16-multidisciplinary online distance conference on "scientific and practical research in uzbekistan" part-14


Download 1.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/61
Sana12.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1262803
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   61
Bog'liq
2.Falsafa va xayot soxasidagi karashlar

2
Июнь
17
нинг қуйидаги сўзларида яхши ифодаланган. “Мен уйимнинг дарвоза ва эшикларини доим 
маҳкам беркитиб ўтира олмайман, чунки уйимга тоза ҳаво кириб туриши керак. Шу билан 
бирга, очилган эшик ва деразаларимдан кираётган ҳаво довул бўлиб уйимни ағдар-тўнтар 
қилиб ташлаши, ўзимни эса йиқитиб юборишини ҳам истамайман”.
Шу боис миллий истиқлол ғояси бугунги глобаллашув жараёнида уйимизни, ҳаётимизни 
тоза ҳаво билан таъминлаб, айни пайтда, “довуллар”дан сақлаш омили эканлигини англаш 
муҳим.
Ҳозирги замон глобаллашув жараёни ўта мураккаб ҳодиса. Унинг турли мамлакатлар 
иқтисоди, сиёсати ва маънавиятига ўтказаётган таъсири яна ҳам мураккаб бўлгани сабабли 
унга нисбатан ҳам жаҳонда бир-бирига нисбатан рақобатда бўлган икки гуруҳ - глобаллар 
ва аксилглобаллар гуруҳлари вужудга келди.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, глобаллашув жараёнларини фақат салбий ҳодиса си-
фатида баҳолаш ва унга қарши туриш ижтимоий ҳаётдаги турли хил табиий, ижтимоий 
боғлиқликларни инкор этишга олиб келиши мумкин. Глобаллашув жараёнлари «мафкура-
лашишдан» ҳамда мафкуравий таъсир ўтказиш мақсадларидан холи бўлиши керак. Гло-
баллашув имкониятларидан уни ҳаракатга келтирувчи кучлар ўз манфаатлари йўлида фой-
даланишдан ташқари бошқаларнинг манфаатлари ва қизиқишлари билан ҳисоблашишлари 
ўта муҳим. Биринчи Президент Ислом Каримов таърифлаганидек, “глобаллашув жараёни-
нинг яна бир ўзига хос жиҳати шундан иборатки, ҳозирги шароитда у мафкуравий таъсир 
ўтказишнинг ниҳоятда ўткир қуролига айланиб, ҳар хил сиёсий кучлар ва марказларнинг 
манфаатларига хизмат қилаётганини соғлом фикрлайдиган ҳар қандай одам, албатта, ку-
затиши муқаррар”[2].
Бугунги куннинг муҳим шартларидан бири бу ғоявий тарбияни кучайтиришдан иборат-
дир. Бу борада кишиларимизда ёт ва зарарли ғояларга қарши курашиш учун мафкуравий 
иммунитетни шакллантириш зарур. Мафкуравий иммунитет миллий мустақилликнинг аф-
залликларига бўлган ишонч асосига қурилади. Бу ишонч эса ишонтириш, тушунтириш 
натижасида ҳосил бўлади. Масалан, Ўзбекистон – дунёвий давлат. Дунёвий давлат фао-
лиятининг асосий тамойиллари, афзалликлари унинг диний давлат билан қиёсланганда 
тўлиқ тушунчалар беради. Бу эса дунёвий миллий- демократик тузумнинг моҳияти ва аф-
залликларини англаб етишга олиб келади.
Албатта, мафкуравий иммунитетни шакллантириш кишилар онгида бир хил ғояни зўр 
бериб тиқиштириш эмас, балки одамларга оқ-қорани ажратиш, зарарли ғояларга қарши 
ҳушёр ва огоҳ бўлиш хусусиятларини тарбиялаш демакдир. Жамият, миллат ўз ғоясида 
мустаҳкам турса, ғоявий таҳдидлардан қўрқмаса, бундай миллатни енгиш мумкин эмас. 
Аксинча, жамият ичида ғоявий парокандалик, бўлинишлар бўлса душманларга, уларнинг 
ёт мафкураларига йўл очиб беради. Бундай миллатни енгиш, мустамлака қилиш осон ке-
чади. Шунинг учун барқарорлик ва хавфсизлик жамиятнинг онглигига, англанган тўғри 
тушунча ва билимларга фаол амал қилишга, фикрий, ғоявий бирлигига, булар эса хавф-
сизлик маърифатига таянади.
Демак, мафкуравий иммунитетни шакллантириш муайян вазиятда инсоннинг ўзи, 
халқи, Ватани манфаатлари бирлигидан келиб чиқиб, ёт ғояларга қарши тура олиш мала-
каларидир.
Адабиётлар
1. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. –Б. 110.
2. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. –Б. 112.


18

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling