18-мавзу. Ипотека кредити ва кўчмас мулк объектларини ипотекали кредитлашнинг моҳияти


Download 250.39 Kb.
bet5/8
Sana29.03.2023
Hajmi250.39 Kb.
#1307798
1   2   3   4   5   6   7   8
Банк кредитининг белгилари



Ўрта муддатли ссуда



Узоқ муддатли ссуда



Бир вақтдаги тўловлар



2. Қайтариш усули



Бўлиб тўлаш



Ишончли ссудалар



Таъминланган ссудалар

3. Кафолатнинг мавжудлиги





Учинчи шахс кафолатидаги ссудалар



Ссуда қайтарилганда



4. Ссуда фоизини ўзгартириш усули



Бутун муддат мобайнида



Ссудани бериш вақтида



Қайд этилган

5. Фоиз ставкалари турлари



Сузувчи



Умумий характердаги ссудалар

6. Белгиланган мақсади



Мақсадли ссудалар



Банклараро ссудалар



18.10 - расм. Банк кредитлари классификациялари

Ипотека ссудалари

Фонд биржасида воситачиларга ссудалар

Тижорат ссудалари

Аграр ссудалар

7. Қарз олувчилар мезонлари


18.11 - расм. Кредитлаш тамойиллари


Айнан қайси мулк гаров нарсаси бўлиши мумкинлигини аниқлаш учун гаров қандай таъминланиш функциясини бажараётганлигини билиш зарур. Гаров нарсасининг зарур ва асосий белгиси унинг “товарлилиги” ҳисобланади: гаровга фақатгина қонунан таъқиқланмаган нарсалар берилади.
Тарихий, маданий ёки бошқа бойликлар ҳисобланган, ёки давлат хавфсизлиги мулоҳазаларига кўра гаровга қўйиш таъқиқланган объектлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилади.
Фуқароларнинг алоҳида мулк турларининг гарови таъқиқланган ёки ўрнатилган қонунчилик тартиби бўйича чекланган бўлиши мумкин.
Гаров тариқасида ишлатилиши мумкин бўлган мулклар таркибида пуллар ҳақида гапирилмаган, бироқ, уни гаров сифатида ишлатиш таъқиқланмаган ҳам. Мижозларга кредит беришда валюта бойликлари гаров нарсаси бўлиши мумкин. Бу операцияларни махсус лицензияга эга бўлган банклар амалга ошириши мумкин.
Бугунги кунда юридик шахснинг қарзлари бўйича қарзни ундириш нарсаси сифатида унга тегишли бўлган барча мол-мулклар, жумладан, асосий воситалар ҳам эътироф этилади. Гаров нарсасини қимматли қоғозлар ҳам ташкил этиши мумкин: ҳужжатнинг асл нусхаси тақдим этилгандагина мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар. Агар қонунда ўзгача кўрсатилган бўлмаса, ҳар қандай қимматли қоғоз гаров нарсаси бўлиши мумкин. Қимматли қоғозлар сифатида облигациялар, чеклар, векселлар, коносаменты, омонат сертификатлар ва бошқалар иштирок этиши мумкин. Агар, гаров нарсаси қимматли қоғозлар бўлса, улар гаров берувчига ёки учинчи шахсга ёки нотариал идоранинг депозитига ўтказилиши мумкин15.
Гаров – мажбуриятларни таъминлашнинг энг мақбул усули, чунки, кредиторнинг гаров билан таъминланган талабларини қондириш қарздорнинг молиявий ҳолатига эмас, аксинча, жаримани тўлаш эҳтимоли ва кафил бўлган кишининг муваффақиятли фаолиятига боғлиқ, бу эса қарздорнинг кредитор олдидаги мажбуриятларини бажарилишини таъминлайди.
Гаров – бозор муносабатларини ҳуқуқий бошқаришда муҳим қурол саналади ва қарздорнинг мулки ҳисобига кредиторнинг талабларини қондиришда кафолат бўлиб хизмат қилади; бундай мулкнинг мавжудлиги гаровнинг алоҳида белгисини ташкил этади. Бу ерда кредитор “шахсга эмас, буюмга ишонаман” тамойили бўйича ҳаракат қилади, яъни, шахсга оид кредит эмас, реал кредит аҳамиятга эга. Шунинг учун, гаров берувчи сифатида қарздорнинг ўзи ҳам, унинг манфаати йўлида ҳаракат қилувчи учинчи шахс ҳам бўлиши мумкин16.
Гаров мулкий ҳуқуқ хусусиятига эга – риоя қилиш хусусиятига: ҳуқуқ мулк кетидан эргашади. Гаров нарсаси қаерда ва кимнинг эгалигида бўлмасин, у асосий мажбуриятлар тугагунча у гаров нарсаси ҳисобланади. Бунинг моҳияти шундаки, гаровга берилган ҳар қандай мулк, гаров билан юкланган.
Ўзбекистон қонунчилигида гаровнинг икки асосий тури қайд этилган: гаров берувчига мулкни ўтказиш (заклад)17 ва гаровга қўювчида мулкни қолдириш18. Биринчи усулда гаров берувчи гаровга қўйилган мулкка нисбатан барча ҳуқуқларни сақлаб қолади (эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш). Мулкнинг қимматини камайтирмаган ҳолда унга эгалик қилиши ва фойдаланиши зарур, тасарруф этишни эса, фақатгина, мулкни олган кишига гаров қарзини ўтказиш шарти билан бажариши мумкин. Гаровга қўйилган мулкни у гаровга қўювчининг розилигисиз тасарруф эта олмайди.
Гаровга қўйилган нарсани тасарруф этиш билан боғлиқ бўлган гаровга қўювчининг имкониятлари чекланган: гаров нарсаси гаров берувчининг қулфи ва муҳри остида ёки гаров эканлигини тасдиқловчи белгиларни қўйган ҳолда унда, яъни, гаровга қўювчида қолади.
Гаровга қўювчининг мулкини ўзида қолдириш йўли билан гаровга берилган бўлса, у мулкдан ўзининг тижорат, хўжалик ёки бошқа фаолиятларида фойдаланиши мумкин. Бунда у мулкдорлик ҳуқуқларининг барчасини сақлаб қолади, баъзи чекловлар билан. Мулкка эгалик қилиши ва ундан фақат белгиланган мақсадига мувофиқ фойдаланиши мумкин. Гаровга берилган мулкдан келган фойдалар гаровга қўювчига тегишли бўлади. Гаровга қўйилган мулкни учинчи шахсга ўтказиш эҳтимоли ҳам мавжуд. Гаров берувчининг ваколатлари жуда кенг:
у гаровга қўйилган мулкнинг мавжудлигини, ҳажмини, ҳолатини, сақлаш шароитларини жойида текшириши мумкин;
у гаровга қўювчи талаби бўйича гаров нарсасини бут сақланишини таъминлаш учун чоралар қўллаш ҳуқуқига эга;
у гаров нарсасига тажовуз тугатилганлиги ҳақида огоҳлантириши мумкин;
агар, гаров нарсаси гаровга пул берувчи томонидан йўқотилмаган бўлса, гаровга қўювчи эса, уни қайта тикламаган ёки унинг қийматига тенг бўлган бошқа нарса билан алмаштирмаган бўлса (гаровга пул берувчининг хоҳиши билан) у қарздордан гаров билан таъминланган мажбуриятни муддатдан олдин бажарилишини талаб қилиши мумкин.
Кредитор мулкни унинг эгаси томонидан учинчи шахс фойдаси учун бегоналаштирган ҳолатида ҳам гаров ҳуқуқини сақлаб қолади. Бироқ, гаров қарздор томонидан мажбуриятлар бузилганидан сўнг гаровга қўйилган мулк учун мулк ҳуқуқини (эгалик қилиш ёки фойдаланиш) бермайди, гаровга қўйилган мулк қийматидан кредиторнинг асосий талабларини қондириш воситаси сифатида хизмат қилади.

Download 250.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling