отилади. Экин 


171 
сифатида ўстириладиган бамбукни зарарловчи Myriangium bambusae тури оила 
намояндаларининг мисоли бўлиши мумкин. 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling