30
«Абдукция» фикр юритиш орқали эмпирик фактлардан уларни тушунтирувчи
гипотезага юксалишни назарда тутади. Бундай фикр юритиш турмушда ва
амалиѐтда кўп учрайди. Ҳар бир инсон тушунтириш йўлларини излашда бе-
ихтиѐр абдукцияга мурожаат этади. Масалан, врач касаллик аломатларига
араб, унинг сабабини, детектив эса жиноят изларига қараб жиноятчини қи-
диради. Худди шунингдек, олим ҳам содир бўлаѐтган ҳодисани тушунтириш-
да абдукция методидан фойдаланади. Мазкур атама индукция ва дедукция
сингари машҳур, кенг эътироф этилган бўлмаса ҳам, у янги ҳамда самарали
методологик стратегияни ишлаб чиқишда муҳим рол ўйнайди.
«Абдукция»
31
Эвристика
Эвристика ўзига хос методология, яъни ижодий фаолият
методларининг мажмуи сифатида маълум талаблар қўяди
– у оддий танлаш усулларига эмас, балки муаммони ҳал
қилиш вақтини қисқартириш имконини берадиган усулларга таянади;
–
қўлланилувчи усуллар анъанавий қабул қилинган
ва эскирган усуллардан жиддий фарқ қилиши мумкин;
– усуллардан фойдаланишга тадқиқот кўрсаткичларига
қўйиладиган ташқи чеклашлар қаршилик кўрсатади;
– изланиш моделлари жиддий даражада индивидуаллаштирилган бўлиб,
билиш субъектининг руҳий ва мотивацион фаолияти билан чамбарчас боғлиқ.
32
Хулоса
Фалсафий тафаккур, дунёқарашнинг
кенгайишида ва умуман, ҳар қандай
тадқиқотнинг муваффақияти асосида
танланган йўл – яъни услуб (метод)
ётади. Шундай экан, ҳар қандай
соҳа вакиллари метод ва методология
масалаларини мукаммал ўрганиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |