Bu konsultatsiyalarning har birining mazmuni quyidagichadir:
Dastlabki kasbga oid konsultatsiyani-sinf rahbari, o’quvchilar, psixolog pedagoglar amalga oshiradi. Ular o’quvchilarni kasbga oid dastlabki niyatlari bilan tanishadilar. Bu niyatlari o’quvchilarni shaxsiy layoqatlari, qobiliyatlari, sogliqlariga qay darajada mos kelishini muhokama qiladilar.
O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O`RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
Al-Хоrazmiy nоmidagi Urganch Davlat universiteti
“Pеdagоgika va psiхоlоgiya” kafedrasi
Iskandarov J
“MЕХНАТ ВА МУХАНДИСЛИК ПСИХОЛОГИЯСИ ”
FANIDAN
O`QUV- USLUBIY QO`LLANMA
урганч-2012
Кириш
Ушбу дастур меҳнат психологияси фанининг эришган ютуқлари, долзарб муоммоларини ҳисобга олган ҳолда тузилди. «Меҳнат психологияси» курси дастурининг мақсади талабаларни меҳнат психологияси фани ютуқлари, муаммолари ва методикалари билан таништиришдир.
Фанинг ўқитишдан мақсад- талабаларда талабаларни касбларнинг психологик талаблари билан таништириш, меҳнат кўникма ва малакаларини шаклланиши қонуниятларини очиб беришдир. Дастурда меҳнат психологиясининг амалий аҳамияти ва муоммоларига алоҳида ўрин берилган.
Фаннинг вазифаси-талабаларга психологиянинг соҳаларидан бири бўлмиш меҳнат психологияси фани буйича чуқур, мукаммал билимларга эга булишлари лозим. «Меҳнат психологияси» фанининг вазифалари талабаларни меҳнат психологиясининг назарий ҳамда амалий асослари билан таништириш: уларда методикаларни амалий қўллаш тажрибасини ҳосил қилишдан иборат.
“Меҳнат психологияси” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
- меҳнат психологиясининг вазифалари ва муаммолари, меҳнат психологиясининг методологик асослари, меҳнат психологиясининг методлари, фаолият маҳсулини таҳлил қилиш методи, хронометраж методи, кузатиш методи, тест методи билиши керак;
-касбий лаёқат тушунчаси, психологик меҳнат экспертизаси ва унинг асосий вазифалари, меҳнат экспертизасининг ташкилий масалалар, прогностик ва ретроспектив меҳнат экспертизаси, меҳнат хавфсизлиги психологияси, меҳнат хавфсизлигининг психологик масалалар, иш жойи ва меҳнат хавфсизлиги, меҳнат жамоаси ва хавфсизлик, психик ҳолат ва хавфсизлик, хавфсизлик ва қобилиятлар, аксидентал қобилиятлар. бўйича кўникмаларига эга бўлишлари керак.
-талаба малака ва кўникмалар, уларнинг классификацияси, малакаларнинг шаклланиш босқичлари, машқлар ва уларни ташкил қилиш, машқ турлари ва қўйиладиган талаблар, малака ва одамнинг индивидуал-психологик хусусиятларига доир малакаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |