2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
ПЕКИН КАРАМНИНГ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
attachment-396172d5-0560-4f7e-a5b6-08f8f659abbe
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тупроқ унумдорлигига муносабати.
- Ҳароратга бўлган муносабати.
ПЕКИН КАРАМНИНГ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Пекин карами (Brassica raрa subsp. pekinensis Lizg ) карамдошлар (Brassicaceae) оиласига мансуб алоҳида мустақил тур ҳисобланади. У бир йиллик ўсимлик бўлиб, Шарқий Осиѐ мамлакатларидан келиб чиққан. Унинг маҳсулдор аъзоси узунчоқ карамбоши бўлиб, у барглар тўпламидан иборатдир. Ундан қовурилган ва қайнатилган таомлар, шўрва, салатлар, тузлама, маринад ва консервалар тайѐрланади. Уни музлатиш ва қуритиш ҳам мумкин. Пекин карам униб чиққандан, техник етилишигача 80-110, уруғининг пишишигача 130-150 кунлик ўсув даврига эга. Унинг илдиз тизими оқбошли карамга нисбатан кучсиз ривожланган, шу боисерга ўтқазилгач, кучсизроқ ва секин ўсади. Тупроқ унумдорлигига муносабати. Пекин карами қумлоқ тупроқлардан тортиб механик таркиби оғир бўлган тупроқларда ҳам ўсади, лекин яхши ўғитланган енгил қумоқ тупроқларда юқори ҳосил беради. Сифатли тайѐрланган, ҳаво аэрацияси яхши бўлган тупроқларда касалликлар билан зарарланиш хавфи камаяди. У тупрокда минерал озуқа моддаларнинг кўп бўлишини талаб этади ва нитрофил ўсимлик сифатида азотли ўғитларнинг юқори меьѐрда берилишини талаб этади. Пекин карами 1 тонна карамбош учун тупроқдан 9,3-14,7 кг азот, 3,2-3,8 кг фосфор ва 6,0-7,8 кг калийни ўзлаштиради. Озуқа моддаларнинг 60- 70 фоизини бош шаклланиш даврида ўзлаштиради, бу давр одатда 20-25 кунга чўзилади. Баргларининг шаклланиши даврида кўпроқ азотга, бош шаклланишида эса азот, фосфор ва калийга эҳтиѐж сезади. Ҳароратга бўлган муносабати. Пекин карами ўзининг ўсиш босқичларида ҳароратга турлича муносабатда бўлади. Кўчат ўсиш даврида энг қулай ҳарорат 18-20 0 С даража, карам бош шаклланиши даврида 15-16 0 С, карамбош ўраш давомида 10-13 даража энг мақбул харорат хисобланади. Ҳароратни юқоридаги меъѐрларидан камайиши ўсимликни барвақт гуллаб кетишига олиб келади. Карамбошлар 28 0 С дан юқори хароратларда шаклланганда, улар сифатсиз карам бошлар шакилланади. Бироқ, хозирги 6 вақтда яратилган иссиққа чидамли пекин карамининг навлари 30 0 С даражадан ортиқ бўлган хароратларда ҳам сифатли карам бош ҳосил қилиш хусусиятига эгадир. Карамни эрта гуллашини олдини олиш учун уни ўсишдан карамбош шакллангунча юқори хароратларда ўстириш ѐки ўсимликда етарли миқдорда барглар ҳосил бўлгунича қисқа кунда ўстириш лозим. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling