2- кисм indd


Download 1.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/24
Sana31.03.2023
Hajmi1.77 Mb.
#1313592
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
2- кисм

4.3-расм. Меҳнат 
ресурсларига талаб 
эгри чизиғи


IV боб. Mеҳнат бозорида меҳнат ресурсларига бўлган талаб ва таклиф
144
4. Ходим малакасининг даражаси. Ходим малакасининг юқорилиги унинг 
меҳнат унумдорлиги ҳам юқори бўлишини англатади. Бу эса меҳнат ресурс­
лари ишлаб чиқариш камроқ даромад келтирадиган омиллар ўрнини босиши 
мумкинлигини кўрсатади.
5. Меҳнат ресурсларининг энг кўп даромад келтириши. Мукаммал меҳнат 
бозорида меҳнат омилидан фойдаланишнинг энг кўп даражаси ишлаб чиқариш 
харажатлари (яъни иш ҳақи)га тенглашмагунча, меҳнат ресурсларига талаб 
ортиб бораверади.
4.2. Меҳнат ресурсларининг таклифи: 
оддий ва кенгайтирилган моделлар
Меҳнат ресурсларининг таклифи – бу меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш 
берувчига ўзининг меҳнат фаолиятига қобилиятини ҳаётий неъматларга 
алмаштириш мақсадидаги таклифидир.
 
Меҳнат бозоридаги таклиф ёлланма ходимлар меҳнат бозорида муайян 
давр ва муайян иш ҳақига тақдим этиши мумкин бўлган меҳнат хизматидир. 
Амалда меҳнат хизматини шу вақтда иш қидираётган иқтисодий фаол 
фуқаролар таклиф этадилар, таклифга худди талабга бўлгани каби турли 
ташқи: демографик, психологик омиллар, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, 
аҳоли даромадлари даражаси, аҳолининг меҳнатга лаёқатлилиги ва иқтисодий 
фаоллиги, ишсизлик даражаси, ўз ишидан норозилар сони каби омиллар 
таъсир кўрсатади. Қуйида меҳнат хизмати таклифининг таркиби келтирилган 
(4.1­жадвал).
Умуман, меҳнат ресурсларининг жамланма таклифига тор ва кенг маънода 
ёндашилади. Тор маънода меҳнат ресурсларининг таклифи – иш билан банд 
бўлмаган ва меҳнат қилишни хоҳлаётган меҳнатга лаёқатли ёшдагиларнинг 
сонидан иборат. Кенг маънода эса меҳнатга лаёқатли ёшдаги ҳамма аҳолини, 
яъни жамиятнинг меҳнат ресурсларини қамраб олади.
Меҳнат бозорида меҳнат ресурсларининг таклифига қуйидагилар таъсир 
кўрсатади:
– демографик вазият;
– меҳнатнинг хусусияти ва мазмуни;
– меҳнат ресурслари бўшатилишининг интенсивлиги;
– кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимининг самарали амал 
этиши;
– меҳнатга ҳақ тўлаш тизими;
– капитал, товарлар ва хизматлар бозорининг конъюнктураси ва бош­
қалар.


145
4.2. Меҳнат ресурсларининг таклифи: оддий ва кенгайтирилган моделлар
4.1-жадвал

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling