Митоз: Метафаза
Хужайра булинишининг метафаза фазасида росмана шаклланган йуғонлашган хромосомапар экватор текислигида шундай жойлашади-ларки, уларнинг центромералари айнан ана шу текисликда жойлашадилар, хромосоманинг танаси ундан ташқарида ўрин олиши мумкин. Бўлиниш урчуғи тўлиқ шаклланган бўлади ва ахроматин ипчалари хромосома центромераларини қутблар билан боғлайди. Метафазада центромера билан бирлашган иккита хроматидадан иборат хромосомалар яққол кўринади.
Митоз: Анафаза
Анафаза боскичида хромосоманинг центромералари ажралади, шу вактдан бошлаб хар бир хроматида янги хужайранинг мустақил хромосомасига айланади. Ахроматин иплари центромераларга келиб уланиб хромосомаларни хужайра кутблари томон торта бошлайдилар. Шундай қилиб, анафазада интерфаза давридаёқ хромосоманинг икки хисса ортгаи хроматидапари бўлажак янги хужайранинг мустақил хромосомалари сифатида ҳужайра қутбларига таркалади. Шу вақтдан бошлаб хужайрада хромосомаларнинг иккита диплоидли тўплами мавжуд бўлади.
Митоз: Телофаза
Митознинг телофазасида хромосомалар кутбларга тўпланиб, спираллари ёйила бошлаши натижасида ингичкапашиб, микроскопда яхши кўринмайдиган бўлиб қоладилар. Ядро кобиғи ҳосил бўлади. Ядроча ёки ядрочалар шаклланиб бошланғич ота-она ядрочалар сонига эга бўладилар. Хромосоманинг бу қисми - ген қисми ядрочали тузилма (ят) деб аталиб унда рРНК нинг синтези амалга ошади. Ядрочада рРНК нинг тўпланишидан ташқари рибосома суббирликлари хам шаклланиб, улар кейинчапик цитоплазмага ўтиб, Са+2 катионлари иштирокида бирлашиб оқсил биосинтезида иштирок этувчи бир бутун рибосомаларни шакллантирадилар
Гетерохроматин ва эухроматин
ХХ аср аввалида ҳужайра бўлиниши даврида нисбатан конденсирланган ва қуюқроқ бўялиши маълум бўлди. Бундай фарқ гетеропикноз деб аталган. Интерфазадаги ядрода кучли бўялувчи қисмларни Эмил Хайц тахлил қилиш чоғида шундай хулосага келди:
Кучли ва қуюқ бўялган хромосома соҳалари
Ўз зичлигини сақлаган ҳолда телофазада деконденсияланмайди. Келгуси интерфазада улардан хромоцентралар шаклланади. Митотик циклдаги баъзи даврларидаги мусбат гетеропикноз намоён этувчи хромосомалар участкаларини Э.Хайц гетерохроматин деб деб номлашни таклиф этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |