11-мавзу. Таълим олувчилар билимларини ташкил этиш – дидактик тушунча сифатида, унинг вазифалари
Баҳолаш мезонлари ва улардаги хатоликлар
Download 258.38 Kb.
|
11.1.Баҳолаш мезонлари . —
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳисобга олиш
4.Баҳолаш мезонлари ва улардаги хатоликлар.
Текширишдан ташқари назорат ўз ичига баҳолашни (жараён сифатида) ва баҳони (натижа сифатида) ҳам олади. Баҳолаш деб билим, кўникма ва малакаларни ўқув дастурида кўрсатилган эталон (кўрсаткич, қолип, ўлчагич)лар билан солиштиришни айтамиз. Баҳо деб баҳолашнинг балл шаклида кўрсатилган сон жиҳатдан ўлчашига айтилади. Ўзлаштириш табеллари, гуруҳ журналлари, рейтинг дафтарчалари ва шу кабиларда баҳолаш шартли белгилар, код сигналлари, хотиралаш белгилари ва ҳоказолар баҳо кўринишида қайд этилади. Таълим олувчининг ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун назорат якунлари (натижалари) асос бўлади. Бунда таълим олувчилар ишининг ҳам сифат, ҳам миқдор кўрсаткичлари ҳисобга олинади. Миқдор кўрсаткичлари кўпроқ баллар ёки фоизларда, сифат кўрсаткичлари эса аъло, яхши, қониқарли ва ҳоказо баҳоловчи фикрлар ёрдамида қайд этилади. Ҳар бир баҳоловчи фикрга олдиндан келишилган (белгиланган) балл, кўрсаткич (масалан ўрин – 1,2,3,4 ва ҳоказо) тайинланади. Бунда баҳо ўлчаш ва ҳисоблашлар натижасида олинадиган сон эмас, балки баҳоловчи фикрга юкланган маъно эканини унутмаслик муҳим. Баҳоларни сон сифатида қўллашга берилиб кетишнинг олдини олиш учун бир қатор мамлакатларда баҳолаш ҳарфи (А, В, С, Д ва ҳоказо) ифодага эга. Баҳони амалда эгалланган билим, кўникма ва малакалар билан давлат таълим стандартига кўра ўзлаштирилиши белгиланган билим, кўникма ва малакалар умумий ҳажми ўртасидаги нисбат сифатида тушуниш (таърифлаш) дан таълим даражасининг миқдорий мазмуни келиб чиқади. Ўзлаштириш (таълим самарадорлиги) кўрсаткичи Б= ∙ 100% нисбат асосида ҳисобланади. Бунда: Б – ўзлаштириш (таълим самарадорлиги) баҳоси; А – амалда ўзлаштирилган билим ва малакаларнинг ҳажми; Т – ўзлаштириш учун таклиф этилган билим ва малакаларнинг тўлиқ ҳажми. Кўриниб турибдики, ўзлаштириш кўрсаткичи (баҳо) бу ўринда 100% - ахборотни тўлиқ ўзлаштириш ва 0% - унинг умуман мавжуд эмаслиги ўртасида бўлади. Маълумки, баҳолаш функсияси таълим даражасини қайд этиш билангина чекланмайди. Баҳо – педагог ихтиёридаги ўқишни, ижобий мотиватсияни рағбатлантиришнинг ва шахсга таъсир кўрсатишнинг ягона воситаси. Айнан холис (объектив) баҳолаш таъсирида, таълим олувчиларда адекват ўз – ўзини баҳолаш, шахсий муваффақиятларга танқидий муносабат юзага келади. Шу боис баҳонинг аҳамияти, вазифаларининг хилма – хиллиги таълим олувчилар ўқув фаолиятларининг барча жиҳатларини акс эттирадиган ва уларни аниқлашни таъминлайдиган кўрсаткичларни излаб топишни талаб этади. Таълим берувчи ўқитиш билан бир вақтда таълим олувчиларнинг ўрганилаётган мавзуни қандай қилиб идрок этишини, эсда сақлашга ҳаракат қилишини ва уни амалда қўллаш малакаларини эгаллашини ҳисобга олиб бориши керак. Ҳисобга олиш – бу ўқитишнинг муайян бир даврида таълим олувчилар ва таълим берувчи фаолиятини умумлаштириб хулосалаш. Ҳисобга олиш натижасида таълим берувчи ҳам, таълим олувчи ҳам ўзларининг кейинги бажарадиган ишларининг шаклини ва мазмунини белгилайди. Ўзлаштиришни ҳисобга олиш таълим олувчиларнинг билиш фаолиятини рағбатлантириб, маълум бир ҳаракатларни бажариш учун унинг иродасини тарбиялайди. Шунингдек, ўзлаштиришни ҳисобга олиш таълим берувчининг фаолиятни ҳам ташкил этади. Ўқитиш методлари ва шаклларининг табора такомиллашуви натижасида баҳо ўқитувчининг педагогик маҳорати кўрсаткичига айланмоқда ва таълим берувчининг ўз малакасини ошириб боришида муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Тўғри ташкил этилган ҳисобга олиш натижасида таълим берувчи таълим олувчиларнинг ўзлаштиришини аниқ баҳолай олади, уларнинг ўз билимларини такомиллаштиришга интилишини юзага келтиради, ақлий ва ахлоқий ривожланишига таъсир этади. Таълим олувчиларнинг ўзлаштириш натижаларини ҳисобга олишда қуйидагиларга эътиборини қаратиши лозим: ўқув дастури асосида мавзу ва бўлимни ўрганишда таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини ҳар томонлама назорат қилиш; ҳар бир якунланган мавзу бўйича таълим олувчиларнинг фаолияти тўғрисида тўлиқ хулоса чиқариш; ўртача арифметик маълумотларга таянибгина таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражасини баҳоламаслик; таълим олувчиларнинг мавжуд билимларига аниқ, батафсил маълумот (тавсиф) бериш учун уларнинг бир неча ўқув йилидаги статистик ўзлаштириш маълумотларга асосланиб таҳлил этиш. Демак, ўзлаштиришни назорат қилиш ва ҳисобга олиш назорат, ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантириш вазифаларини бажаради. Download 258.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling