(б)
ўз захираларини сотиш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат бўйича баҳолайдиган
товар брокер-трейдерлари. Агар бундай захиралар сотиш сарфлари чегирилган
ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланса, сотиш сарфлари чегирилган ушбу ҳаққоний
қийматдаги ўзгаришлар шу ўзгариш рўй берган даврдаги фойда ёки зарар таркибида
тан олинади.
4
3 (а) бандда назарда тутилган захиралар ишлаб чиқаришнинг маълум бир босқичларида уларнинг соф
сотиш қиймати бўйича баҳоланади. Бу, масалан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йиғиб олинганда,
ёки фойдали қазилмалар қазиб олинганда ва уларнинг сотилиши форвард шартномаси ёки давлат
кафолати билан таъминланганда, ёки фаол бозор мавжуд бўлганда ва сотилмай қолиш риски
аҳамиятсиз даражада кам бўлганда юз беради. Бундай захираларга нисбатан мазкур стандартнинг
фақатгина баҳолаш бўйича талаблари қўлланилмайди.
5
Брокер-трейдерлар – бу ўз маблағлари ҳисобидан ёки бошқа томонлар номидан товарларни сотиб
олувчи ёки сотувчи шахслардир. 3(б) бандда назарда тутилган захиралар, асосан, яқин келажакда
сотиш ва нархлардаги тебранишлардан ёки брокер-трейдерларнинг маржасидан фойда олиш
мақсадида харид қилинади. Агар бундай захиралар сотиш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат
бўйича баҳоланса, уларга нисбатан мазкур стандартнинг фақат баҳолаш бўйича талаблари
қўлланилмайди.
Таърифлар
6
Мазкур стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан фойдаланилади:
Захиралар – бу қуйидаги активлардир:
(a)
одатдаги фаолият доирасида сотиш учун мўлжалланган;
(б)
бундай сотиш учун ишлаб чиқариш жараёнида бўлган; ёки
2-сон БҲХС
2
© МҲХС Фонди
(в)
ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ишлатиладиган хом ашё ёки
Do'stlaringiz bilan baham: |