1–маъруза Мавзу: Моддаларнинг таркибини таҳлил қилиш ва параметрларини ўлчаш усуллари ва асбоблари. Таҳлилнинг кондуктометрик усули
Download 1.06 Mb.
|
4-semestr mavzulari
11.4-расм. Ҳалқали вискозиметрнинг схемаси
Шкала 1 бевосита қовушоқлик бирликларида даражаланган. Қовушоқликни ўлчаш чегараларини юк 4 оғирлигини ошириш ёки камайтириш йўли билан ўзгартириш мумкин. Асбобнинг максимал хатолиги тажриба йўли билан белгиланган бўлиб, 1,5% ни ташкил қилади, ҳалқанинг максимал бурилиш бурчаги 60°, ўлчаш чегараси эса 20 мПа с. Ичи ковак ҳалқада суюқлик сатҳининг ўзгариши куйидаги айлантирувчи моментни ташкил қилади: (11.6) Бунинг таъсирида ҳалқа соат стрелкаси ҳаракати йўналишида бурилади. Ҳалқанинг бурилиши тескари таъсир этувчи моментни юзага келтиради: Мтес = Ғ b sinα. (11.7) Моментлар тенг бўлганида ичи ковак ҳалқа янги мувозанат вазиятида тўхтайди. ёки Н γ S R = Fb sin α. (11.8) бу ерда Н – суюқлик сатҳи; γ – суюқликнинг солиштирма оғирлиги: S – ҳалқа ярим қисмлари ўртасидаги тўсиқнинг юзи; R – ҳалқанинг ўргача радиуси; F – юкнинг оғирлик кучи; b – система оғирлик марказининг таянч нуқтасигача масофаси; α – ҳалқанинг бурилиш бурчаги. Айни ҳалқа учун F, b, S, R катталиклар ўзгармас, шунинг учун Н γ = К sinα, (11.9) бу ерда К= Fb/SR. (11.9) тенглама асбобнинг статик характеристикасини ифодалайди ва идишдаги суюқлик сатҳи бир хил бўлганида унинг оғирлиги ҳалқа бурилиш бурчагинннг синусига пропорционал ва фақат қовушоқликка боғлиқгини билдиради. Вискозиметр шкаласининг нотекислигини лекало ёрдамида бартараф этиш мумкин. Доимий сатҳли вискозиметрнинг ишлаши сатҳни белгиланган баландликда сақлаб туриш принципига асосланган. Ўзгарувчан сатҳли асбоблардан фарқли равишда бу ерда суюқлик тарфининг қатъий бир доимийликда бўлиши шарг эмас. 1 1.5-расмда доимий сатҳли вискозиметрнинг схемаси келтирилган. Цилиндрик идиш 1 га эластик бириктирувчи 2 ёрдамида, масалан, учи 90° га букилган капилляр 3 маҳкамланган бўлади. Капилляр индукторли датчик 5 нинг қисқа туташтирилган чулғами (экрани) 4 билан бикр қилиб бирлаштирилган. Датчик индуктив чулғами 6 бўлган П- симон стержендан иборат. Суюқлик йиғгич идишдан насос ёрдамида идиш 1 га берилади ва капилляр 3 орқали оқиб чиқади. Капиллярдан чиқадиган суюкликнинг сатҳи оқиб чиқаётган суюқликнинг сарфига боғлиқ бўлган реактив куч ҳосил қилади. 11.5-расм. Ўзгармас сатҳли вискозиметрнинг схемаси. Бу куч капилляр 3 нинг эркин учини силжишга мажбур қилади. Текширилаётган суюқликнинг қовушоқлиги ўзгарганда унинг капиллярдан ўтаётган сарфи ўзгаради, бунинг натижасида реактив куч ҳам ўзгариб, капиллярнинг эркин учини керакли катталикка силжитади. Капиллярнинг учи билан бирга у билан бикр қилиб бириктирилган қисқа туташтирилган чулғам 5 силжийди. Ўзгарувчан ток билан таъминланадиган индуктив чулғам 6 П-симон магнит ўтказгич стержень ва бу стерженнинг эркин учи орасидаги зазор орқали ўзгарувчан магнит оқими ҳосил килади. Стержень 5 нинг битта ярим қисмига қисқа туташтирилган чулғам 4 кийдирилган, у магнит куч чизиқларини беркитиш хоссасига эга бўлади, чунки бу ҳалқанинг силжиши натижасида стержень 5 нинг эркин учлари орасидаги зазор орқали магнит оқими ўтадиган юза ўзгаради. Натижада индуктив чулғам 6 ҳосил қиладиган магнит оқими қисқа туташтирилган чулғамдан нарига ўтмайди, яъни беркилиб қолади. Бунда индуктивлик ўзгаради ва уни иккиламчи асбоб қайд этади. Шундай қилиб, қовушоқлик ўзгарганида экран 4 билан бикр бириккан капилляр стержень 5 бўйлаб силжийди, бунинг натижасида иккиламчи асбоб қайд этадиган индуктивлик ўзгаради. Тошкент давлат техника университети ходимлари ишлаб чиққан бу вискозиметрлар ўлчаш аниқлиги ва асбобнинг ишончли ишлашини оширишга имкон беради. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling