12.2-расм. Золдирли пневматик вискозиметрнинг схемаси.
Натижада золдирли мембрана билан бириктирилган золдирли клапан 4 ҳаво билан тўлдирилган пневмокамера 5 нинг юқориги қисмидаги конуссимон тешикни беркитади. Ҳаво пневмокамерага магистрал ҳаво йўлидан доимий дроссель 7 ёрдамида 0,14 МПа босимда берилади. Босим суюқлик сатҳининг ўзгаришига пропорционал равишда ортади, бунга пружина 12 нинг сиқилиши натижасида эришилади. Ковушоқлик камайганда золдирли клапан кўтарилади ва ҳаво тешик 8 орқали атмосферага чиқиб кетади. Капилляр 2 дан оқиб чиқадиган суюқлик сиғим 9 га тушади, у ердан шестерняли насос 10 ёрдамида сўриб олинади, насосни редукторли синхрон двигатель 11 ҳаракатга келтиради. Насос текширилаётган суюқликни термостат орқали тортиб олади (чизмада кўрсатилмаган). Иккиламчи асбоб 6 сифатида ўзиёзар ПВ42Э ёки намунавий манометрдан фойдаланилган бўлиб, уларнинг шкалалари қовушоқлик бирликларида даражаланган бўлади.
Ўлчаш чегаралари (212 – 938) 103 Па с ни ташкил қилади. Нисбий келтирилган хатолик ± 2% ни ташкил қилади.
Ротацион вискозиметрлap
Суюқликлар қовушоқлигини ўлчашда ҳамда уларнинг реологик хусусиятларини ўрганишда ротацион вискозиметрлардан фойдаланиш қулай. Бу асбоблар текширилаётган суюқлик ҳосил қилувчи қаршилик моментлари ва айлантирувчи моментларни ўлчашга асосланган.
Қовушқоқ суюқликда жисм айланганида қовушқоқлик қаршилиги тескари таъсир этувчи момент ҳосил қилади. Агар жисм доимий тезлик билан айланса, бу момент суюқлик ҳосил қиладиган айлантирувчи моментга тенг ва динамик қовушоқликка пропорционал бўлади:
(12.3)
бу ерда М – айлантирувчи момент, Н м; К – асбоб доимийси; µ –динамик қовушоқлик, Па с; ω – айланувчи жисмнинг бурчак тезлиги, 1/с.
Ротацион вискозиметрлар айланувчи жисм шакли ва айлантирувчи моментни ўлчаш усулига кўра бир-биридан фарқ қилади. Бошқа асбобларга нисбатан коаксиал цилиндрли, айланувчи жисм ва анализ қилинаётган суюқликка чўктириладиган айланувчи параллел дискли асбоблар кўпроқ ишлатилади. 12.3- расмда ротацион вискозиметр турларининг принципиал схемалари кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |