2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Майдон танлаш ва ўтмишдошлар
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
attachment-396172d5-0560-4f7e-a5b6-08f8f659abbe
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тупроқни тайёрлаш ва ўғитлаш.
Майдон танлаш ва ўтмишдошлар. Пекин карамни ҳосили такрорий
муддатда етиштирилганда июнь ойининг охирида йиғиб олинадиган кўпгина қишлоқ хўжалик экинларидан кейин экиш мумкин. Бундай экинларга кузги ва баҳорги бошоқли ғалла экинлари, яшил озуқага экилган маккажўхори, эртаги картошка, эртанги бодринг, кўкат сабзавотлар, кўк пиѐз киради. Пекин карамни бошқа карам турлари, редиска, дайкондан сўнг экмаслик лозим, чунки уларнинг касаллик ва зараркунандалари умумийдир. Такрорий экин шароитида шўрланмаган ва ботқоқланмаган ҳар қандай тупроқларда пекин карамини етиштириш мумкин. Бироқ, у яхши ўғитланган, механик таркиби бўйича енгил кумоқ ва қумлоқ тупроқларда юқори ҳосил беради. Уни ўртача ва оғир қумоқ тупроқларда ҳам етиштириш мумкин. Тупроқни тайёрлаш ва ўғитлаш. Пекин карами учун тупроқни тайѐрлаш бошқа такрорий экинлардаги сингари амалга оширилади. Эртаги экин ҳосили йиғиб олингач, ўсимлик қолдиқлари йиғилади ва даладан чиқариб ташланади, вақтинчалик суғориш эгатлар ѐпилади. Тупроқ етарлича нам бўлса, ер 25-28 см чуқурликда ағдариб ҳайдалади. Ҳайдашда икки ярусли плуглардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ҳайдаш билан бир вақтнинг ўзида бороналаш ўтказилади. Эртаги экиндан сўнг тупроқ қуриб қолган бўлса, енгил ҳайдоволди суғориш ўтказилади ва тупроқ етилгач ер ҳайдалади. Бир йиллик бегона ўтлар билан ифлосланган майдонларда ҳайдашдан сўнг культиватор-окучник билан суғориш эгатлари очилади ва ўтларни ундириб олиш учун суғориш ўтказилади. Бегона ўт майсалари пайдо бўлгач, майдон ялпи чизелланади ва суғориш эгатлари олинади. Такрорий пекин карам экинига ўғит солишни унутмаслик керакки, уюқори меъѐрда азотли ўғит берилишига сезгир нитрофил ўсимлик ва укўчатидан 8 ҳамда уруғидан экилади. Карамбошининг вазни баргларининг вазнига боғлиқ бўлиб,бош ҳосил бўла бошлагач, ўсимликда барглар ҳосил бўлиши якунланади. Шу сабабли уни бош ўрашигача бўлган даврда азотли ўғитлар билан етарлича озиқлантириш лозим. Ушбу мақсадда ҳайдашдан олдин тупроққа гектарига 140-180 кгаммофос ѐки 300-400 кг супер фосфат ва бирор азотли ўғит соф ҳолда 30-40 кг меъѐрда солиниши лозим. Такрорий пекин карам икки марта озиқлантирилади. Биринчи озиқлантириш кўчат ўтқазилгандан сўнг 10-15 кунўтгач амалга оширилади. Бунда соф ҳолда 12-16 кг аммофос ва 40-50 кг аммиакли селитра берилади. Иккинчи озиқлантириш биринчисидан 12-15 кундан сўнг ўтказилади, унда фақат азотли ўғит гектарига 30-40 кг соф ҳолда берилади. Пекин карам органик ўғитларни яхши сезади. Ҳайдашдан олдин гектарига 15-20 т чириган гўнг солиш яхши натижа беради. Бундай ҳолларда фосфорли ва азотли минерал ўғитларнинг меъѐри 25-30% га камайтирилиши мумкин. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling