2 Тузувчилар


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/66
Sana06.04.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1334427
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   66
Bog'liq
osimliklar fiziologiyasi

АДАБИЁТЛАР. 
1. Мустақимов Г.Д. Ўсимликлар физиологияси Т-1998 й 
2. Соляев Р. Поглашение вешест растителхной клеток изд. Наука М.1969 
3. Махруза матнлари. 


42 
9-МАВЗУ: СУВ ТАНҚИСЛИГИНИНГ ЎСИМЛИККА ТАХСИРИ. 
РЕЖА. 
1.Сувнинг физикавий ва химиявий тахсири. 
2.Ўсимлик учун сувнинг ахамияти. 
3.Ўсимликнинг тупроқдан сувни ўзлаштириши. Ўсимлик ўзлаштирадиган сув 
формалари. 
4. Сув камомади тахсирида ўсимликда келиб чиқадиган ўзгаришлар. 
5. Ўсимликнинг қурғоқчиликка чидамлилиги. 
6. Хулоса. 
 
 
 
 
СУВНИНГ ФИЗИКАВИЙ ВА ХИМИЯВИЙ ХОССАЛАРИ. 
Сув табиатда уч агрегат холатда-газсимон, суюқлик ва қаттиқ холатда учрайди. Унинг 
бу холатлари тузилиши доимо бири-биридан фарқ қилади. Сувларнинг таркибини ўзгариши 
уларнинг янги хусусиятларини келтириб чиқаради. Сув водороднинг енгил атоми билан 
кислороднинг турли оғирликдаги атомларининг қўшилишидан хосил бўлган.
Водороднинг оғир атоми турли атом оғирликдаги кислороднинг изотоплари билан 
қўшилиб оғир сувни хосил қилади. Бу оғир сувнинг бир бир молекуласи беш етти минг 
оддий сув молекуласига тўғри келади. Оғир сув икки типда бўлиб: кристалланган муз ва 
кристалланмаган шишасимон холатларда бўлади. 
Сувнинг суюқ азотда ўта тез музлаш натижасида молекулалар кристаллаша олмай 
қаттиқ шишасимон холатда қолади. Бу бир хужайрали ва кўп хужайрали организмларни 
шикастланмай музлаши тахминлайди. Аммо сувнинг кристаллашган музлаши ўсимлик 
хужайраларига шикаст етказади. 
Сув физикавий жихатдан рангсиз, тахмсиз, хидсиз, шаффоф модда бўлиб, қалин қават 
хосил қилганида хаво рангига киради. Целсий термометрида сув 100 да қайнаб 0 да 
музлайди. Сувнинг иссиқлик сиғими бошқа моддаларнинг иссиқлик сиғимига нисбатан 
юқори бўлади. 1 атм босимда температурани 0 дан 4 с гача оширилганда сув хажми кичраяди 
в 4 с да энг юқори зичликка эга бўлади. Худди шу температурада 1 см 3 сувнинг массаси 1 г 
га тенг келди. Музлаш натижасида сувнинг хажми 11 % га ортади. Атмосфера босимининг 
кўтарилиши сувнинг қайнаш температурасини оширади, лекин музлаш температурасини 
камайтиради. 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling