14-Липидлар алмашинуви РЕЖА: Озиқ-овқат таркибининг кўпгина қисмини ёғлар ва ёғсимон моддалар ташкил этади. Инсоннинг ёшига, жисмоний бандлигига, климатик шароитига қараб унинг бир кунлик ёғларга эҳтиёжи 70г дан 100г гача боради. - Озиқ-овқат таркибининг кўпгина қисмини ёғлар ва ёғсимон моддалар ташкил этади. Инсоннинг ёшига, жисмоний бандлигига, климатик шароитига қараб унинг бир кунлик ёғларга эҳтиёжи 70г дан 100г гача боради.
- Ёғларнинг организм учун энергетик қиймати юқорида такидланганидек, жуда юқори бўлиб, бир г ёғ оксидланганида шу миқдордаги углевод ёки оқсилларга қараганда икки марта кўп энергия ажралади. Инсон кундалик парҳезидаги ёғларнинг энергияси унинг бир суткадаги энергияга бўлган эҳтиёжини учдан биридан ярмигача бўлганини ташкил қилади.
- Ёғда эрувчи витаминлар алмашмайдиган ёғ кислоталар ҳам липидлар орқали одамга етказилади. Биологик фаол моддалар бўлмиш простагландинлар, тромбоксанлар ва лейкотриенларнинг синтезига зарур бўлган хом ашё ҳам липидлар томонидан таъминланади.
- Липидларнинг асосий массаси ацилглицероллар бўлиб, липолитик ферментлар (липазалар) орқали гидролизланади. Ҳайвон ва одамларда триацилглицеролларнинг гидролизи панкриатик ва ичак таркибидаги липазалар таъсирида, ингичка ичакларда содир бўлади. Катта ёшдаги инсон ошқозонидаги суюқлик таркибида липаза ферменти борлиги аниқланган. Лекин, бу ферментни фаоллиги жуда паст бўлиб, у фақат сут таркибидаги эмульсия ҳолдаги ёғларни гидролизлайди. Бу ферментнинг фаоллиги РН – 4,0– 4.5 бўлганда намоён бўлади. Она сути билан озиқланадиган ёш болалар ошқозонининг рНи кучсиз кислотали муҳит бўлганлиги учун, сут таркибидаги ёғлар тез гидролизга учраб, болаларнинг сут билан озиқланишида муҳим рол ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |