6-маъруза
Мавзу: Қовушқоқлик ўлчаш тизимлари. Капилляр воситалар.
Режа:
Қовушқоқлик тўғрисида умумий тушунчалар.
Капиллярли қовушқоқлик ўлчаш воситалари.
Қовушқоқлик тўғрисида умумий тушунчалар.
Саноатнинг бир қанча тармоқларида, масалан, сунъий толалар, синтетик смолалар, каучук эритмалари, бўёқлар, сурков мойлари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қовушоқлик маҳсулот таркиби ва сифатини аниқловчи катталик ҳисобланади. Шунинг учун кўпгина ҳолларда қовушоқликни автоматик тарзда узлуксиз ўлчаб туриш муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Суюқликлариинг сирпаниш ёки силжишга қаршилик кўрсатиш хусусияти қовушоқлик дейилади.
Берилган оқимда суюқлик икки қатламининг силжишида тангенсиал куч вужудга келади. Шу куч Ньютон қонунига кўра қуйидагича аниқланади:
(11.1)
бу ерда F – силжиш куч, Н; µ – динамик қовушоқлик ёки қовушоқлик коэффициенти, Па с; S – ички ишқаланиш юзаси, м2; – ҳаракатдаги қатлам қалинлиги бўйича тезлик градиенти (силжиш тезлиги), 1/с; v – қатлам оқимининг тезлиги, м/с; n – ҳаракатдаги қатлам қалинлиги, м.
(11.1) тенгламадан динамик қовушоқликни аниқлаймиз:
(11.2)
СИ системасида динамик ковушоқлик бирлиги қилиб, суюқлик оқимининг шундай қовушоқлиги қабул қилинганки, бу оқимда 1 Н/м2 силжиш босими таъсирида чизиқли тезлигининг градиенти силжиш текислигига перпендикуляр бўлган 1 м масофада 1 м/с бўлади. Динамик қовушоқликнинг бу бирлиги Н с/м2 ёки Па с ўлчовига эга.
Амалда кўпинча динамик қовушоқликнинг суюқлик зичлиги ρ га бўлган нисбатида ифодаланувчи кинематик қовушоқликдан фойдаланилади, яъни
(11.3)
Кинематик қовушоқлик СИ системасида м2/c ўлчовига эга.
Тажрибада, шунингдек, пауз (П) ва сантипауз қовушоқлик бирликларида ўлчанади. Бу бирликлар СИ системасидаги қовушоқликнинг бирлиги билан қуйидагича боғланган:
1 П =0,1 Па с; 1 сП = 1 мПа с.
Қовушоқликни ўлчаш пайтида температуранинг таъсирини эътиборга олиб, тегишли тузатишлар киритиш лозим.
Ҳозир суюқлик қовушоқлигини ўлчайдиган бир қатор асбоблар мавжуд. Бу асбоблар ишлаш принципи жиҳатидан капилляр, шарикли, ротацион ва тебранишли асбобларга (вискозиметрларга) бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |