2.Сув ҳавзаларининг ифлосланиши ва сатҳининг пасайиб бориши натижасида унинг қуриган қисмида геоэкологик вазиятнинг мураккаблашувини прогноз қилиш; 3.Иқлимнинг глобал исиши натижасида чўллашиш ва геотизимларда бўладиган ўзгаришларни прогноз қилиш ва ҳ.к. Геоэкологик прогноз. Геоэкологик прогноз геотизимларнинг асосий ўзгариш йўналишларини, динамик ўзгаришларини морфологик структураларнинг мураккаблашишини ҳам ўз ичига олади. Геоэкологик прогнозни ишлаб чиқиш етарли даражада мураккаб ва серқиррали бўлиб, унинг қай даражада тўлиқлиги, ҳақиқатга яқинлиги ва ўзини оқлашлиги прогнозлаштириш жараёнининг мажмуали ҳолда олиб борилиши ва илмий асосланган материаллар етук мутахассислар томонидан тайёрланишига боғлиқдир. Геоэкологик прогнозлаштириш жараёнида. Геоэкологик прогнозлаштириш жараёнида тадқиқотчининг эътибори доимо келажакка қаратилган бўлади, яъни у ёки бу геотизим табиий ва антропоген омиллар таъсирида маълум вақт давомида қандай ўзгаришларга учрайди ва бунинг оқибатида унинг структурали-динамик ҳолати ҳозирги ҳолатидан қандай фарқ қилади. Ўзгариш жараёнида эндоген ва экзоген кучлар ҳамда антропоген омилларнинг қайси бири етакчилиги ҳисобга олинади, бу борада уларнинг ўзгариш йўналиши ҳисобга олинган ҳолда геотизимда юз бериши мумкин бўладиган айрим ўзгаришлар таҳлил қилиниб, кейин тегишли хулоса, яъни прогноз қилинади. Т.В.Звонкованинг (1988) фикрича, прогнозлаштиришнинг умумий мантиқий схемаси қуйидагича: 1.Прогнозлаштириш объектининг ўтмишда ва ҳозирдаги ривожланиш қонуниятлари ҳамда йўналишлари тўғрисида тушунчага эга бўлиш; 2.Объектнинг келажакдаги ривожланиши ва ҳолатини илмий жиҳатдан асослаш; 3.Объектнинг ўзгаришини белгиловчи сабаблар ва омиллар тўғисида ҳамда унинг тараққиётини тезлаштирувчи ёки тўсқинлик қилувчи шароитлар тўғрисида тасаввурга эга бўлиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |