Локулоаскомицетларнинг
классификацияси.
Бу
замбуруғларнинг
айрим
тартиблари монофилетик эканлиги баъзи молекуляр-генетик таҳлилларда исботланган,
аммо бутун локулоаскомицетлар тартиблар гуруҳи монофилетик эмаслиги таъкидланади.
Локулоаскомицетларнинг айрим, яхши ўрганилган тартиблари ва оилаларининг
таксономияси қуйида келтирилади. Аммо шуни эсда тутиш керакки, бу ерда таҳлил
қилинадиган таксонлар, эҳтимол аскомицетларнинг энг катта гуруҳи бўлган
локулоаскомицетларнинг фақат бир кичик қисмини тасвирлайди.
Тартиб: Коринелиалес (Corineliales). Ушбу морфолигик жиҳатдан ўзгача ва ўзига
хос бўлган тартиб намояндалари дунѐнинг фақат ва барча тропик иқлимли минтақаларида
учрайди ва одатда ѐпиқ уруғли Podocarpus туркуми турларини зарарлайди, аммо Ер
куррасининг жанубий ярим шарида ўсадиган жануб қорақайини (бук – Nothofagus sp.) ва
Drimus туркуми турларида ҳам паразитлик қилади.
Коринелия, Трипоспора ва Фитцпатрикелла (Corynelia, Tripospora, Fitzpatrickella)
туркумларининг турлари баргларда йирик, қора-кўмир тусли стромаларни ҳосил қилади,
аммо ўсимликларга катта зарар етказмайди. Лагенулопсис ва Калокопсис (Lagenulopsis,
Calocopsis) туркумларининг турлари баргларни зарарлаб, пояларда яралар ва галлар ҳосил
қилиб, ўсимликларга анча катта зарар етказиши мумкин.
Тартиб: Дотидиалес (Dothideales). Ушбу тартибнинг характерли белгилари –
локуллари ичида гаматецийлари мавжуд эмас, локуллар апикал пòралари билан очилади,
фисситуникат типидаги асклари одатда базал дасталарда, овоид ѐки цилиндр шаклли.
Аскокарп ривожланиши Dothidea-типига мансуб. Аскоспораларининг туси рангсиздан
қўнғиргача, улар бир ѐки бир нечта ҳужайрали, баъзан мурал шаклли. Маълум бўлганида,
анаморфалари гифомицетларга ѐки целомицетларга мансуб. Тартибнинг кўп турлари
тропикларда, баъзилари муътадил иқлимли минтақаларда кенг тарқалган. Ушбу тартибга
6 та оила киради, биз улардан учтаси билан танишамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |