2- сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Захиралар Мақсад
Download 270.18 Kb. Pdf ko'rish
|
IAS 2 Uzb
- Bu sahifa navigatsiya:
- Характери ва ишлатилиши жиҳатидан турли хил бўлган захиралар учун таннархни ҳисоблашнинг турли формулаларидан фойдаланиш ўзини оқлаши мумкин.
Таннархни ҳисоблаш формулалари
23 Одатда бир-бирини ўрнини босмайдиган захиралар бирликларининг таннархи ҳамда ишлаб чиқарилган ва аниқ лойиҳалар учун ажратилган товарлар ва хизматларнинг таннархи уларга тегишли алоҳида сарфлар бўйича таннархни идентификациялаш усули билан аниқланади. 24 Таннархни идентификациялаш усули деганда алоҳида сарфларни захираларнинг идентификацияланган бирликларига олиб борилиши тушунилади. Бундай тартиб аниқ лойиҳа учун ажратилган захираларни ҳисобга олишда, улар сотиб олинган ёки ишлаб чиқарилган бўлишидан қатъий назар, ўринли ҳисобланади. Аммо, кўп миқдордаги, одатда бир-бирини ўрнини боса оладиган захира бирликлари мавжуд бўлганда, таннархни идентификациялаш усули ноўрин ҳисобланади. Бундай ҳолларда, фойда ёки зарар бўйича олдиндан белгиланган натижаларга эришиш мумкин бўлган захираларда қоладиган бирликларни танлаш усулини қўллаш мумкин. 25 23 бандда кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, захиралар таннархи “биринчи кирим, биринчи чиқим қилиниши” (ФИФО) усули ёки ўртача тортилган қиймат формуласи орқали аниқланиши лозим. Ташкилот ўзи учун ишлатилиши ва характери жиҳатидан бир хил бўлган барча захиралар бўйича таннархни ҳисоблашнинг бир хил формуласидан фойдаланиши лозим. Характери ва ишлатилиши жиҳатидан турли хил бўлган захиралар учун таннархни ҳисоблашнинг турли формулаларидан фойдаланиш ўзини оқлаши мумкин. 26 Масалан, битта операцион сегментда ишлатиладиган захиралар ташкилот томонидан бошқа операцион сегментда ҳудди шу турдаги захиралардан фарқли равишда фойдаланилиши мумкин. Лекин, захираларнинг географик жойлашувидаги (ёки тегишли солиққа тортиш қоидаларидаги) фарқ ўз-ўзидан таннархни ҳисоблашнинг ҳар хил формулаларидан фойдаланишга етарлича асос бўла олмайди. 27 ФИФО формуласи биринчи харид қилинган ёки ишлаб чиқарилган захиралар биринчи бўлиб сотилиши ва ўз навбатида, давр охирида қолган захира бирликлари энг охирги ҳарид қилинган ёки ишлаб чиқарилганини назарда тутади. Ўртача тортилган таннарх формуласида ҳар бир бирликнинг таннархи, ҳудди шундай бирликларнинг давр бошига ўртача тортилган қиймати ва давр давомида харид қилинган ёки ишлаб чиқарилган ҳудди шундай бирлик таннархининг ўртача тортилган қиймати бўйича аниқланади. Ўртача қиймат, ташкилот фаолиятининг ўзига хос ҳусусиятига қараб, даврий асосда ёки ҳар бир янги партия олинганда ҳисобланиши мумкин. Download 270.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling