12-мавзу. Геоэкологик прогнозлаштириш ва пргноз

Бошқарув бўйича прогнозли хулосалар ва қарорларни ишлаб чиқиш

Download 1.63 Mb.
bet3/9
Sana28.03.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1302801
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
12 мавзу Геоэкологик прогнозлаштириш ва пргноз 110522114337

4.Бошқарув бўйича прогнозли хулосалар ва қарорларни ишлаб чиқиш.

Геоэкологик вазиятларнинг прогнозли хусусиятлари.

Ҳар қандай геоэкологик вазият маълум прогностик элементлар, хусусиятлар, белгиларга эга бўлади. Бунинг ифодаланиши геотизимнинг структурали динамик ҳолати, ўзгариш йўналиши ва бошқа хусусиятларига боғлиқ.

Антропоген омил таъсир этиб туриши натижасида бир геоэкологик вазият бошқасининг шаклланишига замин бўлади. Бу тўғрисида табиий географик жараёнлар, грунт сувларининг режими, тупроқ, ўсимлик кабилар анча ишонарли ахборот беради. Грунт сувлари сатҳининг 7 м дан пастга тушиб кетиши текисликда элювиал (лот. — юваман) элювиал ётқизиқлар — тоғ жинсларининг жойида қолиб тўпланган нураш маҳсулотлари шароитнинг ҳукмрон бўлишидан дарак беради.

Эътиборга олиш зарурки, ҳар бир геотизимнинг геоэкологик вазияти фақат ўзида яққол прогностик хусусиятларга эга бўлади.Тоғ, тоғ олди, текислик геотизимларининг геоэкологик вазияти бир-биридан сезиларли фарқ қилади. Бунда эрозиянинг турли даражадаги белгиларини тўғри танлаб ола билиш зарур.Шунингдек, ёнбағирларнинг сурилиши, яйлов маҳсулдорлигининг ўзгариши, жар эрозиясининг вужудга келиши ёки аввалги жарнинг тик ёнбағирга айланиши ва бошқаларни ҳисобга олиш лозим.

Табиий жараёнларнинг ўзгариш йўналишлари.

Прогнозлаштиришда табиий географик жараёнлар ва ҳодисаларни ўзгариш йўналишларини эътиборга олиб, улардан хулоса чиқариш яхши самара беради. Ҳар бир геотизимда маълум жараёнлар гуруҳи ривожланади, уларнинг баъзилари доминант хусусиятга эга. Уларнинг ўзгариш йўналишларини таҳлил қилиш орқали яқин келажакда қандай ҳодисалар таркиб топишини тўғри баҳолаш имкони бўлади. Масалан, воҳаларда тупроқларнинг сув -туз режими, грунт сувлари сатҳи ва минераллашиш даражасини таҳлил қилиш, қумли чўлларда эса эол жараёнларнинг жадаллашаётгани, ҳаракатдаги қумлар майдонининг кенгайиб бораётгани ва ҳ.к.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling