14-Липидлар алмашинуви режа


Малонил-КоА ацетил-КоА, СО2 ва АТФ қўшилмаларидан синтезланади


Download 474.5 Kb.
bet7/9
Sana18.12.2022
Hajmi474.5 Kb.
#1031892
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
14-Липидлар алмашинуви

Малонил-КоА ацетил-КоА, СО2 ва АТФ қўшилмаларидан синтезланади:

  • Ацетил-КоА- карбоксилаза ферментининг тавсифига кенгроқ тўхташга тўғри келади. Чунки мазкур фермент полифункционал хусусиятга эга. Ацетил-КоА- карбоксилаза таркибида бир неча доменли структураларга эга бўлган полипептид занжиридан иборат бўлган ферментдир. Ҳар бир домен полифункционал ферментда муайян катилитик фаолликка эга. Айрим доменлар таркибида кофакторлар (коферментлар) ҳам мавжуд. Ацетил-КоА- карбоксилаза таркибида биотин-карбоксилаза узатувчи домени, биотин-карбоксил ташувчи домен ва транскарбоксилазали доменлар ҳам мавжуд. Учта домен, бир-бирлари билан боғлиқ мутаносиб ҳолда малонил, КоА синтезини тезлаштиради. Кейинги навбатда полифункционал ферментлар юқори молекулали ёғ кислоталарни синтезида иштирок этадилар.

Юқори молекулали ёғ кислоталари синтезида иштирок этувчи синтетаза ферментида уч хил доменлар бўлиб, улар ҳам маълум фунционал вазифани бажарадилар. Биринчи домен ёғ кислота занжирининг элонгациясига, иккинчиси ёғ кислоталар занжирининг шаклланишига, учинчиси эса синтезланган ёғ кислотани фермент комплексидан ажралишига жавобгар ҳисобланади. Юқори молекулали ёғ кислоталар биосинтезининг бошланғич босқичида малонил-КоА ва ацетил-КоА ўртасида конденсация реакцияси кетади:

Ҳосил бўлган - кетобутирил-КоА аввал - оксибутирил-КоА га қайтарилиб, дегидратаза иштирокида қўш боғ тутган кротонил-КоА га ўтади. Кротонил-КоА қайтарилиб, энг содда мой кислота бутирил –КоА ҳосил бўлади. Редуктаза ферментлари таркибида НАДФ мавжуд. Синтетазадаги домен ёғ кислота занжирини шакллантириш жараёнини қуйидагича тасвирлаш мумкин:

Юқори молекулали ёғ кислоталарнинг синтези циклик хусусиятига эга. Синтезланган бутирил-КоА қайтадан яна навбатдаги циклга кириб, янги икки атомли ацилга ортади. Мисол учун, палъмитин кислотасини синтезланиши учун юқоридаги циклик реакция етти марта қайтарилиши лозим. Ҳар циклда ацил иккита углерод атомига кўпайиб бораверади. Ациль радикаллар таркибидаги углерод атомларнинг сони 16га етганда, учинчи домендаги тиоэстераза фаоллиги туфайли ёғ занжири ферментдан ажралади.

  • Юқори молекулали ёғ кислоталарнинг синтези циклик хусусиятига эга. Синтезланган бутирил-КоА қайтадан яна навбатдаги циклга кириб, янги икки атомли ацилга ортади. Мисол учун, палъмитин кислотасини синтезланиши учун юқоридаги циклик реакция етти марта қайтарилиши лозим. Ҳар циклда ацил иккита углерод атомига кўпайиб бораверади. Ациль радикаллар таркибидаги углерод атомларнинг сони 16га етганда, учинчи домендаги тиоэстераза фаоллиги туфайли ёғ занжири ферментдан ажралади.
  • Триглицеридлар синтези ёғли ёки бошқа тўқималарда аксарият, захира сифатида тўпланади. Бу жараён эндоплазматик турнинг мембраналарида давом этади. Триглицеридлар синтезининг биринчи босқичида -глицерофосфатнинг трансацилланиши бўлиб, фосфатид кислотани ҳосил бўлиши билан бошланади:

Download 474.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling