Ушбу шаҳарлар ҳамда қишлоқ жойлардаги тиббий муассасаларнинг маълумотларини ўрганиш асосида қандай касалликлар тарқалганлиги, уларнинг устуворлари аниқланади. Уларни аввалги йилларга нисбатан солиштириб кўриш билан касаллик турларининг ортиб бораётгани ёки камайиб бориши, барқарорлик бўлганлиги ҳақида статистик маълумотлар таҳлил қилинади. Ушбу шаҳарлар ҳамда қишлоқ жойлардаги тиббий муассасаларнинг маълумотларини ўрганиш асосида қандай касалликлар тарқалганлиги, уларнинг устуворлари аниқланади. Уларни аввалги йилларга нисбатан солиштириб кўриш билан касаллик турларининг ортиб бораётгани ёки камайиб бориши, барқарорлик бўлганлиги ҳақида статистик маълумотлар таҳлил қилинади. Касалликларнинг корхоналардан узоқлашган сари миқдорий ўзгаришларини аниқланиши амалий аҳамиятга эга. Бу борада Олмалиқдан 10-20-30-45 км масофада аҳолининг соғлиги тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш билан келажакда бўладиган ўзгари шлар тўғрисида прогноз натижаларга эга бўлинади. Маълумотлар асосида прогноз картаси ишланади. Ўзбекистонда геоэкологик вазиятларни ўзгаришининг прогнози. Мамлакатимизда ишлаб чиқаришнинг жадаллашуви туфайли инсон билан табиат ўртасидаги муносабатлар мураккаблашмоқда, экологик ва социал-иқтисодий салбий оқибатлар миқёси ортмоқда. Бу борада Оролбўйи, Орол денгизи, Қизилқум, Қарши чўли, Чирчиқ-Оҳангарон водийси, йирик саноат шаҳарлари ва уларнинг атрофида анча жиддий, жойларда танг геоэкологик вазиятлар таркиб топмоқда. Бу шароитда келажакда геоэкологик вазиятнинг қандай бўлишлигини кўз олдига келтира билиш муҳим амалий аҳамият касб этади. Бутун республика ҳудуди бўйича табиий муҳитнинг келажакда (айтайлик, яқин 5-10 йил давомида) ўзгаришини башорат қилиш лозим, лекин бу вазифа ўта мураккаб ва қийинлигини эътиборга олиб унинг айрим ҳудудлари бўйича прогноз ишларини амалга ошириш ҳам катта аҳамиятга эга. Бу жиҳатдан ҳозирда Ўрта Осиёда энг долзарб муаммо бўлиб турган Орол денгизи муаммосини кейинги йилларда ривожини билиш муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |