2- сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Захиралар Мақсад


Download 270.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/9
Sana17.02.2023
Hajmi270.18 Kb.
#1208155
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
IAS 2 Uzb

материаллар шаклида бўлган. 
Соф сотиш қиймати - бу одатдаги фаолият давомида ишлаб чиқаришни якунлашнинг 
ҳисобланган сарфлари ва сотишни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳисобланган сарфлар 
чегириб ташланган ҳолдаги ҳисобланган сотиш нархидир. 
Ҳаққоний қиймат - бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда 
активни сотишдан олиниши ёки мажбуриятни ўтказиш учун тўланиши мумкин бўлган 
нархдир. (13-сон МҲХС “Ҳаққоний қийматни баҳолаш” га қаранг.) 

Соф сотиш қиймати бу ташкилотнинг одатдаги фаолият давомида захирани сотишдан олиши 
кутилаётган соф суммани англатади. Ҳаққоний қиймат баҳолаш санасида захирани худди шундай 
захира сотиладиган асосий бозорда (ёки энг афзал бозорда) бозор иштирокчилари ўртасидаги 
одатдаги операцияда сотилиши мумкин бўлган нархни акс эттиради. Биринчиси - ташкилотга хос 
қиймат; иккинчиси эса йўқ. Захираларнинг соф сотиш қиймати уларнинг сотиш сарфлари чегирилган 
ҳаққоний қийматига тенг бўлмаслиги мумкин. 

Захиралар харид қилинган ва қайта сотиш учун мўлжалланган товарларни, шу жумладан, чакана 
савдо ташкилоти томонидан ҳарид қилинган ва қайта сотиш учун мўлжалланган товарлар ёки қайта 
сотиш учун мўлжалланган ер ва бошқа мулкларни ўз ичига олади. Захиралар, шунингдек, ташкилот 
томонидан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот ёки тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳамда ишлаб 
чиқариш жараёнида фойдаланиш учун мўлжалланган хом ашё ва материалларни ўз ичига олади. 
Захираларни (ёки бошқа стандарт доирасидаги активларни) келтириб чиқармайдиган, харидор билан 
тузилган шартномани бажариш учун амалга оширилган сарфлар 15-сон МҲХС “Ҳаридорлар билан 
тузилган шартномалар бўйича тушум”га мувофиқ ҳисобга олинади. 
Захираларни баҳолаш 
9 
Захиралар икки қийматнинг кичиги билан баҳоланиши лозим: таннарх ва соф сотиш қиймати.  

Download 270.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling