14-Липидлар алмашинуви режа


Download 474.5 Kb.
bet2/9
Sana18.12.2022
Hajmi474.5 Kb.
#1031892
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
14-Липидлар алмашинуви

Липолитик ферментлар глобуляр оқсиллар бўлганлиги учун сувда яхши эрийди. Ёғлар эса сувда эримайди, демак, ёғлар гидролизи липидлар билан сув фазаларининг орасидаги юзада содир бўлади. Хулоса қилиш мумкин, ёғ қанча эмульгирланган бўлса, ферментнинг таъсир қилиш юзаси кўп бўлиб, гидролиз тез бўлади.

  • Липолитик ферментлар глобуляр оқсиллар бўлганлиги учун сувда яхши эрийди. Ёғлар эса сувда эримайди, демак, ёғлар гидролизи липидлар билан сув фазаларининг орасидаги юзада содир бўлади. Хулоса қилиш мумкин, ёғ қанча эмульгирланган бўлса, ферментнинг таъсир қилиш юзаси кўп бўлиб, гидролиз тез бўлади.
  • Ичакда ёғларнинг эмульсияланиши учун қулай шароит мавжуд. Биринчидан, бу ерда ошқозон ширасининг кислотаси, бикарбонат иштирокида нейтралланади. Реакция натижасида ажралиб чиқадиган СО2 пуфакчалари овқатнинг ҳазм қилиш ширалари билан яхши аралашишига шароит туғдиради.
  • Энзим ошқозон ости безидан нофаол, зимоген пролипаза шаклида ажаратилиб ингичка ичакда фаол липазага айланади. Ёғларнинг ичакда ҳазм бўлишида ўн икки бармоқли ичакка қуйиладиган ўт таркибидаги ишқорий реакция берадиган ўт кислоталарининг тузлари муҳим рол ўйнайди. Улар юза таранглигини пасайтириб, ёғ томчиларини майда заррачаларга бўлиб юборади ва липаза ферментининг таъсирини енгиллаштиради. Ўт кислоталар стеорид структурага эга бўлиб, тўла тўйинган стерон ҳалқаси ва 5 углеродли ён шохчадан ташкил топган.

Одам ўтида, асосан қуйидаги ўт кислоталар учрайди: холат кислота, 3, 7, 12 – триоксихол кислота; дезоксихол кислота -3,12 диоксихол кислота ва бошқалар. Бу ўт кислоталар эркин холда бўлмай, глицин ёки таурин билан бирикиб, қўш кислоталар шаклида ўт таркибида бўлади.

Муҳитда Са2++ бўлса, гидролиз тезлашади, чунки ажралган ёғ кислоталар кальцийли сувда эримайдиган совун ҳосил қилиб, тизимдан чиқади. Липаза таъсирида аввал ди-, сўнгра моноглицеридга айланади, охирида глицерин ва ёғ кислотасигача парчаланади.

  • Муҳитда Са2++ бўлса, гидролиз тезлашади, чунки ажралган ёғ кислоталар кальцийли сувда эримайдиган совун ҳосил қилиб, тизимдан чиқади. Липаза таъсирида аввал ди-, сўнгра моноглицеридга айланади, охирида глицерин ва ёғ кислотасигача парчаланади.
  • Ошқозон безининг шираси таркибида эстеразалар ҳам мавжуд бўлиб, улар қисқа занжирли ёғ кислоталарнинг эфир боғларини, холестерин эфирларини гидролизлайди. Кейинги навбатда, ингичка ичакда ўт кислота тузлари ва совунлар билан эмульгирланган ёғ кислоталар, моно, ди-, триглицеридлар бўлиб, ичак деворлари орқали сўрилади. Глицерин кичик молекулали ёғ кислоталар билан бирга қон орқали жигарга боради. Узун занжирли ёғ кислоталар эса триглицеридлар шаклида, лимфа тизимига қўшилади.
  • Узун занжирли ёғ кислоталарнинг ичак деворлари орқали сўрилишида ўт кислоталари ёрдам беради. Жигар функционал ҳолатининг бузилиши, ўт йўлининг беркилиб қолиши ҳисобига ичакка ўт суюқлиги тушмай қолса, липидларнинг сўрилиши кескин издан чиқади.

Download 474.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling