2 Тузувчилар
Нафас олиш циклининг ферментлари
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
osimliklar fiziologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи группа
- Учинчи реакциялар
Нафас олиш циклининг ферментлари.
Нафас олишнинг ички химияси билан танишиш бу процессда бир неча группа характерли қатнашганлигини кўрсатади. Бу реакцияларнинг хар бири учун ўзига хос ферментлар иштирок этади. Асосий реакция группаларидан бири фосфор алмашиниш реакциясидир. Иккинчи группа водород ажратиб олиш (дегидратция) йўли билан оксидланиш реакциялари хам у водородни кислород билан оксидлантириш ёки қатор моддаларни, метаболитларни қайтариш учун олиб ўтилади. Учинчи реакциялар группаси кислородни активлантириш киради. Тўртинчи мухим реакциялар группасининг кетокислоталардан СО2 нинг ажратилиши билан борадиган декорбоксилланиш реакциялари киради. Нихоят нафас олиш циклида юқорида кўрсатилган мухим ва характерли реакциялардан ташқари ва изомеризация, энолизация ва бошқа реакциялар бўлади. Фосфорли алмашиш ферментлари группасига анорганик фосфат хисобига фосфор кислотасининг мураккаб эфирларни ажратилишини ва синтезини олиб борувчи ферментлар киради. Бу ерда нафас олиш циклида фосфатранферазалар хам мухим ролp ўйнайди. Бу ферментлар ёрдамида субстракт билан макроэнергик боғланган фосфор кислотасининг олиб ўтилиши тахминланади. Макроэнергик боғланишда унинг ичидаги энергия хам олиб ўтилади. Бундай йўл билан олиб ўтиладиган фосфор кислотасининг акцептори асосан аденазипди фосфат (АДФ) бўлиб, у аденазип уч фосфат (АТФ) ни хосил қилади. Аденазип уч фосфат фосфор кислотасининг донори хам бўлиши мумкин. АТФ ёрдамида олиб ўтиладиган фосфор кислотаси бошқа бирикмаларни масалан глюкозани хам фосфорлантириш мумкин, бундай глюкоза фосфат ва яна фосфат кислотасининг иккинчи қолдиғини бирлаштириб фруктоза 1,6-ди фосфатни хосил қилиши мумкин. Глюкоза ва АТФ дан глюкоза фосфат хосил бўлишида катализаторлик ролини ўйновчи фосфотрансфат хосил қиладиган фермент эса фосфагексокиназа номини олади. Нафас олиш циклида водородни олиб ўтишда аскорбин кислотаси витамин С нинг оксидланиш қайтарилиш реакцияси хам катта ролp ўйнайди, аскорбин кислотасининг 40 оксидланиши аскарбинокседаза тахсирида кетади ва дегидроаскарбин кислотаси билан сув хосил қилади. Оксидазаларнинг тахсир қилиш механизми шундан иборатки, субстракт дегидрогенланиш улар ўзларига электрон олади бунда улар молекулалари таркибига кирувчи икки валентликкача қайтаради. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling