2 Тузувчилар


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/66
Sana06.04.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1334427
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   66
Bog'liq
osimliklar fiziologiyasi

МУАММОЛИ САВОЛ: 
1. Сувнинг физик ва кимёвий хоссалари тушунтириб беринг? 
2. Ўсимлик ўзлаштирадиган сув формалари қандай? 


43 
Химиявий жихатдан сув оксидланган водород бўлиб, у жуда турғун бирикмадир. Сув 
1500 С дан юқори температурада ултрабинафша нур, электр токи ва радиоактив нурлар 
тахсиридагина водород ва кислородга парчаланади. Сув молекуласидаги икки жуфт 
электронлар водород ва кислород ядролари учун умумий хисобланади. Сув молекуласи хар 
хил зарядли бўлса хам, унинг электрон нейтраллиги дипол холатни белгилайди.
Сув 
молекуласининг поляр бўлиши, сувни бошқа суюқликларга нисбатан 
эритувчанлигини оширади. Сув иштирокида кўпгина бирикмаларнинг гидролизланиши ва 
бошқа бирикмалар билан бирикиши сувнинг энг мухим химиявий хусусиятларидан бири 
хисобланади. 
Сув-энг мухим хаёт манбаи бўлиб табиатдаги барча ўлик ва тирик организмларнинг 
таркибда учрайди. У хар қандай қуруқ тупроқ ёки қуриган дарахтлар ва бошқа шунга ўхшаш 
жисмларнинг таркибида хам оз миқдорда бўлсада учрайди. Аммо барча тирик организмлар 
учун зарур бўлган чучук сув запаслари жуда хам оз миқдордни ташкил қилади. 
 
ЎСИМЛИК УЧУН СУВНИНГ АХАМИЯТИ 
Барча организмларнинг хаётида сувннг ахамияти жуда мухим бўлиб. У организмини 
ярмидан кўпроқ қисмини ташкил қилади. Хар бир ўсимлик танасида, унинг органларида, 
хужайра ва тўқималарида 70-95 % га яқин сув бўлади. Сув ўсимлик танасининг ажралмас 
қисми хисобланади. Сув айниқса цитоплазма ва вакуоллада кўп учраб, турли хил 
биохимиявий реакциялар содир бўлишида иштирок этади. Сув биологик обхектларда 
қуйидаги асосий функцияларни бажаради. 
1. Сув организмни бутун қисмини бирлаштиради, яхни хужайра тўқим ва органларнннг 
бутунлигини тахминлайди. Сув ўсимлик танасини, илдизидан тортиб то баргларини четки 
қисмларигача тўхтовсиз равишда нам билан тахминлаб туради.
2. Сув-ўсимлик учун мухим эритувчи ва биохимиявий реакцияларни мухим ашёси 
хисобланади. Ўсимлик органларини нормал ўсишини тахминлайди.
3. Сув-хужайра структурасини асосини ташкил этади. У оқсил молекулаларни 
таркибига киради. Тирик организмлар харорати сув туфайли деярли бир хил даржада 
сақланади.
4. Сув-фотосинтез процессда электоронларни донори бўлиб хисобланади. Сув 
ўсимликни ўсиши ва озиқланиши учун зарур, чунки ўсмликлар ўзлаштирадиган моддаларни 
сув эритиб боради. Фотосинтез процессида сув таркибидаги водород хисобига углеводлар 
синтезланади. Сувдан ажралиб чиққан кислород эса аэроб шароитда хаёт кечирадиган тирик 
организмларнинг нафас олиш процессида сарфланади. 


44 
5. Сув шаффоф бўлганлиги учун қўёш нурларини барг тўқималаридаги 
хлоропластларга етиб боришига тўсқинлик қилмайди. Унинг бу хусусияти сув ва сув остида 
ўсдиган ўсимликлар учун жуда мухимдио.
6. Сув-юқори ўсимликларнинг кслема ва флоэммасини транспорт системасини асосий 
компоненти хисобланади. Турли физик ва механик тахсирлардан шикастланмаслиги учун 
амартизатор вазифасини бажаради. 
Сув-ўсимлик организмидаги хужайра ва тўқималарда кечадиган тургор ва осон 
ходисалардан сўнг яна асли холига тахминлайди.
Ўсимлик организмлари ёки ўсимликларнинг кучли тараққиётида хам сув мухим ролp 
ўйнайди. Сув ўтларини энг қадимги (авлодларни) хлорофилли ўсимликлар деб хисоблаймиз. 
Бундай ўсимликларнинг сувга тўйинган бўлиши уларнинг яшашидаги экологик шароитнинг 
табиий 
натижасидир. 
Лекин 
қуруқликда 
яшайдиган 
ўсимликларда 
хужайра 
протоплазмасининг етарли даражада сувга тўйинган холатда бўлишлигининг зарурлиги 
асосий қарама-қаршиликлардан биридир.
Бу холат ўсимликларнинг тузилиши ва уларнинг хаёт кечиришида чуқур белги 
қолдириб, фотосинтез ишининг яхши бўлиши учун қуруқ ерда ўсадиган ўсимликларнинг 
хлорофилли хужайралари ташқ мухит билан алоқада бўлишлари лозим. Бу ташқ мухит 
хлорофилл хужайраларини, улар учун зарур корбонатангидрид билан тахминлайди. 
Лекин хлорофилли хужайраларнинг ташқи мухит билан яқин алоқада бўлиши 
хужайралардаги сувнинг узлуксиз равишда буғланиб, атрофдаги хавога чиқиб туришига 
сабаб бўлади. Ўсимликларниг фотосинтези учун зарур энергия қуёш энергиясини хлорофил 
ютиб олиб баргнинг ионни шу билан буғланиш процессининг кучайишига ёрдам беради.
Бундай буғланишга сарф бўлган сув ўрнига ўсимликнинг хужайралари ичига узлуксиз 
сув оқимининг келиб тушиши бўлади. Хужайраларнинг сувга тўйинган холати доимий бўлиб 
кўриниши ўсимликда сувнинг кириши билан чиқиши бир-бирига мувофиқ бўлиши 
натижасида вужудга келади. Сувнинг активлиги унинг хужайрада қандай холатда бўлишига 
боғлиқ. 
Хужайрадаги сувнинг холати ўсиши шароитига ва айниқса ўсимликларнинг қандай 
минерал элементлар билан озиқланиш нисбатига қараб ўзгаради. Асосий хаёт процесслари 
хам ўз навбатида пртоплазмадаги сувнинг қандай холатда бўлишга боғлиқ.
Ўсимлик ўзи орқали жуда кўп сувни ўтказади. Тажрибалар ёзги иссиқ кунларда 
оддий ўсимликларнинг барглари орқали 1 соат ичида ўсимлик ўз органларидаги сув 
миқдоридан кўпроқ сув ўтказишни кўрсатади. Ўсимликнинг бутун вегетация даврида 
сарфлайдиган сувнинг миқдори доимо бир хил бўлмасдан, жуда кўп даражада иқлим 
шароитига боғлиқ бўлади. 


45 
Ўсимликлар сернам иқлимдан кўра иссиқ ва қуруқ иқлимда икки, уч марта кўпроқ 
сув сарфлайдии. Шунга кўра иқлим шароитида ўсган ўсимликларнинг илодиз системалари 
кўроқ, баргларнинг сатхи эса озроқ ривожланган бўлади. Зах ва сояда ўсган ўсимликлар 
сувни бошқа ўсимликларга нисбатан озроқ сарф қилади. Бундай ўсимликларнинг барглари 
юпқа ва кенг бўлади, аммо ва уларнинг илдиз ва ўтказувчи системалри аксинча кам 
ривожланган бўлади.
Шунинг учун буғланиш кескин равишда кўпайганда: 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling