16-multidisciplinary online distance conference on "scientific and practical research in uzbekistan" part-14


Download 1.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/61
Sana12.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1262803
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   61
Bog'liq
2.Falsafa va xayot soxasidagi karashlar

2
Июнь
17
ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШ ЗАРУРИЯТИ
Тўйчиев Бахтиёр
 ФарДУ 1-курс магистри
+998916651665
b.arzimatow@gmail.com
Аннотация: Мақолада глобаллашув жараёнининг мазмун-моҳияти, бугунги дунёда со-
дир бўлаётган воқеалар, кишиларимизда ёт ва зарарли ғояларга қарши курашиш учун маф-
куравий иммунитетни шакллантириш зарурлиги масаласи ёритилган.
Калит сўзлар: глобаллашув, маънавий мерос, ахлоқ, тараққиёт, мафкуравий ва маъна-
вий бўҳронлар, иқтисодий сиёсат, мафкуравий иммунитет, глобаллар ва аксилглобаллар.
Ҳар бир халқнинг яратган бой маънавий мероси ва салоҳияти унинг миллий қиёфасини 
сақлаб қолиш, бўлажак тақдирини белгилаш, тараққиёт стратегияси ва йўналишларини 
аниқлаштиришда муҳим ҳалқа бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, оламда кечаётган маф-
куравий ва маънавий бўҳронлар остида унинг жаҳон сиёсати ва халқаро муносабатлар 
саҳнасида ўз овози, нуфузига эга бўлиши, дунё цивилизациясига дахлдор эканлиги алоҳида 
ўрин тутади.
Инсоният тарихида, хусусан, глобаллашиб бораётган бугунги дунёда содир бўлаётган 
воқеаларни диққат билан кузатар эканмиз, жаҳондаги барча воқеликни яратувчиси сифа-
тида маънавият ва ахлоқнинг бирламчи омил эканлигини ҳис қилиш қийин эмас.
Албатта, глобаллашув жараёнлари давлатлар ва халқлар ўртасида интеграция ва 
ҳамкорлик алоқаларининг кучайиши, капитал ва товарлар, ишчи кучининг эркин ҳаракати 
учун қулайликлар вужудга келиши, илм-фан ютуқларининг тезлик билан тарқалиши, тур-
ли қадриятларнинг умуминсоний негизда уйғунлашуви, цивилизациялараро мулоқотнинг 
янгича сифат касб этиши билан белгиланади. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Биринчи 
Президенти Ислом Каримов таъбири билан айтганда, «глобаллашув — энг аввало ҳаёт 
суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви демакдир»[1].
Глобаллашув шундай жараёнки, ундан четда тураман деган мамлакатлар унинг таъси-
рига кўпроқ учраб қолиши мумкин. Бундай ғайри ихтиёрий таъсир эса кўпинча салбий 
оқибатларга олиб келмоқда.
Глобаллашувнинг турли мамлакатларга ўтказаётган таъсири ҳам турлича. Бу ҳол дунё 
мамлакатларининг иқтисодий ахборот, маънавий салоҳиятлари ва сиёсати қандай эка-
ни билан боғлиқ. Дунёда юз бераётган шундайли жараёнларнинг ҳар бир мамлакатга 
ўтказаётган салбий таъсирини камайтириш ва ижобий таъсирини кучайтириш учун шу 
ҳодисанинг моҳиятини чуқурроқ англаш, унинг хусусиятларини ўрганиш лозим.
Глобаллашув яна шундай жараёнки, уни чуқур ўрганмаслик, ундан фойдаланиш страте-
гияси, тактикаси ва технологиясини ишлаб чиқмаслик мамлакат иқтисодиёти ва мадания-
ти, маънавиятини тоғдан тушаётган шиддатли дарё оқимига бошқарувсиз қайиқни топши-
риб қўйиш билан баробар бўлар эди. 
Глобаллашув миллий маънавиятга ҳам таъсир ўтказади. Ҳар қандай сиёсат, жумладан, 
иқтисодий сиёсат ва маънавият соҳасидаги сиёсат ҳам илмий асосга эга бўлгандагина 
муваффақият келтиришини назарда тутсак, бу масалалар олимларимиз, сиёсатчиларимиз-
га етарли кўмак беришларини эътироф этишга тўғри келади. Мамлакатимизнинг жаҳон 
майдонида олиб бораётган сиёсати кўпроқ самара ва муваффақият келтиришини иста-
сак, глобаллашувнинг моҳияти, йўналишлари, хусусиятларини чуқурроқ тадқиқ ва таҳлил 
қилиш зарур. Глобаллашув турли мамлакатлар иқтисоди, маданияти, маънавияти, одамлар 
ўртасидаги ўзаро таъсир ва боғлиқликнинг кучайишидир.
Глобаллашувнинг мамлакатлар иқтисодий сиёсати ва маънавиятига ўтказиши мумкин 
бўлган ижобий ва салбий таъсири Ҳиндистоннинг машҳур давлат арбоби Махатма Ганди-


17

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling