10-боб юксак замбуруғлар. Локулоаскомицетлар – локулоаскомицетес


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/25
Sana17.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1208115
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25
Bog'liq
biyalogiya

Оила: Эльсиноацеа (Elsinoaceae). Бу оила турларининг ҳам аксарияти тропик ѐки 
субтропикларда тарқалган бўлиб, улар ѐпиқ уруғли ўсимликларнинг барглари ва 
пояларида локал шишлар ҳосил қилади. Бошқа турлари муътадил иқлимли минтақаларда 
экинларда паразитлик қилади. Уларнинг аскостромалари оддий ѐки мураккаб тузилишга 
эга, асклари тартибсиз жойлашган, апикал камералари ноаниқ, эндотуникаси учида 
брильянт кўк бўѐғи билан бўяганда кўринадиган доирачаси мавжуд. 
Туркум: Эльсиное (Elsinoë). Муҳим турлари қаторига токда конидиал босқичи 
(Sphaceloma ampelinum, син. Gloeosporium ampelophagum) да антракноз қўзғатувчи E. 
ampelina, цитрус экинларида конидиал босқичлари (S. australis, S. fawcettii) да калмараз 
қўзғатувчи E. australisE. fawcettii, хўжағатда (малина – Rubus spp.) антракноз қўзғатувчи 
E. veneta ва б. турлар киради. Elsinoë туркумининг барча аниқланган анаморфалари 
Сфацелома (Sphaceloma) туркумига мансуб.
Тур: Эльсиное венета (Elsinoë veneta). Туркум мисоли сифатида E. veneta турининг 
ривожланиш циклини кўриб чиқамиз (10.4-расм). Аскостромаларнинг тартибсиз 
жойлашган кавакларидаги думалоқ шаклли асклар ичида жойлашган тўрт ҳужайрали, 
рангсиз аскоспоралари кеч кузда ѐки эрта баҳорда етилади. Аскостромаларнинг устки 
қисмлари 
емирилиб, 
асклари 
очилади, 
уларнинг 
эндотуникалари 
узайиб, 
эктотуникаларини ѐриб чиқади ва аскоспоралар аск ичидан куч билан отилади. 
Аскоспоралар тарқалиб, хўжағат турларининг тўқималарига тушади ва уларга шилимшиқ 
қатлами билан ѐпишади. Томчи шаклли намлик мавжудлигида аскоспоралар ўсиб 
стеригмалар ва уларнинг устида конидиялар ҳосил қилади. Конидиялар ўсиб, муртак 
гифалари билан ўсимлик тўқималарига кириб, зарарлайди. Конидия муртагидан ўсиб 
чиққан мицелий кутикула остида кичик строма ва унда ложа ҳамда калта 
конидиофораларда конидияларни ҳосил қилади. Аскоспоралар каби, конидиялар устида 
ҳам шилимшиқ қатлами бор. Баҳор ва ѐз давомида замбуруғнинг ножинсий босқичи бир 
неча авлод беради ва касаллик конидиялар воситасида касал ўсимликлардан соғломларига 
тарқалади. Куз охирларида аскостромалар ҳосил бўлади ва улар қишлайди, замбуруғнинг 
бир мавсумдаги ривожланиш цикли якунланади. Замбуруғнинг жинсий жараѐнида 
спермацийлар иштирок этиши тахмин қилинган. 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling