14-Липидлар алмашинуви режа


Download 474.5 Kb.
bet4/9
Sana18.12.2022
Hajmi474.5 Kb.
#1031892
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
14-Липидлар алмашинуви

Глицерофосфат (глицериннинг фаол шакли) НАД га боғлиқ глицеролфосфатдегидрегеназа таъсирида дегидридланиб, триозофосфатлар ҳосил бўлади. Юқорида таъкидланганидек, синтезланган маҳсулотлар гликолиз ёки глюконеогенез (глюкоза синтези) алмашинувига қўшилади. Шундай қилиб, ёғ алмашинуви билан углевод метаболизмини туташтирувчи «кўприклар» дан бири--триозофосфатлар ҳисобланади.

  • Глицерофосфат (глицериннинг фаол шакли) НАД га боғлиқ глицеролфосфатдегидрегеназа таъсирида дегидридланиб, триозофосфатлар ҳосил бўлади. Юқорида таъкидланганидек, синтезланган маҳсулотлар гликолиз ёки глюконеогенез (глюкоза синтези) алмашинувига қўшилади. Шундай қилиб, ёғ алмашинуви билан углевод метаболизмини туташтирувчи «кўприклар» дан бири--триозофосфатлар ҳисобланади.
  • Гормон таъсирида фаоллашган липаза липолиз жараёнининг асосий регулятори бўлиб, кўп гормонлар бу ферментни фаоллаштиришда иштирок этади.

Ёғ кислоталарининг оксидланиши

  • Ёғ кислоталарининг оксидланиш йўли билан парчаланиши барча организмлар учун универсал биокимёвий жараёндир. Бу реакциялар сут эмизувчиларнинг жигар, буйрак, юрак ва скелет мушакларининг тўқималарида фаол давом этади. Ёғ кислоталарининг оксидланиши митохондрияларнинг матриксида содир бўлади. Ёғ кислоталарининг оксидланиш ғояси 1904 йилда Ф.Кнооп томонидан билдирилган бўлиб, у ”- оксидланиш” назариясини яратган. Мазкур гипотезага асосан, ёғ кислоталарининг тўқима ва ҳужайраларидаги деградацияси ёки синтезланиши икки углеродли фрагментнинг узилиши ёки бирикиши ҳисобига содир бўлади. Икки углеродли (СН3СООН) фрагментни ёғ кислотасидан ажралиши охирги карбоксил томонидан изчил равишда давом этади. Бу жараённи -оксидланиш деб аталишига сабаб, ҳар гал кимёвий боғ узилиши Сα- С ҳолатидан -углерод атоми томонидан содир бўлади:

Табиий ёғ кислоталарининг таркибида углерод атомлар сони жуфт бўлганлиги учун оксидланиш ниҳоясида бир жуфт сирка кислотаси ҳосил бўлади. Ёғ кислоталарининг -оксидланиш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:

  • Табиий ёғ кислоталарининг таркибида углерод атомлар сони жуфт бўлганлиги учун оксидланиш ниҳоясида бир жуфт сирка кислотаси ҳосил бўлади. Ёғ кислоталарининг -оксидланиш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:
  • ҳужайра цитоплазмасида ёғ кислоталарининг фаоллашиши;
  • митохондрияларга ацил гуруҳларининг транспорти;
  • –оксидланиш жараёнининг изчиллиги;
  • ёғ кислоталарининг оксидланишидан ҳосил бўладиган энергия.
  • Биринчи босқичда ёғ кислоталарининг фаоллашишини таъминловчи ацил-КоА-синтетаза ферменти митохондрия мембранасининг ташқи қаватида ва эндоплазматик турнинг мембраналарида жойлашган бўлади:

Download 474.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling