14-Липидлар алмашинуви режа


Юқори молекулали ёғ кислоталарнинг  оксидланишдан ҳосил бўладиган энергия миқдори


Download 474.5 Kb.
bet9/9
Sana18.12.2022
Hajmi474.5 Kb.
#1031892
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
14-Липидлар алмашинуви

Юқори молекулали ёғ кислоталарнинг  оксидланишдан ҳосил бўладиган энергия миқдори

  • Триглицеридларнинг оксидланиши фосфорланиши туфайли ҳосил бўладиган энергия миқдорини тристеарин мисолида кўриб чиқамиз. Тристеарин гидролизланганда бир молекула глицерин ва уч молекула стеарин кислотаси ҳосил бўлади. Глицеринни оксидланиши натижасида СО2 ва Н2О ҳосил бўлиши билан биргаликда, унинг фосфорланиши учун бир молекула АТФ сарфланади. Уч молекула АТФ: фосфоглицеринни фосфодиоксиацетонга ва 3-фосфоглицеринальдегидни 3-фосфоглицеринга оксидланишида ҳосил бўлади. Яна икки молекула АТФ 3-фосфоглицеринальдегидини пироузум кислотасига (1,3-дифосфоглицерин ва 2-фосфоенолпироузум кислоталари ҳисобидан) ўтишидан синтезланади. Пироузум кислотасининг Кребс циклида оксидланишидан 15 молекула АТФ ҳосил бўлади. Шундай қилиб, глицерин молекуласининг тўлиқ оксидланишидан (дегидрогеназалар ҳамма водород атомларини нафас олиш занжирига узатиб, оксидланишли фосфорланиш бўлганда) 22 молекула АТФ синтезланади.

-оксидланиш жараёнида водород атоми нафас олиш занжирига узатилганда, оксидланишли фосфорланиш асосида 5 молекула АТФ (2 молекула АТФ водород атом ФАД га берилганда, НАД орқали водород берилганда 3 молекула АТФ) синтезланади. Стеарин кислотани тўлиқ парчаланиши учун -оксидланиш жараёни 8 марта қайтарилиши лозим. Демак, стеарин кислотани бир молекуласидан ацетил-КоА гача оксидланганда 40 молекула АТФ синтезланади. Стеарин 3 молекула бўлганлиги учун ҳаммаси бўлиб, 120 молекула АТФ ҳосил бўлади. Ҳар бир ёғ кислотасини фаоллаш учун бир молекула АТФ сарф бўлганлиги учун умумий (120) рақамдан 3 ни айириш лозим. Шундай қилиб, уч молекула стеарин кислотасидан ацетил-КоА гача оксидланганда, синтезланган АТФ сони 117 молекулага тенг бўлади.

  • -оксидланиш жараёнида водород атоми нафас олиш занжирига узатилганда, оксидланишли фосфорланиш асосида 5 молекула АТФ (2 молекула АТФ водород атом ФАД га берилганда, НАД орқали водород берилганда 3 молекула АТФ) синтезланади. Стеарин кислотани тўлиқ парчаланиши учун -оксидланиш жараёни 8 марта қайтарилиши лозим. Демак, стеарин кислотани бир молекуласидан ацетил-КоА гача оксидланганда 40 молекула АТФ синтезланади. Стеарин 3 молекула бўлганлиги учун ҳаммаси бўлиб, 120 молекула АТФ ҳосил бўлади. Ҳар бир ёғ кислотасини фаоллаш учун бир молекула АТФ сарф бўлганлиги учун умумий (120) рақамдан 3 ни айириш лозим. Шундай қилиб, уч молекула стеарин кислотасидан ацетил-КоА гача оксидланганда, синтезланган АТФ сони 117 молекулага тенг бўлади.
  • Агар ҳамма ацетил қолдиқлари (тристеариндан 27 та ҳосил бўлади) икки ва уч карбон кислоталар циклида оксидланиши асосида фосфорланса, 324 молекула АТФ синтезланади (ҳар бир ацетил қолдиғидан 4 жуфт водород ажратилиб нафас олиш занжирига узатилганда 4х3=12 молекула АТФ, 12х27=324 молекула ҳосил бўлади). -оксидланиш ниҳоясида тристеариннинг тўлиқ парчаланишидан 22+117+324=463 молекула АТФ синтезланади. Мазкур энергия тристеарин тўлиқ ёнганида ҳосил бўлган энергияни 42,2% ни ташкил қилади. Шунинг учун, ёғлар организм учун углеводлар билан бир қаторда асосий энергия манбаи ҳисобланади.

Download 474.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling