1–маъруза Мавзу: Моддаларнинг таркибини таҳлил қилиш ва параметрларини ўлчаш усуллари ва асбоблари. Таҳлилнинг кондуктометрик усули
Download 1.06 Mb.
|
4-semestr mavzulari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тебранишли вискозиметрлар
12.3-расм. Ротацион вискозиметр.
Коаксиал цилиндрли вискозиметр (16.3-расм, а) ташқи цилиндри анализ қилинаётган суюқлик билан тўлдирилган нкки цилиндрдан иборат. Ташқи цилиндр 2 ўзгармас тезлик билан айланганда двигатель 1 таъсирида суюқлик стационар айланиш ҳолатига келади ва айлантирувчи моментни ички цилиндр 3 га узатади. Бу цилиндрни тинч ҳолатда сақлаш учун цилиндрга катталиги тенг, лекин тескари ишорали куч моменти таъсир қилиши керак. Бу куч, расмда кўрсатилганидек, калибрланган юк 4 ёрдамида ҳосил қилинади. Ламинар ҳаракатда куч моменти билан кўрилаётган суюқликнинг қовушқоқлиги қуйидагича боғланган (12.4) бу ерда М – куч моменти, Н . м; l – ички цилиндрнинг узунлиги, м; ω – ташқи цилиндр айланишининг бурчак тезлиги, 1/с; R ва r – ташқи ва ички цилиндрларнинг радиуси, м. Вискозиметрларнинг ташқи ва ички цилиндри ҳаракатсиз бўлади. Текшириладиган суюқликка чўктириладиган айланувчи жисм (12.3-расм, б) шарсимон ёки цилиндрик ротор 1 каби ишлайди. Бу ротор двигатель 2 ёрдамида ўзгармас айланишлар частотаси билан айлантирилади. Суюқликнинг ротор айланишига кўрсатган қаршилиги махсус қурилма 3 ёрдамида ўлчанади. Айланувчи дискли вискозиметр (12.3-раcм, в) текширилаётган суюқликка чўктирилган икки параллел диск 2 ва 3 дан иборат. Диск 2 двигатель 1 ёрдамида равон айланади. Текширилаётган суюқликнинг қовушоқлик хусусияти туфайли диск 3 га айлантирувчи момент узатилади. Бу айлантирувчи момент суюқлик қовушқоқлигига пропорционал бўлиб, ҳисоблаш асбоби билан боғланган цилиндрик пружина 4 ёрдамида мувозанатланади. Айланувчи дискли вискозиметрлардан суюқликларнинг қовушқоқлигини узлуксиз ўлчашда ҳам фойдаланиш мумкин. Ротацион вискозиметрларнинг ўзгармас коэффициентлари аналитик равишда ёки эталон суюқликлар бўйича тажриба йўли билан аниқланади. Ротацион вискозиметрларнинг ўлчаш диапазони 0,01 ÷ 1000 Па∙с. Тебранишли вискозиметрлар Кейинги йилларда катта ўлчаш диапазонига, юқори сезгирликка ва аниқликка эга бўлган, шунингдек, ҳар хил шароитларда турли муҳитларни анализ қилувчи умумий афзалликларга эга бўлган тебранишли вискозиметрлар кенг тарқалмоқда. Тебранишли вискозиметрларнинг ишлаш принципи назорат қилинаётган муҳитга чўктирилган сезгир элемент тебраниши сўниш даражасининг шу муҳит қовушқоқлигига боғлиқлигига асосланган. Конструктив жиҳатдан тебранишли асбоблар электромагнитли ва ультратовушли бўлади. Электромагнитли (паст частотали) вискозиметрлар 1кГц гача ва ультратовушли асбоблар 10÷1000 кГц частоталарда ишлайди. 12.4- расмда кўрсатилган электромагнит тебранишли вискозиметрнинг ишлаш принципи қуйидагича. Идиш 6 даги назорат қилинаётган суюқликка сезгир элемент – пўлат пластинка 3 нинг бир учи туширилади. Унинг юқориги қисми кахсус қисқичли асбоб 2 га маҳкамланган. Идиш 6 термостатловчи қурилма 7 га ўрнатилади. Электромагнит 1 ёрдамида пўлат пластинка 3 резонанс тебранишли ҳаракатга келтирилади. Текширилаётган суюқликнинг қовушқоқлигини ўлчашда пўлат пластинка тебранишларининг амплитудаси ўзгаради. Бу ўзгариш электромагнит датчиклар 5 ёрдамида қабул қилинади. Датчикларда индукцияланган кучланиш тўғриланиб, ўлчаш асбоби 4 га узатилади, асбоб қовушқоқлик бирлигида даражаланган. Улар қовушқоқликни ±(3÷5)% хатолик билан ўлчайди. Ультратовушли вискозиметрлар энг универсал ҳисобланади. Бу асбоблар катта ўлчаш диапозони, юқори аниқлик, инерциясизлик, ҳаракатланувчи қисмларннинг йўқлиги каби афзалликларга эга.
Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling