йўқотиш;
● Касалликнинг биринчи белгилари кўриниши
билан, уруғлик экинларга фунгицид пуркаш;
● Чуқур кузги шудгор қилиш тавсия қилинади.
Ўзбекистонда дуккакли экинларнинг ун-шудринг
касаллигига қарши рўйхатга олинган фунгицидлар:
• ООҚ 0,5-1,0
о
(нўхат ва ловияда),
мавсумда бир марта.
• Туйилган олтингугурт, кук., сарф-
меъёри 15-30 кг/га (барча экинларда),
мавсумда 5 мартагача.
ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ
ЗАНГ КАСАЛЛИГИ
Ловия ва мошда занг касаллигини қўзғатувчи замбуруғ:
Uromyces phaseoli
–
Уромицес фазеоли
Синоними:
Uromyces appendiculatus
Нўхатда занг касаллигини қўзғатувчи замбуруғ:
Uromyces ciceris-arietini
–
Уромицес цицерис-ариетини
Дуккакли экинларнинг занг
касаллигини қўзғатувчи замбуруғлар:
Изоҳ:
Ортиқбоев ва Раҳмонов (2005) нўхатда
занг қўзғатувчи тур сифатида
Uromyces pisi
–
Уромицес пизи
турини кўрсатишган, аммо илмий
адабиётларга кўра бу тур ўриснўхатни
зарарлайди, нўхатни зараламайди.
Қишлоқ хўжалик фитопатологияси
Сабзавот экинларининг касалликлари
ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ ЗАНГ КАСАЛЛИГИ
Касалликни ловия ва мошда
тўлиқ
циклли, якка хўжайинли
облигат паразит –
Uromyces phaseoli
қўзғатади;
Ўзбекистонда
ловияда учрайди
, мош ҳам зарарланиши
эҳтимоли бор.
Баҳорда экин баргларининг устки
томонида сариқ доғлар, уларнинг
ўрталарида тўқ-қўнғир нуқталар шаклидаги
спермогонийлар, баргнинг остки томонида
сарғиш-оқиш эцийлар ва эциоспоралар
пайдо бўлади.
Қишлоқ хўжалик фитопатологияси
Сабзавот экинларининг касалликлари
ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ ЗАНГ КАСАЛЛИГИ
Ёз бошида баргларнинг пастки, баъзан
эса ҳар икки томонида ва дуккакларида
думалоқ, диаметри 2 мм гача келадиган,
қўнғир урединиялар ривожланади. Улардан
чиққан урединиоспоралар шамол ёрдамида
соғлом экинларга тарқалади ва уларни
зарарлайди.
Мавсум давомида замбуруғ бир нечта
урединия авлодларини беради. Кучли
зарарланган барглар, баъзан дуккаклар ҳам,
тўкилади, ҳосил пасаяди.
Қишлоқ хўжалик фитопатологияси
Сабзавот экинларининг касалликлари
Do'stlaringiz bilan baham: |