12-маъруза. Органик моддаларнинг асосий манбалари. Нефт, табиий газ, КЎмир, сланц ёқИЛҒиси. ЁҚИЛҒи турларини қайта ишлаш


Download 1.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/15
Sana07.02.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1174920
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Физикавий хоссалари. Нефть — ўзига хос хидли, тўқ кул ранг, деярли қора, 
баъзан 
оч 
сариқ 
рангли 
ёнувчан 
мойсимон 
суюқлик. 
Нефть 
флуоресценцияланади, бу нарса айниқса унинг юпқа қаватига, масалан сув 
юзидаги нефтга қаралганда яққол кўринади. Солиштирма оғирлиги 0,7—1 
атрофида. Солиштирма оғирлиги жиҳатидан енгил нефтлар (сол. оғ. 0,85 гача), 
ўрта нефтлар (0,85—0,9) ва оғир нефтлар (0,9 дан юқори) бўлади. Нефтларнинг 
қайнаш ҳароратлари ҳам турлича бўлади: баъзилари 17—25°С да қайнай 
бошласа, бошқалари 100°С ва ундан юқори ҳароратда қайнайди. Қотиш 
ҳароратлари ҳам бир-биридан фарқ қилади. Таркибида парафинлар миқдори кўп 
бўлган Грозиий нефти +11°С дан паст ҳароратда қотса, Сурхон ва Сахалиндан 
олинадиган парафинсиз нефтлар —20°С ва ундан паст ҳароратларда ҳам суюқ 
ҳолича қолаверади. Техника жиҳатидан нефтларнинг муҳим характеристикаси 
уларнинг қовушоқлигидир. Нефтнинг қовушоқлиги қанчалик катта бўлса уни 
қувурлар орқали узоқ масофаларга узатиш шунчалик қийин бўлади. 
Қовушоқлигини 
камайтириш 
учун 
нефть қувурларга юборишдан олдин иситилади. Нефть сувда эримайди, бензин, 


210 
бензол, хлороформ ва бошқа органик эритувчиларда осон эрийди. Нефть 
маҳсулотларнинг электр ўтказувчанлиги жуда кам, шу сабабли улардан 
баъзилари электр-изоляция материаллари сифатида ишлатилади. Масалан, 
нефтдан олинадиган трансформатор мойи трансформаторларга, конденсатор 
мойи эса конденсаторларга тўлдирилади.
Кимёвий таркиби. Элементар тахлил маълумотига кўра нефть асосан 
углеводородларни ташкил қилган углерод (80—85%) билан водороддан (10—
14%) таркиб топган. Бундан ташқари, унинг таркибида озрок, миқдорда
углеводородсиз (гетероциклик) қисми ва минерал аралашмалар бўлади. 
Нефтнинг 
углеводородли 
қисми 
парафин, 
нафтен 
ва 
ароматик 
углеводородлардан таркиб топган. Нефть таркибида, одатда, тўйинмаган 
углеводородлар бўлмайди, аммо улар нефть маҳсулотлари таркибида учрайди. 
Газсимон. тўйинган углеводородлар (СН
4
дан С
4
Н
10
га қадар) нефтда эриган 
ҳолатда бўлади. Нефть ер остидан юқорига чиққанда босим камайиши 
натижасида, газсимон углеводородлар йўлдош газлар тарзида ажралиб чиқади. 
Суюқ парафин углеводородлар (С
5
Н,
2
дан С,
5
Нзг гача) нефтнинг суюқ қисмини ва 
нефтни қайта ишлаш пайтида олинадиган суюқ фракцияларнинг асосий 
массасини ташкил этади. Қаттиқ парафин углеводородлар (С

Н
34
ва ундан юқори 
молекулалилари) нефтда эриган ҳолатда бўлади ва уларни ажратиб олиш мумкин. 
Нафтен углеводородлар, асосан, циклопентан ва циклогексаннинг ҳосилалари 
тарзида бўлади. Ароматик углеводородлар нефтларда озроқ миқдорда ва асосан 
бензол ҳамда унинг гомологлари—толуол ва ксилоллар тарзида учрайди. 
Таркибидаги углеводородлар синфининг миқдорига қараб нефтлар қуйидаги 
группаларга бўлинади: (парафинли нефтлар) масалан, Эмбин ва Боку нефтлари); 
нафтен—парафинли нефтлар (Грозний, Сурхон нефтлари); нафтен—ароматик 
нефтлар (Майкоп нефти) ва парафин — нафтен — ароматик нефтлар (Майкоп 
пефтининг баъзилари). Парафин, нафтен ва ароматик углеводородларнинг нефть 
таркибидаги умумий миқдори 80-90% атрофида бўлади. 
Нефтнинг гетероциклик қисми кислородли, олтингугуртли ва азотли органик 
бирикмалардан таркиб топган. Нефть таркибида 0,1—2,0% кислород бўлади. 


211 
Нефтдаги кислородли бирикмалар моддалар (нефтдаги кислороднинг 90 
проценти смолали моддалар ҳиссасига тўғри келади), кислота ва феноллардир. 
Уларда умумий формуласи С„Н

+1 СООН бўлган £ғ карбоп кислоталар ва 
нафтен кислоталарнинг С;,Н

_
1
СООН миқдори кўпроқ бўлади. Нефть
кислоталар сув иштирокида ва юқори ҳароратларда кўпчилик металлар билан 
реакцияга киришиб, тузлар ҳосил қилади, шу сабабли металл аппаратуралар 
занглайди (коррозияланади). Шу сабабли нефть, маҳсулотларни тозалаш
жараёнида уларни кислотали компонентлардан тозалашга алоҳида эътибор
берилади. Тозалашнииг асосий усули ишқорлар билан ишлов беришдир.
Нефть кислоталарнинг ишқорий тузлари яхши ювиш хусусиятига эга. Шунинг 
учун ишқорий юзалашда чиққан чиқиндилар (булар милонафт дейилади) 
тўқимачилик саноати учун ювиш воситалари тайёрлашда ишлатилади. Керосин
ва дизель ёқилғиларнинг ишқорий чиқиндиларидан олинадиган нафтен 
кислоталар натрийли тузларининг сувдаги 40%ли эритмаси қишлоқ 
хўжалигида жуда самарали ўстирувчи модда (НРВ нўм) сифатида ишлатилади. 
Милонафт лак-бўёқ саноатида чўктирилган сиккативлар ишлаб чиқаришда 
ишлатилади. Техник нафтан кислоталар (асидол) шпалларга шимдиришда, 
шунингдек, каучукни регенерациялашда ва бошқа мақсадларда ишлатилади. 
Нефтнинг олтингугуртли бирикмалари термик жиҳатдан беқарор, шунинг учун 
нефтни хайдаш ва крекинглаш (500°С да) пайтида бу бирикмаларнинг 
парчаланишидан ҳосил бўлган — водород сульфид ва меркаптанлар паст 
ҳароратда қайнайдиган нефть дистиллятлари таркибида йиғилиб қолади. Булар 
кимёвий жиҳатдан энг актив олтингугуртли бирикмалар бўлиб, металл 
аппаратураларни олтинтугуртли коррозияга олиб келади. Таркибидаги 
олтингугуртнинг миқдорига қараб нефтлар олтингугуртсиз (0,2% дан кам), кам 
олтингугуртли (0,2—1%), олтингугуртли (1—3%) ва кўп олтингугуртли (3% дан 
кўп) бирикмаларга бўлинади. Нефтларнинг сифати уларнинг таркибига кирувчи 
углеводородларнинг хоссасигагина боғлиқ бўлиб қолмай, балки кислород, азот 
ва олтингугуртнинг миқдорига ҳам (буларнинг умумий миқдори 1—7% 
атрофида, баъзи нефтлардагина бундан кўп) боғлиқ бўлади. Таркибида турли 


212 
миқдорда олтингугурт бўлган нефтларни қайта ишлаш самарадорлигига оид 
маълумотлар 14 - жадвалда берилган. 
Нефтдаги азотли бирикмалар — асос хусусиятлилари ҳам, нейтраллари 
ҳам термик жиҳатдан, айниқса кислород йўғида анча барқарор ва нефть 
маҳсулотларнинг эксплуатацион сифатларига деярли таъсир этмайди. Лекин 
дизель ёқилғилар ва мазутлар сақлаб қўйилганда улардан азотли бирикма 

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling