2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Муаллифлар: У.Х.Хуррамов., Ш.И.Асатов
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
attachment-396172d5-0560-4f7e-a5b6-08f8f659abbe
- Bu sahifa navigatsiya:
- О.Қ.Қодирхўжаев
Муаллифлар: У.Х.Хуррамов., Ш.И.Асатов
Тақризчилар: А.С.Рустамов -Ўзбекистон Фанлар акадмияси қишлоқ хўжалиги ва озиқ- овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази, Боғдорчилик, сабзавотчилик селекцияси, уруғчилиги ва агротехнологияси соҳасида илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, қ.х.ф.н., катта илмий ходим. О.Қ.Қодирхўжаев-Тошкент Давлат аграр университетининг “Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик” кафедраси доценти, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Тавсиянома Тошкент давлат аграр университета илмий-услубий кенгаши (2019 йил 4апрел 7-сонли баѐннома) томонидан маъқулланган ва нашр учун тавсия этилган. 4 КИРИШ Мамлакатимизни қулай тупроқ иқлим шароити кўп турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини, асосий ҳамда такрорий муддатларда етиштириш имконини беради. Республикамизда илиқ кунли давр феврал охири - март ойидан бошланади ва ноябр ойининг ўрталаригача давом этади. Бошоқли ғалла экинлари, эртаги картошка, кўпгина сабзавотлар ва бошқа экинлар 8-9 ойдан иборат бўлган мазкур иссиқ даврнинг тахминан 4 ойидагина экин далаларини банд қилишади. Ушбу экинлар йиғиб олингач, ўсув даври қисқа бўлган кўпгина экинларни етиштириш мумкин. Хозирги вақтда мамлакатимизнинг суғориладиган 1 млн. гектардан ортиқ майдонида бошоқли, ғалла экинлари етиштирилмоқда. Шу муносабат билан ғалладан бўшаган ерларга такрорий сабзавот экинларни етиштириш зарурати алоҳида аҳамиятга эга. Июн ойида ғалладан бўшаган ерлардан иккинчи ҳосил етиштириш учун фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ҳосилининг шаклланишида ўртача хароратни талаб этувчи экинлар иссиқ даврнинг иккинчи ярмида муваффақият билан етиштирилади. Карамдошлар, хусусан пекин карами айнан шундай экинлар турига мансубдир. Пекин карами ўтган асрнинг 60-70 чи йилларидан, кичик майдонларда айрим хавоскор сабзавоткорлар таъмонидан етиштириб келинган. Лекин хозирги кунда бозорларда унга бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бунга сабаб, унинг юқори озуқавийлиги, парҳезбоплиги ва шифобахш хусусиятларга эгалигидадир. Пекин карам бошларининг таркибида асосий озуқа моддалар (углевод, оқсил), биологик фаол бирикмалар (витаминлар, минерал тузлар, ферментлар, пигментлар, антиоксидантлар ва б.) ва парҳез толалар(пектин, лигнин ва целлюлоза) мавжуд бўлиб, бу уни соғлом мувозанатлаштирилган овқатланишнинг муҳим қимматли маҳсулотига айлантиради. Мамлакатимиз ахолиси учун унинг яна бир муҳим томони каротинга бой манба эканлигидир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling