2- сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Захиралар Мақсад


Download 270.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/9
Sana17.02.2023
Hajmi270.18 Kb.
#1208155
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
IAS 2 Uzb

Харажат сифатида тан олиш 
34 
Захиралар сотилганда, ушбу захираларнинг баланс қиймати харажат сифатида, улар билан 
боғлиқ бўлган тушум тан олинадиган даврда тан олиниши лозим. Захирани соф сотиш 
қийматигача ҳар қандай камайтириш суммаси ва захиралар бўйича барча йўқотишлар ушбу 
камайтириш ёки йўқотиш рўй берган даврда харажат сифатида тан олиниши лозим. Соф 
сотиш қийматининг ошиши натижасида захиралар қийматини камайтиришнинг ҳар қандай 
қайта тиклаш суммаси, бундай қайта тиклаш рўй берган даврда харажат бўлиб тан олинган 
захиралар суммасининг камайиши сифатида тан олиниши лозим. 
35 
Баъзи захираларнинг қиймати бошқа активлар қийматида масалан, ташкилот ўзида яратилган асосий 
воситанинг таркибий қисми сифатида ҳисобга олиниши мумкин. Шу тарзда, бошқа активларга 
киритилган захиранинг қиймати ушбу активнинг фойдали хизмат муддати давомида харажат 
сифатида тан олинади. 
Маълумотларни ёритиб бериш 
36 
Молиявий ҳисоботларда қуйидагилар ёритиб берилиши лозим:  
(a) 
захираларни баҳолаш учун қабул қилинган ҳисоб сиёсати, жумладан, қўлланилган 
таннархни ҳисоблаш формуласи; 
(б) 
захираларнинг жами баланс қиймати ва ташкилот учун ўринли таснифланган 
захираларнинг баланс қиймати;  
(в) 
сотиш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматда ҳисобга олинадиган захираларнинг 
баланс қиймати;  
(г) 
ҳисобот даври давомида харажат сифатида тан олинган захиралар суммаси;  
(д) 
34 бандга мувофиқ ҳисобот даврида харажат сифатида тан олинган захиралар 
қийматини ҳар қандай камайтириш суммаси; 
(е) 
34 бандга мувофиқ ҳисобот даврида харажат бўлиб тан олинган захиралар 
суммасининг камайиши сифатида тан олинадиган ҳар қандай қайта тиклаш суммаси; 

Download 270.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling