2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Намликка бўлган муносабати


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana15.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1268990
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
attachment-396172d5-0560-4f7e-a5b6-08f8f659abbe

Намликка бўлган муносабати. Пекин карамидан юқори ҳосил олиш учун 
тупроқ намлигига алохида эътибор қаратилиши лозим, чунки пекин карамининг 
илдиз тизими тупроқнинг юза қисмида жойлашади. 
Тупроқдаги намликни етишмаслиги ўсимликни нақулай ҳолатга (стресс) 
тушириб қўяди ва натижада сифатсиз карамбош шаклланиши ѐки умуман 
карамбош ҳосил қилмаслиги мумкин. Ўсимликларни меъѐридан ошириб 
суғориш, ҳам тупроқ аэрациясининг бузулишига, ўсимликларни сифатли 
карамбош шакллантиришига тўсқинлик қилади. Бундан ташқари тупроқни 
хаддан ташқари юқори бўлган намлигида чириш касалликлари кўпаяди. 
Керакли миқдорда дала намлиги бўлиш учун суғоришлар ўз вақтида 
ўтказилиши лозим. Бунинг учун тупроқнинг энг яхши (ЧДНС) намлиги 70-80 
%, ҳавонинг нисбий намлиги эса 85-90 % оралигида бўлиши ҳисобланади. 
 
ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 
Навлар. Ўзбекистонда 1988 йилдан 2014 йилга қадар пекин карамнин 
гфақатгина 
битта, 
Россия 
селекциясига 
оид 
– 
Хибинская 
нави 
районлаштирилган эди. Хозирда, “Ўзбекистон Республикаси худудида экиш 
учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат Реестри”га 2014 йилдан 
бошлаб Япониянинг “Sokata” фирмасининг иккита дурагайи Ча-ча F
1
ва Юки 
F
1
–Ўзбекистон 
Республикасининг 
марказий 
минтақалари 
учун 
районлаштирилган. 
Лекин, дурагайларни районлаштиришда қайси экиш муддати учун 
самарали эканлиги кўрсатилмаган. Тошкент давлат аграр университетидаги 
изланишлар шуни кўрсатдики, такрорий экин шароитида синалган 



дурагайларда шаклланган барг миқдори, карам бошининг ўртача вазни ва 
ҳосилдорлиги мавжуд навлардан устунлиги аниқланган. Бунда асосан Хитой
Япония, Кория, Голландия дурагайлар Seo Jin F
1
, Jang Won F
1
, Ча-ча F
1
ва 
Monoko F
1
энг юқори кўрсаткичларни намоѐн қилди. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling