2- сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Захиралар Мақсад


Download 270.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana17.02.2023
Hajmi270.18 Kb.
#1208155
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
IAS 2 Uzb

Бошқа сарфлар 
15 
Бошқа сарфлар, фақатгина улар захираларни жорий жойлашган жойи ва ҳолатига келтириш учун 
сарфланган тақдирда, захиралар таннархига киритилади. Масалан, ноишлаб чиқариш устама 
сарфлари ёки маълум ҳаридорлар учун маҳсулотларни лойихалаштириш сарфларини захиралар 
таннархига киритиш ўринли бўлиши мумкин. 
16 
Захиралар таннархига киритилмайдиган ва улар юзага келган давр харажатлари сифатида тан 
олинадиган сарфларга мисол тариқасида қуйидагилар киради:
(а) 
меъёрдан ортиқ сарфланган хом ашё, меҳнат ва бошқа ишлаб чиқариш сарфлари суммаси; 
(б) 
сақлаш сарфлари, агар улар ишлаб чиқаришнинг кейинги босқичига ўтиш учун ишлаб 
чиқариш жараёнида талаб этилмаса
(в) 
захираларни жорий жойлашган жойи ва ҳолатига келтириш билан боғлиқ бўлмаган 
маъмурий устама сарфлар; ва 
(г) 
сотиш сарфлари. 
17 
23-сон БҲХС “Қарзлар бўйича сарфлар” олинган қарзлар бўйича сарфларни захиралар таннархига 
киритиладиган камдан-кам ҳолларни белгилайди. 
18 
Ташкилот захираларни кечиктириб тўлаш шарти билан харид қилиши мумкин. Агар бундай 
шартнома амалда молиялаштириш элементини ўз ичига олса, бу элемент одатдаги кредит шартлари 
асосидаги ҳарид қилиш нархи ва тўлов суммаси орасидаги фарқ сифатида, молиялаштириш даврида 
фоиз харажати сифатида тан олинади. 
19 
[чиқариб ташланган] 
Биологик активлардан олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 
таннархи 
20 
41-сон БҲХС “Қишлоқ хўжалиги” га асосан, ташкилот ўзининг биологик активларидан олган, қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларидан иборат захиралари дастлабки тан олишда йиғим пайтидаги сотиш 
сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланади. Ушбу қиймат мазкур стандартнинг 
қўллаш доирасида захираларнинг ўша санадаги таннархидир. 
Таннархни баҳолаш усуллари 
21 
Захиралар таннархини баҳолашда аниқроқ натижага эришиш учун қўлланиши мақсадга мувофиқ деб 
ҳисобланадиган меъёрий сарфлар усули ёки чакана нархлар усулидан фойдаланиш мумкин. Меъёрий 
сарфларда хом ашё ва материаллар, меҳнат, самарадорлик ва ишлаб чиқариш қувватидан 
фойдаланишнинг меъёрий даражаси ҳисобга олинади. Улар мунтазам таҳлил қилинади ва зарурат 
бўлганда, жорий ҳолатни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилади. 
22 
Чакана нархлар усулидан кўпинча чакана савдо соҳасида кўп сонли, тез-тез ўзгариб турувчи ва бир 
хил фойда меъёрига эга захираларни баҳолашда, уларга нисбатан таннархни баҳолашнинг бошқа 
усулларидан фойдаланиш амалий жиҳатдан имконсиз бўлганлиги учун фойдаланилади. Захира 


2-сон БҲХС

© МҲХС Фонди 
бирлиги таннархи ушбу захиранинг сотиш нархини ялпи маржанинг тегишли фоизига камайтириш 
йўли билан аниқланади. Ишлатиладиган фоизни аниқлашда дастлабки сотиш нархидан пастроқ 
нархга туширилган захиралар ҳам ҳисобга олинади. Кўпинча, ҳар бир чакана савдо бўлими бўйича 
ўртача фоиз ишлатилади. 

Download 270.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling