1–маъруза Мавзу: Моддаларнинг таркибини таҳлил қилиш ва параметрларини ўлчаш усуллари ва асбоблари. Таҳлилнинг кондуктометрик усули
Download 1.06 Mb.
|
4-semestr mavzulari
11.2-расм. Автоматик капилляр
вискозиметрнинг схемаси. Одатда асбоб, диаметри ва узунлиги турлича бўлган капиллярлар комплекти билан таъминланган бўлади. Капиллярнинг диаметри ва узунлиги ўлчаш чегараларига қараб танланади. Ишлаш принципи ўз оғирлиги таъсирида суюқ маҳсулотларнинг оқиб чиқишига асосланган вискозиметрлар энг кўп таркалган. Уларнинг асосий органи датчик бўлиб, у паст томонида калибрланган найча билан тугайдиган сиғимдан иборат. Сиғимга узлуксиз равишда суюқлик тортиб туширилади, унинг сарфи доимо бир хилда сақлаб турилади. Сиғимдаги суюқлик сатҳи унинг қовушоқлигига пропорционал равишда ўзгаради. Сатҳ баландлигини ўлчаб, қовушоқликнинг қиймати топилади. Бу асбобларнинг бошқа типларида, аксинча, суюқлик сатҳи бир хилда ушлаб турилади, лекин қовушоқликка билвосита боғлиқ бўлган бошқа параметр (масалан, суюқлик сарфи, капиллярнпнг силжиши, капиллярнинг диаметри ёки узунлиги ва ҳоказо) ўлчанади, Биринчи тип асбоблар ўзгарувчан сатҳли вискозиметрлар деб, иккинчи тип асбоблар эса ўзгармас сатҳли вискозиметрлар деб аталади. Т ошкент политехника институтининг ходимлари томонидан суюқ маҳсулотларнинг эркин оқиб чиқишига асосланган пневматик ва электрик вискозиметрларнинг ҳар хил конструкииялари яратилган. Эркин оқиб чиқишга асосланган вискозиметрлардан ўзгарувчан сатҳли асбоблар кенг қўлланилмоқда. 11.3-расмда мембранали пневматик вискозиметрнинг схемаси келгирилган. 11.3-расм. Мембранали пневматик вискозиметр схемаси. Текшириладиган суюқлик насос-дозатор 1 ёрдамида сўриб олинади ва иссиқлик алмашгич 2 орқали цилиндрик идиш 3 га ҳайдалади, у ердан капилляр 4 орқали сиғим 5 га оқиб чиқади. Капилляр 4 идиш 3 нинг ён деворида жойлашган бўлиб, гидравлик камера 7 нинг юқориги мембранаси 6 шу идишнинг туби бўлиб хизмат қилади. Гидравлик камера остида чиқариш соплоси 9 билан пневматик камера 8 жойлашган. Ҳаво пневматик камерага маълум 0,14 МПа босим билан доимий дроссель 10 орқали берилади. Асбоб бутунлай аралаштиргичли двигатель 12 билан таъминланган термостат 11 да туради. Текширилаётган суюқликнинг қовушоқлиги ўзгарганда унинг идиш 3 даги сатҳи ўзгаради. Бунинг натижасида гидравлик камеранинг юқориги мембранаси эгилади ва у ўз навбатида заслонка ролини бажарувчи мембрана 6 ни эгилишга мажбур этади. Натижада сопло 9 нинг очилиш ёки ёпилиш даражасини ўзгартиради, бу сопло пневматик камера 8 ни атмосфера билан туташтириб туради, бунда камера 8 да ҳаво босими ўзгаради ва бу ўзгаришни ўлчаш асбоби 13 ёрдамида ўлчанади. Унинг шкаласи бевосита кинематик қовушоқлик бирликларида даражаланган. 1 1.4-расмда ҳалқали вискозиметрнинг принципиал схемаси келтирилган. Ҳалқасимон камера 3 призма 2 нинг таянч оёқлари ёрдамида ўз геомегрик марказига осиб қўйилган. Ҳалқанинг пастки қисмига юк 4 маҳкамлаб кўйилган. Суюқлик термостат орқали ҳалқасимон камера 3 га тортиб олинади ва капилляр трубка 5 дан идиш 6 га окиб чиқади. Суюқликнинг қовушоқлиги ўзгарганда айлантирувчи момент ҳосил бўлади, унинг таъсирида ҳалкасимон камера стрелкаси билан таянч нуқта атрофида айланиш тескари таъсир этувчи момент билан мувозанатлашмагунга қадар бурилади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling