2-мавзу. Саноат корхоналарини ривожлантириш стратегиясини шакллантириш
Download 0.56 Mb. Pdf ko'rish
|
2-ma\'ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Режалаштириш
- Меъёрий - нисби
Башоратнинг мақсади - бозорга таъсир килувчи омилларни, шу билан бирга,
хўжаликнинг умумий ахволи, тузилмавий силжишлар, инвестицион фаоллик, фан- техника тараққиётининг истеъмолчи ва ишлаб чикарувчиларга таъсир кўрсатиши, Корхонада режалаштириш Олдинга режалаштириш Жорий (йиллик) режалаштириш Операцион режалаштириш Узоқ муддатли режалаштириш Ўрта муддатли режалаштириш завод Жамоа цех Календарли режалаштириш Операцион тартибга солиш Цехлараро Цех ичида Ойлик 10 кунлик 1 кунли смена анъанавий махсулотлардан ташкари корхонани барқарорлик ва рақобатбардошликка олиб келувчи янги махсулот ишлаб чиқариш истиқболида юзага келиши мумкин бўлган холатларни белгилашдадир. Башорат- корхона, объект ёки ходисанинг келажакдаги ахволи ва уларни амалга ошириш вариантлари ва муддати тўғрисидаги илмий асосланган мулохазадир. Башоратларни ишлаб чиқиш жараёни башорат қилиш, яъни келажакни хозирги вақтдан келиб чиккан холда олдиндан кўра билиш деб аталади. Иқтисодий башоратларнинг асосий вазифалари: ривожланиш мақсадларини белгилаш, оптимал йўналишлар ва уларга эришиш воситаларини излаб топиш, ресурсларни ва кўйилган вазифаларни бажариш муддатларини белгилаш, корхона ривожланишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган чеклашларни аниқлаш. Режалаштириш - баланс, меъёрий, иқтисодий-математик, статистик, омиллар бўйича, кўп вариантли хисоб-китоб усулларидан иборат. Меъёр - белгиланган сифатдаги махсулот бирлиги тайёрлаш учун сарфланувчи хомашё, материал, ёқилғи, энергия ва бошқа ресурслардан фойдаланишнинг йўл кўйилиши мумкин бўлган максимал ёки минимал чегарасидир. Меъёрий - нисбий катталик бўлиб, асосан фоизлар ёки коэффициентларда акс эттирилади. У меҳнат воситалари ва предметларидан фойдаланиш даражасини, уларнинг хар бир майдон бирлиги, оғирлик бирлиги, хажм бирлигига сарфланиншини ифодалаб беради. Меъёр ва меъёрийлар куйидаги асосий гуруҳлар асосида ишлаб чиқилади: " тирик меҳнат харажати меъёрлари; " моддий харажат меъёрлари; " ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш меъёрлари; " меҳнат воситаларидан фойдаланиш меъёрлари; " корхона цех асбоб-ускуналарнинг лойиҳа қувватига чиқиш вақти меъёрлари. Режалаштиришнинг асосий вазифалари куйидагилар: " мақсадни белгилаш; " корхона фаолиятининг турли хил йўналишлари, иқтисодиёт ва аҳоли учун зарур бўлган махсулот ишлаб чиқаришнинг иқтисодий жихатдан мақсадга мувофиклигини асослаб бериш; " зарур моддий-техника асосини шакллантириш; " молиялаштириш манбаларини аниқлаш; " якуний натижаларнинг ижобий бўлишига эришиш. Режалаштириш тамойиллари: " илмийлик тамойили; " мажмуавийлик тамойили; " пропорционаллик тамойили; " узлуксизлик тамойили; " оптималлик тамойили; " мослашувчанлик тамойили. Режалаштириш турлари: " стратегик режалаштириш (10-15); " узоқ муддатли режалаштириш (3-5); " киска муддатли режалаштириш (1-3); " жорий режалаштириш (чораклар). Режалаштириш бошқариш жараёни сифатида ўз технологиясига эга бўлиб, бу технология корхонанинг режалаштирилаётган даврдаги мақсад ва вазифаларини аниқлаш, бажарувчиларга муайян вазифаларни белгилаш, вазифаларнинг тури, катталиги ва муддатига кўра аниқлаштириш, шунингдек, ишлаб чиқариш фаолияти натижаси - даромад ёки фойда олишни ўз ичига олади. Бу вазифаларни бажаришда куйидаги омиллар хисобга олинади: " ишлаб чиқариш қувватининг мавжудлиги ва тузилмаси; " ходимлар сони, ихтисос таркиби ва малакаси; " молиявий ресурслар; " айланма маблағлар мавжудлиги ва унга бўлган эхтиёжлар; " илмий-техник тадқиқотлар тузилмаси ва тайёрлик даражаси; " махсулотни сотиш каналлари. Режалаштириш қуйидаги талабларга жавоб берган такдирдагина самарали ва ишончли хисобланади: " режалаштиришнинг хар бир элементи ва босқичи катъий равишда асослаб берилиши; " режадаги вазифанинг аниқ ва ўз вақтида бажарилиши, яъни режанинг адреслилиги; " режа бажарилишини доимий ва узлуксиз равишда хисобга олиш, назорат қилиш ва унга зарур холларда ўзгартиришлар киритиш; " ички ва ташки мухитдаги ўзгаришларни ижобий қабул қилиш, шунингдек, корхона фаолиятини рўй берган ўзгаришларга мос равишда ўз вақтида қайта ташкил қилиш; " фан-техника тараққиёти ва хўжалик юритишнинг илғор тажрибаларига таяниш. Режалаштиришнинг хар бир тури ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, куйидагилардир: " белгиланган режалаштириш оралиғининг аниқлиги; " интеграция ва дифференциация даражаси, шунингдек, режалаштирилаётган кўрсаткичлар миқдори; " ишлаб чиқариш харажатлари ва натижаларини хисоб-китоб қилиш даражасининг аниқлиги; " режани тайёрловчилар ва амалга оширувчилар ўртасидаги мажбуриятларни таксимлаш тартиби. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling