2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
attachment-396172d5-0560-4f7e-a5b6-08f8f659abbe
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳосилни йиғиш ва етилтириш.
Ўсимликларни парваришлаш.Қатор ва қатордаги ўсимлик оралиғини
юмшатиш, бир вақтнинг ўзида қумлаш, икки марта озиқлантириш ва суғоришларни ўз ичига олади. Қатор ораларини культивация қилиш ўсимликлар эгатларни ѐпа бошлагунга қадар 3-4 марта ўтказилади. У доимо суғоришдан сўнг, тупроқ етилганда бажарилади. Тупроқни юмшатиш ва қумлаш икки марта, яъни кўчат ўтқазилгандан кейин икки ҳафта ўтгач биринчи озиқлантиришда ва биринчисидан икки ҳафта ўтгандан сўнг амалга оширилади. Зарур ҳолларда йирик бегона ўтлар йўқотиб турилади. Такрорий пекин карам оқ бошли карамга нисбатан кўпроқ суғорилади. Модомики, такрорий экинда ўсимликларнинг ўсув даври ҳароратнинг мунтазам пасайиб боришига тўғри келар экан, у ҳолда бош ҳосил бўлиш даврида суғоришлар тезлаштирилмаган ҳолда, бир маромда ўтказилади. Сизот сувлар чуқур жойлашган тупроқларда суғориш ҳар 6-8 кунда, сизот сувлари юза жойлашган тупроқларда эса ҳар 9-12 кунда амалга оширилади. Октябр охиридан суғориш тўхтатилади. Пекин карам бўз тупроқларда жами 12-14 марта, ўтлоқи тупроқларда эса 8-10 марта суғорилади. Ҳосилни йиғиш ва етилтириш. Такрорий экинда пекин карам бошларининг шаклланиши узоқ давом этади, шу боис ҳосил бир неча маротаба, танлаб узилади. Биринчи йиғим октябрни охирида ўтказилади. Ҳосилни йиғиш 2-3 марта такрорланади ва у ноябр охиригача давом этади. Узишда поянинг бироз қисми бошда қолдирилади. Товарбоп карамбошлар яшикка бир қатор қилиб жойланади. Такрорий экинда деярли барча ўсимликлар бош ҳосил қилишга улгуради. Бошининг диаметри 4,5-5,5 см бўлган ўсимликларни етилтириб олиш мумкин. Бунинг учун аѐзлар бошланишидан олдин ўсимликлар илдизи билан суғориб 11 олинади ва плѐнкали иссиқхона тупроғига қадалади ѐки бирор бўш ѐрдамчи бинога киритилади. Ўсимликлар вертикал ҳолатда, бир-бирига зичлаб жойлаштирилади ва илдизи биринчи баргига қадар тупроқ билан беркитилади. Ҳар бир метр квадрат жойга 8-12 та ўсимлик бошчасининг диаметрига кўра сараланган ҳолда жойланади. Етилтириш учун қулай ҳарорат 2-4°С. Бунда бошлар секин ва зич бўлиб шаклланади. Етилтириш даврида парваришлаш ортиқча намликни кетказиш учун шамоллатиб туриш ва ҳароратни тавсия этилган даражада ушлаб туришни ўз ичига олади. Етилтиришнинг давомийлиги бошининг дастлабки ўлчами ва ҳароратга боғлиқ равишда 1-1,5 ойни ташкил этади. Бу даврда бошларининг ўлчами 3-4 марта ортади ва уларнинг вазни 600- 800 г бўлади Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling