10-боб юксак замбуруғлар. Локулоаскомицетлар – локулоаскомицетес
Локулоаскомицетларнинг иккиламчи метаболитлари
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
biyalogiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эндофит локулоаскомицетлар
- Инсонлар ва ҳайвонларнинг патогенлари
Локулоаскомицетларнинг иккиламчи метаболитлари. Локулоаскомицетлар ҳам
кўп токсик метаболитларни синтез қилади. Масалан, ғалла экинларининг донларида «қора муртак» касаллигини ва бошқа кўп ўнлаб ўсимлик турларида турли хил касалликларни қўзғатувчи Alternaria alternata замбуруғи ҳар хил микотоксинларни, Cochliobolus heterostrophus маккажўхори ва сули ўсимликларига специфик токсинларни, Preussia туркумига кирувчи копрофил замбуруғларнинг айримлари антибактериал ва антифунгал фаолликка эга бўлган прессомаринларни синтез қилади ва локулоаскомицетларнинг кўп турлари томонидан янги токсинлар синтез қилиниши мунтазам равишда кашф қилинмоқда. Эндофит локулоаскомицетлар. Булардан базилари, масалан, Ауреобазидиум ва Ҳормонема (Aureobasidium, Hormonema) (Dothideales тартиби) туркумлари турлари ҳамда Филлостикта (Phyllosticta) анаморфа туркуми намояндалари (Pleosporales тартиби) игнабаргли дарахтларнинг эндофитларидир. Тропик иқлимли минтақаларда кўп янги эндофитлар мунтазам равишда кашф қилинади. Инсонлар ва ҳайвонларнинг патогенлари. Пиедра (Piedraea) туркуми турлари улар учун қулай шароитлар мавжуд бўлганида приматларнинг сочларида ўсиб, улар мўрт бўлиб қолишига олиб келиши мумкин. Herpotrichiellaceae (Chaetothyriales тартиби) ва Pleosporaceae (Pleosporales тартиби) оилаларининг турлари инсонларда жиддий касалликлар қўзғатади. Herpotrichiellaceae оиласи турларининг «қора дрожжалар» деб аталадиган бир гуруҳи инсонларнинг шикастланган териларида хромобластомикоз қўзғатади, бунда теридаги яралар қалинлашади ва тери остида цисталар ҳосил бўлади. «Қора дрожжалар» кам тузли ѐки шўр сувли ҳавзалар, дренаж қувурлари, хона намлигини оширишда ишлатиладиган механизм (увлажнитель) лар ҳамда қоялар, харсанг тошларнинг каваклари каби субстратларда кўп учрайди. Cladosporium trichoides ва Exophiala dermatitidis турлари инсонларни системали зарарлаб, инфекция мияда ва ўпкада тарқалиши мумкин. Бу айниқса иммунитети пасайган инсонларда кўп учрайди. Инсон ва ҳайвонлар патогенларининг яна бир муҳим гуруҳи Pleosporales тартибига мансуб бўлган ва кўпинча бошоқли ўсимликларни зарарлайдиган турлар бўлиб, Bipolaris, Exserohilum, Drechslera, Alternaria ва Curvularia анаморфа туркумларининг турлари уларнинг мисоллари бўлиши мумкин. Улардан баъзилари тери, тирноқ касалликлари ва синуситларни қўзғатади. Айрим ҳолларда уларнинг турлари жиддий инфекция қўзғатиб, 168 мияда яралар, энцефалит, менингит, ўпка касалликлари ва остиомиелит касалликларини қўзғатиши мумкин. Айрим ҳолларда Pleosporales тартиби ва Herpotrichiellaceae оиласи турларини ажратишда (диагностик мақсадда) беномил фунгицидидан фойдаланишади; Herpotrichiellaceae оиласи турлари беномилга ўта чидамсиз, Pleosporales тартиби турлари (ҳамда зигомицетлар, бзидиомицетлар, ҳақиқий дрожжалар ва Microascaceae оиласи турлари) беномилга ўта чидамли. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling