2020 ч а с т ь I v молодой ученый


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/98
Sana03.12.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1798047
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   98
Bog'liq
Fransuz tilida ayol

320
«Молодой учёный» . № 30 (320)  . Июль 2020 г.
320
320
Молодой ученый O'zbekiston
Ўзбекистон дўппилари
Садикова Шодия Хайрутдиновна, илмий ходим
Ўзбекистон давлати санъат музейи, Тошкент
Бу мақола Ўзбекистон ҳудудига оид миллий бош кийим — дўппилар ҳақида бўлиб, ҳозирда такомиллашиб санъат да-
ражасига етган, каштачиликнинг нафис тури бўлган дўппиларнинг безаклари, шакллари ҳамда мактабларнинг ўзига 
ҳос ҳусусиятлари ҳақида маълумотлар берилган.
Калит сўзлар: амалий санъат, экспонат, фонд, коллекция, сақлаш, каштачилик, дўппи.
Тюбетейки Узбекистана
Садикова Шодия Хайрутдиновна, исследователь
Государственный музей искусств Узбекистана (г. Ташкент)
Эта статья о национальных головных уборах — тюбетейках, которые принадлежат территории Узбекистана
и предоставляет информацию об украшениях, формах и особенностях школ, которые в настоящее время доведены до 
уровня искусства как изящный вид вышивки
Ключевые слова: прикладное искусство, экспонат, фонд, коллекция, хранения, вышивка, тюбетейка.
Ў
збекистоннинг ҳар бир вилоятида асрлар давомида 
такомиллашиб келаётган ҳалқ хунармандчилик санъ-
атининг кўплаб турлари мавжуд. Бу санъат турларининг 
ичида каштачилик санъатининг ўрни беқиёсдир. Ўзбек 
кашталарининг жозибаси, ундаги нақшлардаги элемент-
ларнинг қадимийлиги, тикиш усулларининг ранг-баран-
глиги-ҳалқ амалий санъатининг узоқ тарихий тараққиёт 
босқичларини босиб ўтганидан далолат беради. Бадиий 
каштачиликдаги уй жихозлари: палак, гулкўрпа, чойшаб, 
кирпеч, дорпеч, зардеворлар, қатори ўзбек миллий кийи-
мининг ажралмас қисми бўлган дўппилар ҳам ўзига ҳос-
лиги билан каштачилак санъатида алоҳида аҳамият касб 
этади. Дўппилар Ўзбекистонда кенг тарқалган енгил бош 
кийими ҳисобланади. Дўппи кийиш дастлаб Эронда ва 
туркий халқлар ўртасида, Россияда эса XIII асрда урф 
бўлган. Ўтган асрлар мобайнида бу бош кийимнинг турли 
хиллари ва шакллари вужудга келган. Дўппиларни асосий 
хомашёси бахмал, сатин, шойи, ип, ипак бўлган. Зар иплар 
ёрдамида дўпининг гуллари безатилган. Юртимиздаги 
Тошкент, Чуст, Бухоро, Самарқанд, Бойсун, Шаҳрисабз 
дўппилари ҳалқ орасда машҳурдир. Деярли барча вило-
ятларида дўппилар тикилади ва кийилади. Ушбу миллий 
бош кийими бошқа санъат турлари каби маълум бир 
жойга мансублиги билан муҳим аҳамият касб этади. Тош-
кент дўппиларини ўрганадиган бўлсак, унинг гуллари 
маълум даражада катта, ранги очиқ, дўппининг юзаси 
яъни фони одми ёки қорамтир рангда бўлади [1].
Дўппи тикишда ҳар бир ҳудуднинг ўзига ҳос услуби, 
йўналиши ҳамда безатилишида тикиш йўллари мавжуд. 
Дўппининг ироқи, Чуст дўппи, гилам дўппи, чакма тўр, 
қизил гул, пилтадўзи, зардўппи, тўлдирма деб номлана-
диган хиллари мавжуд.
ХХ аср бошларида Тошкент дўппилари ярим шарга 
ўхшаш бўлиб, «канда хиёл» чоки ёрдамида (босма чок-
нинг бир тури) тикилган. Мазкур дўппиларнинг баъ-
зилари «чакматўри» техникаси бўйича ишланган. Кей-
инчалик «ироқи» усулида тикиш ҳам кенг тарқалган. 
Тошкент дўппиларини шаклланиши маълум даражада 
шаҳар аҳолисининг этник таркибига ҳам боғлиқ эди. 
Айнан шу ерда турли бидиий услублар, янги техника, 
янги каштачилик усуллари ишлаб чиқилар ва бу ердан Ўз-
бекистоннинг бошқа ҳудудларига етказилар эди. Аммо 
пойтахтда азалдан Чуст ва Марғилон дўппиларига эхтиёж 
юқори бўлган.
Самарқанд дўппилари тўрт қисмдан иборат бўлиб, 
тўқ баргранг ёки тўқ бинафша ранг юзага тикилган. Са-
марқандликлар дўппини «қалпоқ» ёки «каллапок» деб 
ҳам аташган. Бу ҳудуд аёл дўппилари оч кумушсимон 
ёки зарҳал парчадан тайёрланган бўлиб, ўзининг сер жи-
лолиги билан ажралиб туради ва уларнинг тепа қисми-
нинг диоганали қора йўлчалар билан аниқ тўрт бўлакка 
бўлинган бўлиб, ҳар бир бўлакка гуллар тасвири туши-
рилган бутоқчалар кашта ёрдамида зўр маҳорат билан ти-
килади.
Бухоронинг «каллапўши бухори» деб аталадиган дўп-
пилари бошқа худудларнинг дўппиларидан номи билан 
эмас, тузилиши кўриниши жиҳатидан ҳам тамоман 
фарқланади. Бухоро дўппилари кўпинча духоба ва си-
дирға бахмал матоларига тикилган. Тайёр бўлган дўппи-
нинг четлари жияк билан гир айлана қилиб ҳошияланган. 
Ҳошиялашда ишлатилинган жияклар турли ҳил иплардан 
рангдор нақшли йўрма усулида тикилган. Бухорода 
зардўзлик санъати қадимдан етакчилик қилгани учун 
дўппиларга зар қўшиб тикилгани боис бухоролик дўппи-
дўзларнинг буюмлари бугунги кунда ҳам харидоргирдир.
Шаҳрисабз гилам дўппилари шаклининг конуссимон-
лиги, ранг баранг иплардан эркин фойдаланилганлиги 
билан ажралиб туради. Улар «ироқи» ва «ярим ироқи» 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling