16.8-расм. Иш ҳақининг ўсиши натижасида иш вақтининг ўсиши.
Даромаднинг янада ошиб бориши барча шахсларни ҳам дам олиш вақтини қисқартириб, иш вақтини оширишга ундайвермайди. Дам олиш вақтининг қисқариб бориши, уни шахс учун бўлган қимматини оширади. Юқорида эслатиб ўтганимиздек, суткасига 24 соат ишлаш маънога эга эмас. Бўш вақтни қимматини ошиб бориши шунга олиб келадики, даромад самараси, ўрнини босиш самарасидан ошиб кетади (12.9-расм). Натижада иш вақти дан гача қисқаради.
Даромад, сўм
M
M
R1 R0
R
0 t0
t2 t
Умумий ва=т,
N соат/кун
16.9-расм. Даромад самараси ўрнини босиш самарасидан ортиқ бўлган ҳол, 0t0, 0t1, 0t2 лар бўш вақт, t0N, t2N ва t1N лар иш вақти.
Шахснинг бўш вақти эса дан га ўсади. Бўш вақт қимматини ортиши, иш ҳақи ошганда индивидуал шахснинг меҳнат таклифи чизи\и манфий ётиқликка эга бўлади (13.10-расм).
W,
сўм/соат
W2
W1
SL
16.10-расм. Иш ҳақи ошганда иш кунини қисқариш таклиф чизиғи ётиқлиги.
Иш ҳақи ўсишининг дам олиш вақти билан ишлаш вақти ўртасидаги нисбатга таъсири. Одатда иш ҳақи ошганда, кўпчилик кўпроқ ишлаб, кўпроқ даромад олишга ҳаракат қилади. Лекин, иш вақти ошган сари бўш вақтнинг ҳам қиммати ошиб боради. Инсон маънавий ўсишга ҳам интилади. Демак, иш вақтининг ўсиши ўз чегарасига эга. Нима учун деганда, инсонлар, ишлаб топган даромадини кўпроқ завқ олиш учун, дам олишга сарфлайдилар.
Иш вақти маълум вақтгача ўсгандан кейинги иш ҳақининг ўсиши, иш вақтини қисқаришига олиб келади. Иш ҳақи ошганда ўрнини босиш самараси ҳамда даромад самараси мавжуд бўлади. Ўрнини босиш самарасида юқорироқ иш ҳақи, ишчининг реал даромадини оширади. Ишчи кўп даромад олганда, у кўпроқ неъматларни сотиб олади, ушбу неъматлардан бири, яхши дам олишдир.
Агар ишчи дам олишга кўпроқ маблағ сарфласа, даромад самараси (даромаднинг ошиши), уни камроқ ишлашга ундайди. Даромад самараси жуда ҳам катта бўлганда, ишчи иш вақтини қисқартиради ва меҳнат таклифи чизиғи пастга ётиқ бўлади.
Қуйидаги расмда (12.11-расм) иш ҳақи ўсишининг уч босқичи кўрсатилган.
Иш ҳа=и, сўм/соат
W4
W3 W2
W1
Do'stlaringiz bilan baham: |