2020 ч а с т ь I v молодой ученый
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
Fransuz tilida ayol
321
“Young Scientist” . # 30 (320) . July 2020 321 321 Young Scientist O'zbekiston чоклари ёрдамида яратилган. Гуллари эса тикиш услу- бига қараб танланган. Масалан, «санама», (санаб тикиш) ёки «чизма» (олдин чизиб олиб кейин тикиш) усулида ишланган. Сурхондарё вилояти каштачилигида Бойсун дўппи- лари алоҳида ўрин эгаллаб, «пилтадўзи» усулида тики- лади. Шакли конуссимон, чоклари «босма» усулидадир. Бойсун дўппилари чийдухобага ўхшаган бўлиб, дўппи- нинг гули тикилгач, дўппини орқасига қоғоз билан ўралиб тиқилади. Дўппининг бир чеккаси ҳар ҳил тусдаги қисқа узунликдаги попуклар билан безатилади. «Пилтадўзи» усулида тикилган бундай дўппилар ўзининг юқори бади- ийлиги, хилма хиллиги ҳамда соддалиги билан ажралиб туради. Дўппичиликда яна катта бир маҳаллий гуруҳ-Чуст дўппилари машҳурликда алоҳида ўринга эга. «Тус дўппи» яъни Чуст дўппиларининг биргина классик варианти- нинг ўзида саккизта ювелир чок услуби қўлланилади: занжира, тўғри чок, чита, кунгура, еталатма, тароқ, ова, пилдироқлар асосий тикиш чоклари ҳисобланади. Қўқон, Марғилон, Андижонда тайёрланган дўппилар тўртбур- чаклиги айрим-айрим, бир-бири билан боғланмаган тўрт белгидан иборат бўлади. Буни биз қора юзага оқ ипак билан босма чокда тикилган тўртта қалампир (гарим- дори) нусхасида кўришимиз мумкин. Фарғона водийсида дўппининг бир неча турлари мавжуд. Ироқи нусха дўппи- ларда гуллар, қушлар, ҳайвонлар тасвирланган. Марғилон дўпиларининг Чуст дўппиларидан фарқи қалампир та- свирларининг бироз нозикроқ ва узунроқ қилиб ишлани- шидадир. Чуст ва Марғилон дўппилари юртимиздагина эмас, чет элларда ҳам юксак санъат асари сифатида қадр- ланади [2]. Ўзбекистон Давлат санъат музейида сақланаётган нодир коллекциялар қаторида энг йирик ва ноёблиги жиҳатидан «либос» коллекцияси бадиий қимматлилиги ва ранг баранглиги билан санъат ихлосмандлари диққа- тини хамон жалб қилиб келмоқда. Ушбу коллекцияда сақланаётган дўппилар орасида юқорида санаб ўтилган барча мактабларга оид ажойиб намуналарни кўришимиз мумкин. Ўзбекистон Давлат санъат музейи фондидаги ХХ аср бошларига таълуқли бўлиб, бу дўппи айлана шаклида бичилиб, гардиши бир дона гаризонтал тасмали бўлади. 1,8 см кенгликдаги қора жиякли тасма билан гир айлана қилиб қуйи қисмига тикиб чиқилган. Дўппини тайёр- лашда сатин, ипак толали иплар ва ип газламаси ишла- тилган. ХХ асрга тегишли яна бир ноёб Ургутга дўпписидир. Бу қизил сатинли Ургут дўпписи қулда зич тикилган кашта гуллари ёрдамида безатилиб, нақшлари саккиз бў- лимли-жигар рангли матода тикилган. Унинг тагида «та- роқча» шаклидаги иккита нақш аркалар ичига жойлашти- рилган. Дўппининг юқори қисмига ўн икки япроқли бир дона гул туширилган. 1950 йилда тикилган Шаҳрисабз дўпписи «ироқи» чо- клари билан тикилган. У юмшоқ дўппи бўлиб, юқори қисми конуссимон, Нақшлари феруза яшил рангли фонда ўсимлик ва геометрик нақшлар билан қизил-сариқ рангда тикилган. Музейдаги Сурхондарё дўпписи бошқаларидан калта ҳажмдаги попуклар тикилганлиги билан аҳамиятли. Мазкур дўппи баланд ҳошияли конуссимон бўлиб, геоме- трик нақшларнинг зич тикилилиши билан бадиий қим- матга эга. ХХ аср Фарғона ноёб дўппилари оч феруза рангли фонда афсонавий балиқсимон нақшлар билан безатилган. Марғилоннинг. ХХ асрга оид дўпписининг тепасида тўғри оқ чизиқлар билан қиррали тўрт секторга бўлинган бўлиб, у ўткир чўққили. Дўппининг пастки қисми қора бахмал тасмали жияк билан ҳошиялан, ўртасига тўрт гул- баргли тўпбарггул жойлашган [3]. Мазкур дўппиларнинг 300 га яқин ноёб турлари бу- гунги кунда Ўзбекистон Давлат санъат музейи фондида сақланмоқда. Бугунги кунда ўзлигимизни англаш, маъ- навий қадриятларимизнинг қайта тикланиши сабабли ўзбек миллий кийимининг бир бўлаги бўлган дўппи- нинг турмушимизда қайта қадрини топаётганлиги ва уни санъат даражасига кўтарилиши, албатта қувонарли ҳолдир. Адабиёт: 1. Булатов.С. Ўзбек ҳалқ амалий безак санъати. Тошкент-1991. б.313. 2. Совет Ўзбекистони санъати. 1991. № 12. б.29. 3. Хакимов.А, Файзиева.В. Ўзбекистон Давлат санъат музейи ноёб хазинасидан. Тошкент-2014. б.93–97 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling